1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Намоз ўқимаганлар сўровдан қўрқсинлар

17:00 / 09.01.2022 3216 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Язийд ибн Асвад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши ёш болалик чоғларида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиганлар. У зот намозни ўқиб бўлиб, бирдан икки кишининг намоз ўқимай, масжиднинг бир томонида турганларини кўриб қолдилар. Бас, уларни чақирдилар. Уларни қалтираб турган ҳолларида олиб келишди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизларни биз билан намоз ўқишдан нима ман қилди?» деб сўрадилар. Икковлари:

«Биз намозни ўз жойимизда ўқидик», дейишди.

Бас, у зот:

«Ундай қилманглар. Қачон бирортангиз ўз жойида намоз ўқиса-ю, сўнгра имомни намоз ўқимаган ҳолда топса, у билан намоз ўқисин. Албатта, у(намоз) унинг учун нафлдир», дедилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Ёшликдан жамоат билан намоз ўқишга тарғиб.

2. Раҳбар кишиларнинг намоз ўқишини кузатиб туриши лозимлиги.

3. Намоз ўқимаганларнинг нима учун намоз ўқимаганлари ҳақида сўраб-суриштириш кераклиги.

4. Одамларда намоз ўқимаганлари учун қилинадиган сўровдан қўрқиш ҳисси бўлиши зарурлиги.

5. Ўз жойида намоз ўқиб олган киши ўша намоз жамоат билан ўқилаётганининг устидан чиқса, уларга қўшилиб ўқиса жоизлиги ва бу намоз унинг учун нафл намоз бўлиши.

Ҳанафий мазҳабида ўзи ёлғиз намоз ўқиган одам жамоатга ҳозир бўлса, нафл нияти билан қўшилади. Намозни жамоат билан ўқиган одам эса яна бошқа бир жамоатга қўшилиб, яна ўқиши шарт эмас.

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳга энг маҳбуб юртлар масжидлардир. Аллоҳнинг энг кўп ғазабига давоми...

2763 20:30 / 29.03.2021
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким нидо қилувчи, яъни муаззинни эшитсаю, унга эргашишга узр монеълик қилмасдан давоми...

1895 17:30 / 07.11.2021
. .Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қишлоқдами, саҳродами, уч киши бўлсаю, улар ичида жамоат давоми...

1960 18:30 / 24.10.2021
. . Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Жумъа куни минбарда туриб .Бирортангиз давоми...

2773 11:00 / 02.12.2022