1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар

Дуонинг хосияти

17:00 / 16.03.2022 1748 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Устоз, ҳофизи Қуръон Абдулғофур махдум домла 1948 йили бемор бўлиб ётиб қолдилар. Ҳазратни зиёрат қилиб, дуоларини олиш мақсадида, диёримизнинг турли гўшаларидан кўзга кўринган кўплаб аҳли уламолар у кишининг хонадонларига ташриф буюришарди. Ҳали 7 ёшга ҳам тўлмаган Абдурауфхон эса келган меҳмонларга чой ташиб хизмат қиларди. Бир куни Наманганнинг машҳур уламолари Абдусаттор махдум, Абдулқайюм махдум ва Абдураҳмон махдум (кашдўз)лар ҳазрат Абдулғофур қори домлани кўргани келишди. Дилдан суҳбатлашиб ўтиришди. Бир пайт меҳмонлар узоқ ўтириб қолдик, энди бизга рухсат берсангиз, бир дуо қилинг дейишди. Абдулғофур қори домла мен дуо қилдим, навбат сизларга келди. Энди сизлардан бир илтимосим бор. Бизга чой ташиб хизмат қилган ўғлим Абдурауфхонни ҳаққига дуо қилсанглар, дедилар. Келган меҳмонларнинг ичида ёши улуғ Абдусаттор махдум домла қўлларини дуога кўтариб: “Эй Аллоҳим, ушбу ўғлимиз улғайиб, динимиз ривожига хизмат қиладиган, аҳли тақво ва аҳли уламо бўлиб, дунёга татийдиган олим, фозил киши бўлсинлар, деб дуойи хайр қилдилар. Буни қарангки, Аллоҳнинг изни билан, Абдурауф махдум домла  динимиз ривожига улкан ҳисса қўшадиган аҳли уламо, олим ва фозил киши бўлиб етишдилар.

Мулла Абдурауф махдум 1941 йил Наманган шаҳри, Сардоба даҳаси, Заркент маҳалласи (ҳозирги Ахси кўчаси)да Абдулғофур қори хонадонларида таваллуд топди. Отаси Абдулғофур қори ўз замонасининг  ўқимишли кишиларидан бўлиб, шариат аҳкомларини маҳкам тутган хонадон соҳибларидан эди. Абдурауф домла ўқимишли, зиёли оилада ўсиб улғайди.

Мулла Абдурауф домла илк сабоқларни қиблагоҳи Абдулғофур махдум ҳамда волидаи муҳтарамаси Ойшахон ойим ва туғишган акаларидан олади. Тасодифан, 1949 йили отаси Абдулғофур қори домла оламдан ўтиб қоладилар. Ўша кезларда Абдурауф  эндигина 8 ёшга тўлган бола эди. 1956 йили оиланинг тўнғич фарзанди бўлмиш Ҳомидхон махдум Қошғардан келадилар. Барча оила ташвишларини зиммаларига олиб, қолган  укаларини уйлаб, жойлайдилар. Қолаверса, укаси Абдурауфни таълим-тарбиясига ҳам қаттиқ эътибор қаратади. Аввалига Ҳомидхон махдум ўзи укасига таълим беради. Сўнгра, ўша даврнинг илм аҳллари орасида пешқадамлардан бўлган мулла Лутфуллохон махдум (1890-1972) ҳазратларига, кейинчалик эса мулла Кароматхон (1894-1984) эшон домлалар даргоҳларига олиб бориб беради. Мулла Абдурауф домла устозларидан фиқҳ, ақоид, тафсир, ҳадис ва Қуръон илмларидан  дарс олиб, камол топади.

Кейинчалик, Абдурауф домла оила қуриб, фарзанд кўрадилар. Қолаверса, узоқ йиллар Наманган уй-жой қурилиш ташкилотида таъминотчи лавозимида фаолият кўрсатиб, атрофларидаги ишчи ходимларга одоб-ахлоқ, тўғрисўзлик ва ҳалолликда ўрнак ва намуна бўлиб келдилар. Мустабид тузум даврида ҳам Абдурауф махдум илм ўрганишдан тўхтаб қолмади. Аксинча, устозларини тез-тез йўқлаб, илмни давом эттирди.

Абдурауф домла 1990-1991 йиллар Фарғона водийси қозиси лавозимида, 1992-1993 йиллар Мовароуннаҳр мусулмонлари диний идораси раиси, муфтий шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг муовини сифатида ишлаб, фаолият кўрсатди. Мулла Абдурауф домла дин ва юрт ривожи, халқ фаровонлиги  йўлида улкан ишларни амалга оширди. Наманган шаҳри, Нуробод мавзесидаги «имоми Аъзам» жомеъ масжидининг қурилишидан то масжид фаолияти бошланишига қадар бош-қош бўлиб турдилар.

Масжид битгандан сўнг, 1992 йил Ўзбекистон Республикаси биринчи президенти марҳум Ислом Абдуғаниевич Каримов мазкур масжидга ташриф буюриб, тантанали равишда очиб берган эканлар.

Маълум сабаблар билан 1993 йили Абдурауфхон домла 3 йилга озодликдан маҳрум қилиниб, ҳибсга олинади. Бироқ ҳибсхонадан 6 йил деганда, 1999 йили озод бўладилар.

Абдурауф домла «Рауфий» тахаллуси билан ижод қилган шоир ҳам эдилар. У киши мазкур тахаллус билан бир қанча шеъру ғазал, муҳамммас ҳамда манзумалар ёзганлар.

Қилиб иймон мунаввар, қалбимни нурларга тўлдирса,

Этиб гўё тилимни, бул шаҳодат бирла ўлдирса,

Гуноҳим мағфират айлаб нидои иржаий бирла,

Ўзи рози ўланларни қаторида мени кўрса.

«Мен муҳтарам устознинг ижодлари билан қизиқиб қолдим. Кейин сараланган ғазаллар билан танишдим. Дўстларга бағишловлар, табриклар, иймонга даъват, динга зарар келтирувчи оқимларни танқид ва марсиялар. Айрим шахсларга бағишланган табриклар кичик доирадан чиқиб назм мулкига дахлдор бўлиб қолган. Айниқса, назмдаги мувашшаҳ тарзи (байт ёки мисра бошидаги ҳарфларни тўпланганда киши исми чиқадиган ғазал) адабиётимизда деярли учрамай қолган эди. Рауфий домламиз бу камчиликка барҳам беришга ҳисса қўшибдилар. Яна бир жанр - марсия жанрини ҳам шоирларимиз унутиб қўяёзган эдилар. Домламиз марсиянинг гўзал намуналарини яратибдилар», дея маълумот беради Тоҳир Малик. («Дўстсиз дунё бир қафас» китобининг кириш қисми).

Ҳазрат Абдурауфхон домла 2011 йили оламдан ўтдилар. У киши шаҳарнинг катта қабристони «Мангулик» мозорига дафн қилинганлар.

Домланинг жанозаларига келган, Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Тоҳир Малик раҳимаҳуллоҳ шундай хотирлайди: «Мен «Шайтанат» асаримни ёзиш давримда Абдурауф домламиздан кўп нарсалаларни маслаҳат қилганман. У кишидан диний мавзуда бирор нарса сўрасам, ҳеч қандай китобга қарамай тушунарли ва чиройли шарҳлаб берар эдилар».

Абдурауф домлаланинг оилалари ва фарзандлари тўғрисида маълумот бермоқчимиз.

Мулла Абдурауфхон домла Ойшахон ойим (1945-1990) Имодуддин махдум (1909-1971) қизи билан турмуш қурганлар. Ойшахон ойим 1990 йили ҳаж ибодатинини адо этгани бориб, ўша ерда оламдан ўтганлар.

Уларни 4 нафар қизлари, 2 нафар ўғил фарзандлари бор.

Улар Абдулбосит (1968) ва Муҳаммад Фотиҳ (1980)лар[1].

 

Ҳозирги кунда Абдурауф домланинг фарзандлари, набира ва абиралари аҳли илм, аҳли Қуръон бўлиб, юртимизнинг равнақи ва ҳалқимизнинг фаровонлигига ўзларини ҳиссаларини қўшиб келмоқдалар. Аллоҳ таоло ўтганларимизни раҳматига олсин.

 

Акрам Шарипов, мустақил тадқиқотчи. 

Тошкент вилояти, Чиноз тумани, Олмазор қўрғони. 

  
 
 

[1] Ушбу маълумотлар мулла Абдурауф домла авлодларининг шахсий архивидан олинди.

 

 

 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳофиз, муҳаддис, илм талабида юрт кезган Абу Имрон Мусо ибн Қурайш ибн Нофеъ Тамимий Бухорий.Абу Нуъайм, Али ибн Айёш, Ҳимсий, Муслим ибн Иброҳим, Исҳоқ ибн Бакр ибн давоми...

1388 11:00 / 10.01.2021
Мулла Ёқуб хўжа эшон 1890 йил Наманганнинг қадимий манзилгоҳларидан Хўжа Шўркент қишлоғида таваллуд топди. Отаси Исроил ва бобоси Исмоил додхоҳлар Қўқон хонлиги давоми...

1548 09:45 / 02 март
Араб тили филологияси ривожига беқиёс ҳисса қўшган тилшунос олим, доктор Абдул Раҳим дунёнинг 14 тилида бемалол сўзлаша оладиган ноёб полиглот эди. Яъни, устоз давоми...

1036 21:30 / 20.10.2023
Имом, ҳофиз, шайхулислом Аҳмад ибн Шуъайб ибн Али ибн Синон ибн Баҳр ибн Динор Абу Абдуллоҳ Хуросоний Насаий ҳижратнинг 215 йили Хуросоннинг шаҳарларидан бири давоми...

3317 21:57 / 27.04.2017
Аудиолар

120524 11:58 / 10.10.2018
Фотолар

7050 09:50 / 18.04.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42137 14:35 / 11.08.2021