1445 йил 22 шаввол | 2024 йил 01 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

«Аллоҳнинг қиличи» лақабини олган саҳоба

11:21 / 13.02.2022 4267 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу улуғ саҳоба ҳақида кўп билсакда, яна такрор-такрор ушбу шахснинг сиймосидан маълумот олгиси келаверади кишининг. Сарлавҳанинг ўзиданоқ ўқувчи қайси саҳоба ҳақида гап кетаётганини англаб етади. Ҳа, биз мусулмонларга ғалаба нашидаларини тортиқ қилишда юксак жасорат кўрсатишда сабабчи бўлган саҳоба Холид ибн Валид розияллоҳу анҳудир.

Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу қурайшийлардан бўлган ислом саркардаси. Дастлаб у Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ашаддий рақибларидан бўлиб, айниқса, мусулмонлар жамоаси учун муваффақиятсиз тугаган Уҳуд жангида алоҳида хизмат кўрсатган. Бироқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қариндошлари бўлган Маймуна розияллоҳу анҳога уйланганларидан сўнг, исломни қабул қилиб мусулмонларнинг энг жасур саркардаларидан бирига айланган. Сурия (Шом)даги Муъта жангидан сўнг у «Сайфуллоҳ» («Аллоҳнинг қиличи») фахрий номини олган. Пайғамбаримиз Набий алайҳиссалом вафотларидан кейин сохта пайғамбар Мусайлима издошларини шафқатсиз жазолаган, 633 йили Қодисия жангида форсларни енгган, 635 йили Дамашқни эгаллаган, 636 йили Византия императори Хераклий (Ираклий) қўшинларини Ярмук жангида енгиб, Фаластин ва Сурия (Шом)ни забт қилган. Бу Ислом қаҳрамони, шижоатда арслонни чангида қолдирадиган буюк қўмондон Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу бўлиб, у зотга бу лақабни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам берганлар. У зот Ридда жанглари ҳамда Ироқ ва Шом ерларини фатҳ қилишдаги кучли ҳарбий стратегиялари ва қаҳрамонликлари билан танилганлар.

Холид ибн Валид аввалда Қурайш мушриклари сафида жанг қилган бўлсалар, исломга кирганларидан сўнг мусулмонлар қўмондони бўлганлар. Тарихчиларнинг гувоҳлик беришича, у зот ҳаётлари давомида Византия ва Форс империяси, турли хил араб қабилалари қўшинларига қарши юздан ортиқ жангларда қўмондонлик қилган бўлсаларда, ҳеч қачон мағлуб бўлмаганлар ва умрларининг охирида тўшакларида вафот этганлар.

Душман қўшинлари Холиднинг исмини эшитгандаёқ пароканда бўлиб қочадиган ҳолга етиб келиб, ғалабалар авжига чиққанида Умар розияллоҳу анҳу уни қўмондонликдан оладилар. Бунинг сабаби мусулмонлар ғалабани Холид олиб келади деган эътиқодга бориб, фитналаниб қолишини истамаганликлари эди. Қизиқ жиҳати шундаки, бутун қўшин қўлида турган Холид ҳеч қандай эътирозсиз қўмондонликни топширадилар.

Бутун умрини жангларда ўтказган буюк қўмондонни ювган ғассолнинг гувоҳлик беришича, у зотнинг баданлари чандиқлар билан тўлиб кетган эди... Аллоҳ у зотдан рози бўлсин!

Манбалар асосида Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдураҳмон розияллоҳу анҳу Абу Бакр Розияллоҳу анҳунинг тўнғич ўғли бўлиб, жоҳилият даврида уни АбдулКаъба дейишар эди. Оиша розияллоҳу анҳо ва Абдураҳмон давоми...

3274 19:26 / 21.04.2017
Биз сўз юритмоқчи бўлган саҳобанинг исмлари Абдуллоҳ ибн Абдунаҳм ал Музаний бўлиб, жоҳилият пайтида исмлари Абдулуззо эди. Мадинага келганларида Набий давоми...

2826 19:00 / 10.05.2022
...Мушриклар мусумонларни диндан қайтариш мақсадида турли туман азоб уқубатларни ишга солганларини билиб олинади. Бировни бўйрага ўраб осиб қўйиб остидан ўт ёқиб давоми...

19795 20:10 / 21.04.2017
Имом Бухорий, Муслим ва Термизий раҳматуллоҳи алайҳилар Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар.Умар .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг фитна давоми...

6874 19:19 / 21.04.2017