1445 йил 12 зулқаъда | 2024 йил 20 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Хатми Қуръон урушни тўхтатади!

21:30 / 26.02.2022 2705 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Султон Муҳаммад Алпарслон одил ва оқил султон сифатида машҳур бўлган. Вазир Низомулмлкнинг оқилона сиёсати ва маслаҳати Алпарслоннинг салтанати кенгайишида муҳим ўрин тутган. Султон Алпарслоннинг Малазгиртда 15 минг аскари билан Византия империясининг 200 минглик қўшини устидан ғалаба қозонгани ҳозирга қадар ҳаяжон билан эсга олинади.

Салжуқийлар ҳукмронлиги дунёни забт этаётган бир палла эди. Султон Алпарслон Мовароуннаҳрни ҳам эгаллаш мақсадида Жайҳун, ҳозирги Амударё дарёсига кўприк қурдиради ва 20 кундан ортиқ вақт ичида дарёни кечиб ўтади.

Султон Алпарслоннинг Мовароуннаҳр ўлкасига келиб, бир нечта шаҳарларни эгаллагани маҳаллий аҳолини қайғуга солади. Хусусан, Самарқандликлар Бухоронинг Салжуқийлар қўлига ўтганини эшитиб, Ватан ҳимояси учун қайғура бошлайдилар. Самарқандлик олимлар ва қорилар тўпланиб, Қуръонни бир неча марта, баъзи ривоятларда икки марта хатм қиладилар ва Алпарслонга Аллоҳнинг ўзи кифоя қилишини сўраб, дуо қиладилар.

Аллоҳ таоло Самарқандликларнинг дуосини қабул қилади!

Султон Алпарслон Жайҳунни кечиб, Мовароуннаҳрга қадам қўйган кунлари Юсуф ал-Хоразмий исмли шахс томонидан пичоқланади ва шу хасталик билан вафот этади!

Султон Алпарслоннинг шахсий хислатлари, сийрати, сиёсий қарашлари, билими, халқпарварлиги, адолати ва улкан фатҳлари, хусусан, Ислом дини йўлида қилган хизматлари, шубҳасиз, таҳсинга сазовор. Лекин бу фазилатлар ҳам Самарқанд қорилари олдида ожиз қолган!

Ҳа, Мовароуннаҳрни душмандан Қуръони Карим ҳимоя қилган!

Қадим Ўзбекистонни ёвдан қорилар ва олимлар мудофаа қилган!

Хатми Қуръон катта талофатларга сабаб бўладиган урушни тўхтатган! Мусулмонлар қони тўкилишининг олдини олган!

Манба: Қаранг: Ибн ал-Асир. Ал-Камил фи ат-тарих. Ж.10. – Байрут: Дар содир, 2009. – Б. 34.

Абдуллоҳ Абдулмажид, ЎМИ Қуръон ва тажвидни ўргатиш бўлими ходими


Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад ибн Аҳмад Муқрий ўзининг .Алмухтор мин навадирил ахбор, номли китобида айтади.Бир куни Аббосий халифалардан бўлмиш Маъмун қасрининг пешайвонидан туриб давоми...

1451 14:00 / 10.03.2022
Ушбу мақолада мисрлик мутафаккир доктор Мустафо Маҳмуд раҳимаҳуллоҳ фикрларининг баъзилари билан танишиб чиқамиз.Агар, фаразан охират бўлмаганида, унда уни давоми...

2096 11:23 / 07.02.2022
Бироз эътиборсиз қолдирсанг, оддий иссиқ қаҳва совиб қоладию, севган инсонинг совиб қолмасмиди Қаҳва жонсиз нарса бўла туриб, бироз ичмай қолдирсангиз, совиб давоми...

2072 12:50 / 01 апрель
У танасига орқа томондан ёки ён тарафдан ўқ зарбаси келишига одатланиб қолганди. Лекин уни хафа қилган, унга даҳшатли фожиа бўлиб таъсир қилган, жойида донг қотиб давоми...

1058 11:00 / 04.08.2023
Аудиолар

121627 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43088 14:35 / 11.08.2021