1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рамазон

Рамазонни дуолар билан қарши олайлик!

14:00 / 01.04.2022 3802 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида:

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُواْ كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِن قَبْلِكُمْ لَعَلَّكُمْ تَتَّقُونَ

«Эй иймон келтирганлар! Сизлардан аввалгиларга фарз қилинганидек, сизларга ҳам рўза фарз қилинди. Шоядки, тақво қилсангиз», деб марҳамат қилган (183-оят).

Аллоҳ таоло ушуб оятда биз бандаларига рўзани фарз қилган. Энди қуйидаги оятда дуо ҳақида гап боради.

وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ فَلْيَسْتَجِيبُواْ لِي وَلْيُؤْمِنُواْ بِي لَعَلَّهُمْ يَرْشُدُونَ

«Қачон бандаларим сендан Мен ҳақимда сўрасалар, бас, албатта, Мен яқиндирман. Дуо қилувчи Менга дуо қилганда, дуосини ижобат қилурман. Бас, Менга ижобат қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар. Шоядки, тўғри йўлни топсалар». (Бақара сураси, 186-оят).

Аллоҳ таоло Бақара сурасининг 183, 184, 185-оятларида рўза ҳақида баён қилганидан сўнг ушбу 186-оятида дуо ҳақида зикр қилиши беҳикмат эмас. Оятларнинг бу тарзда келиши Рамазон билан дуо ўртасида ажойиб боғлиқлик борлигига ишора бўлса неажаб. Азизлар, Рамазон ойи остонасида турган эканмиз, фурсатдан фойдаланиб бирга дуо қилайлик!

Аллоҳ таоло барча беморларга комил шифо берсин, уларнинг ҳам Рамазон ойида рўза тутишларини насиб этсин!

Аллоҳ таоло Рамазон ойида қарздорларга нажот берсин! Бу ойни қарзсиз якунлашларини насиб этсин!

Аллоҳ таоло Рамазон ойида закот, садақа берадиганларнинг ибодатларини қабул айлаб, ажрларини кўпайтириб берсин!

Аллоҳ таоло ҳали Намозни бошламаганларга шу ойда Намозни бошлашларини насиб этсин!

Аллоҳ таоло ҳали ҳижобга кирмаганларга шу ойда ҳижобланиб, авратларини беркитишларини насиб этсин!

Аллоҳ таоло савдогарларнинг қалбларини юмшатсин, бу ойда озиқ-овқат маҳсулотларини биз мусулмонлар учун арзон нархларда сотишларини насиб этсин!

Аллоҳ таоло аразлашганларга шу ойда ярашиб, қалблари улфат бўлиб, ака-ука, опа-сингил бўлиб олишларини насиб этсин!

Аллоҳ таоло турли юртларда қийналаётган диндошларимизга нусрат берсин! Уларнинг юртларида тинчлик ҳукм суришини насиб этсин!

Аллоҳ таоло масжидларимизни янада обод қилсин, Намозларимизни жамоат билан адо этишимизни, Рамазон ойида таровеҳдаги Қуръон хатмларида ихлос ила тўлиқ иштирок этишимизни насиб этсин!

Аллоҳ таоло фарзанд талабида юрганларга Рамазон ойида хушхабар эшиттирсин!

Аллоҳ таоло Рамазон ойида мазлумларга нажот берсин!

Аллоҳ таоло моддий жиҳатдан қийналаётганларга Ўзи ёрдам берсин, ризқларини баракотли қилсин ва ифторлик, саҳарликларда қийналмасликларини насиб айласин!

Аллоҳ таоло Рамазон ойида рўзадорларнинг ифторлик, саҳарлик қилишлари учун шароатни яхшилашга уринадиган турли хайрия гуруҳ аъзоларига улкан ажрлар ато қилсин!

Аллоҳ таоло Рамазон ойида нафсимизни ислоҳ қилиб олишимизни, сабр ва тақвони ўзлаштиришимизни насиб этсин!

Аллоҳ таоло вафот этган диндошларимизнинг қабрларини Рамазон ойида нурга тўлдирсин!

Аллоҳ таоло бизни Қадр кечасини ибодат ила бедор ўтказиб, уни топувчилардан қилсин!

Аллоҳ таоло бизни Рамазон ойида гуноҳлари кечириладиган, жаннатийлар сафига қўшилиб, дўзахдан узоқлаштириладиган бандалари қаторида қилсин!

Аллоҳ таоло Рамазон ойининг кундузларини рўзадор, кечаларини намоз, Қуръони Карим тиловати, зикр каби ибодатлар ила ўтказиб, Ўзига қурбат ҳосил қилишимизни насиб этсин!

Аллоҳ таоло барчамизни риёдан, сумъадан, ужбдан, кибрдан, ҳасаддан, ёлғондан, ғийбатдан ва қалбга, тилга, танага алоқадор бошқа гуноҳлардан асрасин!

Аллоҳ таоло бизни гуноҳларимиз кечирилган, қаторимиздан хато бўлмаган, қалбимиз покланган ҳолда Ҳайит кунига, Ҳайит намозига етиб боришимизни насиб этсин!

Аллоҳ таоло кейинги Рамазон ойини Макка, Мадинада ўтказишимизни, таровеҳ намозларимизни Масжидул Ҳаром, Масжидун Набавийда адо этишимизни насиб этсин!

Аллоҳ таоло барчамизни Рамазон ойига кўп йиллар ота-онамиз, оила аъзоларимиз билан бирга такрор-такрор етказсин!

Аллоҳ таоло Рамазон ойи арафасида қилаётган дуоларимизни ижобат айласин!

Нозимжон Ҳошимжон

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Диний манбаларимизда ҳайит кунларига доир одоб ва аҳкомлар батафсил баён қилинган. Биз ҳозир фақат Рамазон ҳайитига тегишли одоб ва аҳкомлар ҳақида сўз давоми...

5874 14:30 / 01.05.2022
Эҳ дўстим, сени яратилишингнинг ўзи бир мўъжиза эканини билсайдинг.Эҳ дўстим, сени мусулмон қилиб яратилганингни ўзи катта мақом ва Аллоҳнинг сенга берган энг давоми...

3794 17:00 / 28.04.2022
Олти йилдан бери кўнгил кундалигимга ёзиб келинаётган, лекин қоғозга туширишга журъатим етмаган, ҳаётимда аниқ ва тиниқ содир бўлган ушбу воқеаларни бугун ёзишни давоми...

3090 17:00 / 22.04.2022
Зирр ибн Ҳубайш розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Убай ибн Каъбдан .Биродаринг Ибн Масъуд .Ким йилни бедор ўтказса, Лайлатул Қадрни топади,, дейдими, деб давоми...

3650 08:08 / 05 апрель