1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Аллоҳга суянинг!

14:00 / 14.03.2022 3048 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ухлаб ётибсиз, Аллоҳ сизнинг туриб У учун намоз ўқишингизни яхши кўрди. Оҳиста бир шамолни юборади, у деразангизни ҳаракатлантиради ёки бир фарзандингизда тўполон кўтартиради. Хонангизнинг ёнида тўполон қилади ёки жуда чанқайсиз-да, сувга турасиз, шунда соатга қарайсиз. Намоз ўқишни хоҳлаб қоласиз, жойнамозни ёзасиз, таҳорат қилиб келасиз-да, сажда қилиб Аллоҳга муножот қиласиз. Лекин сизни ким уйғотганини билмайсиз.

Тоғ тепаларида машинангизни бошқариб кетяпсиз, тўсатдан заруратни сездингиз. Машинангизни бир чеккага тўхтатдингиз ва бирдан «Пулларим қолиб кетмадими ёки автомобилим ҳужжатлари жойидами» деб текшириб аниқламоқчи бўлдингиз. Тўхтатганингиздан нечадир сония ўтиб олдингиздан бир катта харсанг тош думалаб тушди. Агар сиз ўша вақтда тўхтамаганингизда сизни ҳам, машинангизни ҳам яксон қиларди. Шу билан сафарингиз кароматли бўляпти. Лекин сиз сизни кутқарган ким эканлигини билмаяпсиз.

Масалан, бир гуноҳ режасини туздингиз, тунда чиқдингиз, режангиз мустаҳкам, ишончли тузилган. Тўсатдан узоқдан бир машина кўринди, қалбингизга шубҳа оралади. Сиз у мени кузатиб турибдимикин, деб ўйладингиз. Узоқдан кўринган ўша машина сиздаги гуноҳ қилиш фикрини ўзгартириб юборди, хоҳишингиздан қайтдингиз, уйингизга келдингиз. Лекин Ўз лутфи ила сизни шу гуноҳдан буриб қўйган Зотга эътибор қаратмадингиз.

Аллоҳнинг қанча-қанча махфий лутфлари бор. Зийрак одамнинг фаҳми ҳам уни фаҳмлай олмайди. Қанча-қанча ишлар бор, уни бир одамга ёмонлик қиламан деб бажарасиз, лекин натижада яхшилик бўлиб чиқаверади. Бир кун сиз учун ҳолатларингиз зиқ бўлса ёки сиқилсангиз, ёлғиз ягона олий Зотга суянинг!

«Чунки Сен Аллоҳсан» китобидан.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қариялар кўп ривоятларни айтиб туришади. Улар санад ва матн жиҳатидан саҳиҳ бўлмасада, аммо маънан дурустдир.Мана ўша ривоятлардан бири.Сулаймон давоми...

4063 14:00 / 03.11.2021
Имом, шайх, Абул Вафо ибн Ақийл Ҳанбалий роҳимаҳуллоҳ 431 ҳижрий санада туғилиб, 513 ҳижрий санада вафот этган. У Исломда машҳур дунёнинг фозилларидан ва Одам давоми...

1764 17:00 / 14.12.2021
4572. Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам истисқо серобчилик сўраш учун ушбу намозгоҳга чиқдилар. Бас, дуо қилиб, давоми...

8993 20:00 / 28.02.2018
Қачон бандаларим сендан Мен ҳақимда сўрасалар, бас, албатта, Мен яқиндирман. Дуо қилувчи Менга дуо қилганда, дуосини ижобат қилурман. Бас, Менга ижобат қилсинлар ва давоми...

5949 14:21 / 30.09.2017