1445 йил 13 зулқаъда | 2024 йил 21 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

Мазҳабга оид мўътабар асарлар (иккинчи мақола)

12:42 / 25.01.2022 1194 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, Islom.uz портали «МАЗҲАБЛАР — БИРЛИК РАМЗИ» шиори остида танлов эълон қилган.

2-чорак — моликий мазҳабига оид мавзуда бўлиб, иштирокчилар томонидан @islomuztanlovbot манзилига келиб тушаётган навбатдаги мақолани сиз азизларга ҳавола қиламиз.

 

Мазҳабга оид мўътабар асарлар

(иккинчи мақола)

 

«Мухтасари Халил» китоби Моликий мазҳабига мансуб бўлиб, унинг муаллифи Халил ибн Ишоқ ал-Жундий Моликийдир (ҳижрий 767-санада вафот этган).

«Мухтасари Халил» Моликий мазҳабидаги далилсиз битилган китобларнинг энг машҳури ҳисобланади. Моликийлар орасида ушбу китоб худди «Мухтасари Виқоя» қандай бўлса шундайдир.

Ибн Фарҳун-Иброҳим ибн Алий ибн Муҳаммад бўлиб, Ибн Фарҳун ва Бурҳониддин Яъмарий исмлари билан ҳам танилган. У Моликий мазҳаби шайхларидан бўлган. Ҳижрий 793 санада Мадинага қози этиб тайинланади. Кейинчалик фалаж касалига дучор бўлиб, тахминан ҳижрий 799 санада 70 ёшида вафот этади.

Ибн Фарҳун «Дебожул Мазҳаб», «Табсиротул Ҳуккам фи усули ақзийяти ва манаҳижил Аҳкам», «Дурратул Ғоввас фи муҳазиротил ховас», «Табақоту уламаил ғарб», «Ташилул муҳиммат» ва бошқа китобларни таълиф қилган.

Аҳмад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ийсо Бурнусий Фосий Зарруқ. У 846 ҳижрий санада Мағрибнинг Фос шаҳрида туғилган. Емизикли чоғидаёқ отасидан етим қолган. Тарбияси билан она томонидан бобоси шуғулланади. Зарруқ катта бобосининг лақаби бўлган. Шундан кейин зурриётлари ҳам шу лақаб билан аталадиган бўлди. Моликий мазҳабининг кўзга кўринган олимларидан бўлиб, шу мазҳабга оид бўлган бир неча китоблар таълиф қилиш билан бирга эътимодли китобларга шарҳ ҳам ёзган.

Абу Аббос Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Маҳдий ибн Ҳусайн ибн Муҳаммад ибн Ажийба ҳижрий 12 асрнинг кўзга кўринган сунний олимларидан ва тасаввуф тариқатининг намояндаларидан бўлган. Мағрибнинг Титвон шаҳрида ҳижрий 1161 йилда туғилган. Ёшлигиданоқ Қуръон таълими тоат, намоз ва зикрда бардавом бўлган. Ёшлик чоғида «Қуртубия» фиқҳ китобини ёд олган. Шунингдек, луғатга оид «Ажрумия» китоби ва Ибн Ошур матни китобларини ҳам ёд олган. Қуръони Каримни бобоси Маҳдий ва шайҳ Аҳмад Толибнинг қўлида ёд олади. Аҳмад Ажийба «Ийқозул Ҳимам фи шарҳил Ҳикам» («Ҳикамул Атоёга шарҳ»), «Футуҳотул Илоҳийя», «Баҳрул Мадид фи тафсирил Қуръанил Карим», «Дурурул Носира фи тавжиҳил Қироатил Мутавотира» ва бошқа китобларни таълиф этган.

Ибн Ажийба 1224 ҳижрий йили вафот этган

Абу Умар Аҳмад ибн Саъид Садафийнинг «Тарих» китобларидан қуйидагилар келтирилади. Уни Муҳаммад ибн Ваззоҳ Яҳё ибн Яҳё Лайсийдан ривоят қилган: «Биз Моликнинг ҳузурларида эдик. Абдуллоҳ ибн Муборак киришга рухсат сўрадилар. Имом Молик ижозат бердилар. Молик ўзлари ўтирган ерларидан сурилиб, ёнларидан жой кўрсатдилар. Мен Имом Моликнинг ўтирган ерларидан сурилиб, ёнларидан жой берганларини илгари ҳеч кўрмагандим. Имом Молик ҳадисдан сабоқ ўқиётганларида, Абдуллоҳ ибн Муборакдан: «Бу ҳадисга фикр-муносабатингиз қандай? Сизда шу мавзуда яна ҳадис борми?», -деб сўрар эдилар. Абдуллоҳ ибн Муборак саволларга жавоб берардилар. Ибн Муборак чиқиб кетдилар. Имом Молик у кишининг одобларига қойил қолдилар. Бизга: «Бу киши Хуросон фақиҳи Абдуллоҳ ибн Муборак бўладилар», деб айтдилар».

Юқоридаги маълумотлар «Сияру аъламин нубало», «Хислатли ҳикматлар шарҳи», «Саҳифалар», «Фиқҳий йўналишлар ва китоблар», «Уламолар наздида вақтнинг қадри» китобларидан олинган.

Бахтихон Шарипова

Эслатма:

Танлов иштирокчиларидан қуйидаги мавзуларда мақола ҳамда (араб, рус, инглиз, форс ва бошқа тиллардан) таржималар, илмий-тадқиқот ишлари, аудио ва видеосуҳбатлар тақдим этишлари талаб этилади:

— Мазҳаб тушунчаси ва унинг тарихи;

— Мазҳаб ҳақида мўътабар уламоларнинг фикрлари;

— Мазҳаб имомлари ва уларнинг шогирдлари;

— Мазҳабнинг усуллари;

— Мазҳабга оид мўътабар асарлар;

— Масҳабсизлик ва унинг хатарлари.

Танлов шартига кўра, тақдим этилаётган материаллар аввал бошқа манбаларда берилмаган бўлиши, илмий асосга эга бўлиши лозим.

Танлов тўрт чоракдан иборат бўлиб, ҳар бир чорак битта мазҳабга бағишланади:

1-чорак — ҳанафий мазҳаби;

2-чорак — моликий мазҳаби;

3-чорак — шофеъий мазҳаби;

4-чорак — ҳанбалий мазҳаби.

Иштирокчилар томонидан тақдим этилган материаллар islom.uz сайтида эълон қилиб борилади. Материалларни @islomuztanlovbot телеграм манзилига юборишингиз мумкин. Танлов 1443 йил зулҳижжа ойида (2022 йилнинг июль ойида) якунланади. Ғолиблар қимматбаҳо мукофот ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуйидаги шеърий асар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларига бағишланган Шеърий асар Аҳмад Лутфий Қозончининг .Саодат асри қиссалари, номли давоми...

1217 15:00 / 18.05.2023
.Кимни жаннат аҳлидан бўлган кишини кўриши хурсанд қилишини истаса, Урва ибн Зубайрга боқсин, Абдулмалик ибн Марвон Тўлиқ исми ва таваллудиАбу Абдуллоҳ Урва ибн давоми...

1683 16:06 / 13.02.2023
Қадимда соғлигида камчилиги бор, эҳтиёжманд кишилар жамиятга юк сифатида қаралган. Хусусан, Европа давлатларида уларга ақли заифларга муомала қилгандек, муомала давоми...

1622 15:33 / 17.01.2023
Бисмиллааҳир роҳмаанир роҳийм .hellipЯхшиликларга шошилинг,Моида сураси, 48оятБандаларини Ўзининг розилиги йўлида яхшиликка шошилишга чорлаган Аллоҳ субҳанаҳу ва давоми...

6720 10:00 / 07.03.2017
Аудиолар

121716 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43159 14:35 / 11.08.2021