1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Қандай гўзал сўз!

14:00 / 05.03.2022 2051 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Улар икки киши эдилар. Улардан бири дўстига ҳар тонгда: «Менга ҳижрат қилишга рухсат беринг!», дер эди. Дўсти эса унга: «Шошмай тур! шояд Аллоҳ сенга бир йўлдош берса!», дер эди.

Дўсти ҳеч шубҳасиз ҳижрат қилишига ишонар эди. Шунинг учун дўстини «Шошмай тур!» деган гапи билан қалбининг тубида яшириб қўйди. Усиз йўлга чиқишга тоқати йўқ эди. Шу сабаб бир кеча дўстининг эшигини тақиллатиб деди:

-Эй Абу Бакр! Кетдик!

Абу Бакр аҳли билан видолашмади. Зеро, унинг бутун аҳли Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам эдилар. Бу дунёда икки дўст бор эди.

Икки дўст бу сайёранинг бичимини абадий ўзгартириб юборадиган, замон ва инсоннинг йўлини ислоҳ қиладиган ҳижратни амалга оширишди. Улар кеча қоронғусида, ёлғиз, бепоён саҳро бўйлаб йўлга чиқишди. Атрофдаги ҳамма нарса душман эди. Уларнинг қабиласи уларни тирикми, ўликми тутиб келган кишига юзта туя ваъда қилди. Уларга аъробийларнинг жасорати ҳам, олийжаноб меҳмондорчилик ҳам ёрдам бермади. Уларга саҳро торлик қилганида ғор кенглик қилди. Сиддиқ дўстига сут берди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичганда Сиддиқнинг чанқоғи босилди.

Бу дунёда икки дўст бор эди!

У қабиласидан афв қилишини сўрамади. Чунки унинг қабиласи Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эдилар.

Бу дунёда икки дўст бор эди!

Қуролланган отлиқлар ғор оғзига келишди. Абу Бакр дўстидан хавотир олиб титраб шундай дер эди: «Агар мени ўлдиришса мен бир оддий инсонман. Агар сиз ҳалок бўлсангиз бу барча ҳалок бўлди деганидир!».

Бу дунёда икки дўст бор эди!

Унинг дўсти уни юпатиб деди: «Эй Абу Бакр! Маҳзун бўлма! Аллоҳ биз билан. Эй Абу Бакр! Учинчиси Аллоҳ бўлган икки кишидан нега гумон қиласан?!».

Бу дунёда икки дўст бор эди!

Бу буюк сўзлар ғорда қамалиб қолиши мумкин эмас эди. У Қуръонга айланди ва бу оламда дўстлар бўлиши мумкинлигига гувоҳ бўлди. «Куфр келтирганлар уни икки кишининг бири бўлган ҳолда (она шаҳридан) чиқарганларида (Аллоҳ) уларга нусрат берди. Улар икковлон ғорда турганларида у шеригига маҳзун бўлма, Аллоҳ албатта биз билан, деди».

Эътибор беринг, «шеригига» қандай буюк сўз! Қандай гўзал сўз! Эй Абу Бакр! Қанчалар насибадорсиз! Қуръон сиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шериклари эканлигингизга гувоҳлик бераяпти. Эй Абу Бакр! Сиз бировлар билан хусуматлашиб турганингизда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам сизга ёрдам бериб: «Дўстимни тинч қўясизми йўқми?!», -деган эдилар!

Улар икки дўст эдилар!

Ҳаётда уларнинг қалблари орасини озгина гўшт ажратиб турди холос! Вафот этганларидан кейин ҳам уларнинг жасади орасини озгина тупроқ ажратиб турибди холос! Эй Абу Бакр! Қанчалар насибангиз улуғ! У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дўстлари эдингиз. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам сизнинг дўстингиз эдилар.

Бу дунёда икки дўст бор эди!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳар бир мўминмусулмон банда эҳтиёт бўлиши лозим бўлган қалб хасталикларидан яна бири фосиқликдир..Фисқ, сўзи луғатда қобиқни тешиб чиқиш маъносини давоми...

4852 23:58 / 13.05.2017
Имом Шофеий вафот этганларида шогирдларидан бири тушида кўрди ва сўради .Эй имом, Аллоҳ таоло сизга қандай муомала қилди,У зот .Валлоҳи, Аллоҳ мени мағфират қилди, давоми...

3249 11:30 / 31.03.2022
Охирги пайтда кишиларда хотира пасайиши ва унутувчанликдан шикоятлар кўпайган. Бунга турли сабаблар келтирилади. Одамлар айбни турли нарсалар ва ҳатто атрофдаги давоми...

31929 20:27 / 22.08.2017
Аллоҳ таоло .hellipшойи ипаклардан яхши либослар киярлар. Улар у ерда сўриларда ёнбошлаган ҳолда бўлурлар. Нақадар яхши савоб ва нақадар яхши жой,, деган.Шарҳ Аллоҳ давоми...

9176 05:00 / 02.03.2017