1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Тожирлар қиёмат куни қандай тирилади?

12:30 / 20.01.2022 2143 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, тожирлар қиёмат куни фожирлар ҳолида тирилтирилурлар. Аллоҳга тақво қилган, яхшилик ва ростгўйлик қилган бундан мустасно», дедилар.

Имом Термизий ривояти.

Изоҳ: Агар тақводор, яхшилик қилувчи ва ростгўй бўлмаса, тожирлик эгасига надомат, охират шармандалигини келтирар экан. Ҳар бир тожир ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган уч сифат: Аллоҳ таолога тақво қилиш, яхшилик қилиш ва ростгўй бўлиш сифатларини ўзида мужассам қилишга уринмоғи керак. Ушбу сифатлари бор одамгина тижоратда фожирлик, алдамчилик, ҳаромхўрлик қилмайди. Аслини олганда тожирлик ҳам шариат кўрсатган йўл билан амалга оширилса, ибодат бўлади. Чунки тожирлар тижоратлари орқали ўзларига фойда топишдан ташқари, жамиятлари учун катта аҳамиятга эга бўлган ишни амалга оширадилар. Кўпчиликнинг оғирини енгил қиладилар.

Манба: arabicuz

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
1. Либос учун ишлатилган мато ипакка ўхшаб, шариатда ҳаром қилинмаган бўлса, ҳалолдир. Аёллар ипак матодан тикилган либос кийишлари мумкин.2. Шаръий йўл билан давоми...

5343 18:14 / 07.02.2018
Бир киши бир аёлга уйланди. Аёлини жуда яхши кўрар эди. Биргаликда бир муддат яшагач, аёлда ғалати бир касаллик бошланди. Унинг юзига ва бутун баданларига давоми...

4679 08:53 / 30.07.2021
Моликий фақиҳлардан Қози Иёз роҳимаҳуллоҳнинг .Тартибул мадорик, китобида келади.Абу Бакр Абҳурий айтади .Туртус масжидига кирдим ва бир устуннинг ёнига бориб давоми...

2080 14:18 / 31.12.2023
Ксенофонт Суқротнинг шогирдларидан бири эди. У илм, маърифатни севсада урушни ҳам қаттиқ яхши кўрар эди. Ксенофонтда фикрий асос пойдевор деярли кўринмас эди. У давоми...

2321 10:55 / 02.12.2021