1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Илк умрачилар она-Ватанга қайтишди

10:26 / 02.02.2022 1162 pdf Ўқиш режими + -

1 февраль куни “Умра – 2022” мавсумининг илк зиёратчилари Саудия Арабистонидан Жидда – Тошкент йўналиши бўйича юртимизга келишди. Уларни уламолар, мутасаддилар, зиёратчиларнинг яқинлари ҳамда ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида юқори даражада кутиб олишди.

Зиёратчиларнинг юз-кўзларидан хурсандчилик, тилларидан муборак умра амалини адо этиб, она Ватанга эсон-омон қайтишгани учун шукроналик аримаганига гувоҳ бўлдик. Ушбу имконият яратилганига Ҳақ таолога ҳамдлар айтишиб, юртимиз тинчлиги ва халқимиз фаровонлигини сўраб хайрли дуолар қилишди. Шунингдек, умра амалларини энг юқори шароитларда адо этиш учун барча имкониятларни муҳайё этиб берган Давлатимиз раҳбари, Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва бошқа мутасадди идораларга чексиз миннатдорликлар изҳор этилди.

Маълумот учун, зиёратчилар Мадинаи мунавварада Масжидул Набавийда, Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи ва салламнинг Равзаи мутоҳҳараларида, минглаб саҳобаи кромлар абадий қўним топган “Бақи” қабристони, “Қубо” ва “Қиблатайн” масжидлари ва Ухуд тоғида зиёрат ва ибодатда бўлдилар. Маккаи мукаррамада эса умра амалини бажариб, Каъбаи муаззамани тавоф этишди. Шунингдек, Раҳмат тоғи – Арафотни, Нур тоғидаги Ҳиро тоғини ва Савр тоғидаги ғорларни ҳам зиёрат қилишди.

Кутиб олиш жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг расмий сайт ва ижтимоий тармоқларида, шунингдек, давлат ва нодавлат телевидениялари орқали батафсил ёритилади.

Аллоҳ таоло умра сафаридан қайтган ҳамюртларининг ибодат ва зиёратларини даргоҳида қабул қилсин, муборак зиёратни барчамизга насиб этсин!

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 5 май куни АҚШ сафарида бўлиб турган имом хатибларимизнинг ташрифлари ўз ниҳоясига етди ва она юртимизга қайтиш учун йўлга чиқишди.Aмерика Қўшма Штатларида давоми...

1293 00:00 / 06.05.2022
Жорий йилнинг сентябрь ойида Малайзиянинг пойтахти Куала Лумпур яқинидаги Нила шаҳрида Қуръони карим маданиятнинг асосиrdquo мавзуида халқаро конференция давоми...

1198 12:10 / 15.07.2019
1444 ҳижрий йилги ҳаж мавсуми 2023 йил 21 май, якшанба куни расман бошланди. Бу ҳақда haramainsharifain.com манбасига таяниб, azon.uzсайти хабар берди. Шу кундан эътиборан дунёнинг давоми...

1531 13:53 / 22.05.2023
2023 йил 21 сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназар Финляндия мусулмонлари жамоаси бош имоми Рамиль Беляев давоми...

749 18:43 / 21.09.2023
Видеолар
Аудиолар

121561 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43041 14:35 / 11.08.2021