1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Сирдарё вилоятида «Шодмонхўжа» жомеъ масжидининг очилиш маросими ўтказилди

18:02 / 25.03.2022 2123 pdf Ўқиш режими + -

Юртимизда масжидларнинг кетма-кет очилаётгани халқимиз учун Рамазонга муносиб туҳфа бўлаётир.

Куни кеча Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари пойтахтимиздаги «Кўкча Оқтепа» жомеъ масжиди очилгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун, 25 март куни Сирдарё вилояти Гулистон туманидa жойлашган «Шодмонхўжа» жомеъ масжиди янги биносининг очилиш маросими ўтказилиб, илк жума намози жамоат билан адо этилди.

Маросимга муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ташриф буюриб,  йиғилганларга жума мавиъзасини қилиб бердилар. Шу пайтгача бу масжид фақат маҳалла масжиди сифатида фаолият юритаётган эди. Эндиликда у жомеъ масжидга айлантирилди.

Муфтий ҳазратлари сўзи аввалида масжидларимиздаги қулайлик ҳақида гапирар экан, буларнинг барчаси Аллоҳнинг бизга берган улкан неъмати эканини алоҳида қайд этиб, бу кунларга шукроналар айтиш кераклигини таъкидладилар. Шу билан бирга масжид бунёд этиш улкан ажри савобли амал эканини ҳадислар билан далиллаб, қурилиш ишларида кўмакчи бўлган барча юртдошларимиз ҳақига дуо қилдилар.

«Шодмонхўжа» жомеъ масжиди биноси яқингача яроқсиз аҳволда бўлиб, намозхонларга бир қанча ноқулайликлар туғдирар эди. Шу боисдан маҳалла аҳли ва масжид маъмурияти билан келишилган ҳолда ўтган йилнинг июнь ойида масжидни қайта қуриш ишларини бошлаб юборишди. Маҳаллий аҳолининг кўмаги ва ҳашари билан масжид биноси қисқа фурсат – тўққиз ой мобайнида қайтадан бунёд этилди. Мингдан зиёд намозхонни сиғдира оладиган масжид замонавий қиёфага келтирилиб, намозхонлар учун барча шароитлар яратилди.

Таҳоратхоналар, масжид маъмурияти хоналари, кутубхоналар керакли жиҳозлар билан жиҳозланди. Иссиқлик ва совутиш тизимлари, шу билан бир қаторда замонавий овоз кучайтиргичлар ўрнатилди. Масжид атрофларини кўкаламзорлаштириш учун замонавий суғориш тизимлари ташкил этилиб, арчалар экилди.

Аллоҳ таоло Рамазон ойида ҳам бундай хушхабарларни бардавом қилсин.


Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Россиянинг .USM Holdings Limited, компанияси Тошкентдаги Ислом маданият маркази қурилиш ишларини 2021 йилнинг охирги чорагигача тугатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда kun.uz давоми...

2441 14:05 / 09.01.2021
Ялтадаги Ислом дини асослари курслари тингловчилари бўлган ёшларга Қуръони карим тарқатилди. Ушбу тантанали тадбир Ай Васил митти туманидаги масжидда давоми...

1511 08:45 / 28.02.2019
Қозоғистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Серикбай ҳожи Ораз ҳазратнинг меҳрибон оналари Турдигул Икромқизининг вафотлари муносабати билан .Ҳилолнашр, давоми...

3908 12:14 / 25.07.2018
2019 йил 2 июнь куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме масжидида илк Қуръони карим хатмонаси ўз якунига етди. Хатмонага давоми...

2890 09:00 / 03.06.2019
Аудиолар

120885 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42453 14:35 / 11.08.2021