1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Беш ёшли қизча Қуръонни тўлиқ ёд олди

15:00 / 21.01.2022 935 pdf Ўқиш режими + -

Суриялик беш ёшли қиз Сари Аззам аутизм касаллигига қарамай, Қуръони Каримни тўлиқ ёд олди. Шунингдек, у бир нечта тилларни ҳам ёд олган.

Унга икки ёшида аутизм ташхиси қўйилган, аммо Суриядаги мутахассислар уни даҳо деб билишади. Қиз ҳар куни чет тилларини, жумладан инглиз, француз, корейс, япон, юнон ва испан тилларини ўрганади. Қуръонни тўлиқ ёд олиши учун унга икки йил керак бўлди. Сари мураккаб математик тенгламаларни ҳам еча олади.

Аутизм ва Даун синдроми бўйича мутахассис Мажд Ал-Алусининг айтишича, аутизм Сарига ўзига хос совға берган, чунки у тил ўрганиш каби мураккаб вазифаларни бажара олади. Бироқ, шифокорнинг фикрига кўра, қиз мулоқот қобилиятларини ривожлантириш учун доимий ёрдамга муҳтож.

Алуси Сарининг кўплаб истеъдодларидан бири сифатида «аниқ визуал хотира»ни келтирди. Бошқа кўплаб суриялик оилалар сингари бу оила ҳам йиллар давомида уруш ва мажбурий кўчирилишдан азият чеккан. Унинг ота-онаси иқтидорли қизига билимга чанқоғини қондириш учун қалам ва планшетдан бошқа ҳеч нарса бера олмайди.

Аутизм нима?

Аутизм (грекча «аутос» – «ўзим» деган сўз) – бу руҳиятнинг ўзига хос ҳолати бўлиб, бемор ташқи олам, атрофдагилар билан мулоқот қилишни истамайди. У ёлғизликни ёқтиради. Яна бир хил хатти-ҳаракат ва шундай сўзларни такрорлайди. Аутизм ташхисли бола ўз оламида яшайди. Фикрлаши бошқаларникига ўхшамайди. Уларнинг хатти-ҳаракатлари реал воқелик билан боғлиқ эмас. Беморларнинг ҳаракатларида ҳиссий кечинмалар асосий ўрин тутади. Бу касаллик синдроми ўғил болаларда қиз болаларга нисбатан кўп учрайди. Симптомларнинг ҳар хиллиги ва касаллик ўзгарувчанлиги ушбу касалликни қийинлигидан далолат беради: сезиларсиз аутистик хусусиятлардан то доимий парвариш талаб этади.

Хуршид Маъруф тайёрлади

Муаллиф
Хуршид Маъруф
Мавзуга оид мақолалар
Бугун 30 декабрь куни соат 2000 дан бошлаб, жонли эфирда Uzreport телеканали ва ижтимоий тармоқларимизда жоме масжидларимизда адо этилган 12 мингдан зиёд Қуръони карим давоми...

2090 19:30 / 30.12.2020
Юртимиздаги жомеъ масжидларда 2023 йил 28 июнь чоршанба куни Қурбон ҳайити намозини ўқиш вақтлари маълум бўлди. Унга кўра, Тошкент шаҳридаги жомеъ масжидларда шу йил давоми...

1457 10:45 / 21.06.2023
.Hilolnashr, матбаанашриёти ҳамда Islom.uz портали ижодий гуруҳи Каримуллоҳ домла раҳимаҳуллоҳнинг ўғиллари, .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби давоми...

1892 13:51 / 14.02.2022
Куни кеча Бишкекда Қирғизистон Президенти ҳомийлигида Замонавий дунёвий давлатда исломrdquo мавзусидаги II халқаро конференция ўз ишини бошлади.Конференциянинг давоми...

1970 11:14 / 16.11.2018
Аудиолар

121479 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42977 14:35 / 11.08.2021