1445 йил 6 зулқаъда | 2024 йил 14 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

Имом Моликнинг шогирди Асад ибн Фурот

11:00 / 07.01.2022 1099 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маълумки, Islom.uz портали «МАЗҲАБЛАР — БИРЛИК РАМЗИ» шиори остида танлов эълон қилган.

2-чорак — моликий мазҳабига оид мавзуда бўлиб, иштирокчилар томонидан @islomuztanlovbot манзилига келиб тушаётган навбатдаги мақолани сиз азизларга ҳавола қиламиз.

Имом Моликнинг шогирди Асад ибн Фурот

Асад ибн Фурот 142/759 йилда Ҳарронда туғилиб, 213/828 йилда Италиянинг Сицилия оролида шаҳид бўлган.

Имом Кавсарий «Булуғул амоний фи сийратил имом Муҳаммад ибн Ҳасан Шайбоний» номли китобида қуйидагиларни келтиради:

«Асад ибн Фурот Қайравоннинг қозиси бўлган.У имом Моликнинг шогирди бўлиб, у кишининг мазҳабларидаги масалаларни китоб шаклига келтирган ва Сицилияни фатҳ қилган қўмондонлардан бири эди. У 213/828 санада Сицилияда шаҳид бўлган. 172/788 йили Қайравондан чиқиб, Мадинаи Мунавварада имом Моликдан «Муватто»ни ўрганди. Сўнг Ироққа сафар қилди. У ерда Абу Ҳанифанинг шогирдларидан ҳадис эшитиб, улардан фиқҳни ўрганди».

Аллома шайх Муҳаммад Маҳлуф Моликий ўзининг «Шажаратун-нур аз-закия фи табақотил Моликия» китобида қуйидагиларни келтиради:

«...Сўнг Мисрга бориб, у ерда кўплаб буюк олимларнинг ҳузурида бўлди. Ибн Қосимнинг ҳузурида «Асадия» китобини ёзди. Сўнг Қайравонга қайтди. Бу ерда унинг номи ва илми машҳур бўлди. 212/827 йилда Зиёдатуллоҳ Ағлабий Сицилияга қарши жанг қилиш учун қўшин тортди. Қўшиннинг қўмондони ва қозиси Асад ибн Фурот эди. У катта қўшинга бошлиқ бўлиб чиқар экан, аҳли илм ва нуфузли кишилардан кўпчилиги уни кузатиб чиқди. Асад ўз атрофида оддий инсонларни ҳам, улуғларни ҳам кўриб, Аллоҳга ҳамду санолар айтди ва шундай деди:

«Лаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳ! Эй инсонлар, Аллоҳга қасамки, мендан олдин отам ҳам, бобом ҳам ва улардан олдин ўтганлар ҳам бундай қўшинни бошқармаган ва кўрмаган эди. Сиз кўраётган бундай мартабага мен қаламлар билан, яъни илм олиш ва унинг йўлида хизмат қилиш билан эришганман. Илмга астойдил талабгор бўлинг ва бу йўлда заҳмат чекинг. Унинг машаққатига сабр қилинг. Илм билан албатта дунё ва охират яхшиликларига етасиз».

Бу тантанавор кузатув Суса бандаргоҳида ўз ниҳоясига етди. Қўшин мана шу ердан Сицилия қалъасига юриш қилди ва катта қийинчиликлар билан уни фатҳ этди. Асад ибн Фурот Сарқуса қамали пайтида олган жароҳатлари сабаб вафот этди ва ўша ерга дафн қилинди. Аллоҳ таоло у кишини Ўз раҳматига олсин!».

Бахтихон Шарипова

Эслатма:

Танлов иштирокчиларидан қуйидаги мавзуларда мақола ҳамда (араб, рус, инглиз, форс ва бошқа тиллардан) таржималар, илмий-тадқиқот ишлари, аудио ва видеосуҳбатлар тақдим этишлари талаб этилади:

— Мазҳаб тушунчаси ва унинг тарихи;

— Мазҳаб ҳақида мўътабар уламоларнинг фикрлари;

— Мазҳаб имомлари ва уларнинг шогирдлари;

— Мазҳабнинг усуллари;

— Мазҳабга оид мўътабар асарлар;

— Масҳабсизлик ва унинг хатарлари.

Танлов шартига кўра, тақдим этилаётган материаллар аввал бошқа манбаларда берилмаган бўлиши, илмий асосга эга бўлиши лозим.

Танлов тўрт чоракдан иборат бўлиб, ҳар бир чорак битта мазҳабга бағишланади:

1-чорак — ҳанафий мазҳаби;

2-чорак — моликий мазҳаби;

3-чорак — шофеъий мазҳаби;

4-чорак — ҳанбалий мазҳаби.

Иштирокчилар томонидан тақдим этилган материаллар islom.uz сайтида эълон қилиб борилади. Материалларни @islomuztanlovbot телеграм манзилига юборишингиз мумкин. Танлов 1443 йил зулҳижжа ойида (2022 йилнинг июль ойида) якунланади. Ғолиблар қимматбаҳо мукофот ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Иброҳим ибн Адҳам асли шаҳзода бўлган. Шохлар овни яхши кўришган. Улар ҳам овга чиққан экан. Бир қуённи ёки тулкини қувлаб орқасида чопиб кетаётган пайтида давоми...

2128 10:32 / 05.07.2023
Маълумки, islom.uz портали шеърият мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигини муносиб нишонлаш мақсадида .Арбаъин, номли танлов эълон қилган.Ушбу давоми...

1305 11:35 / 05.02.2021
Араблар имом Замахшарийни таърифлаб, Ушбу оқсоқ Замахшарий бўлмаганда, араб тилини тушунмай ўтиб кетар эдикrdquo дейдилар. Тўлиқ исми ва таваллудиМахмуд ибн Умар давоми...

1929 16:11 / 27.12.2022
Маълумки, Islom.uz портали .МАЗҲАБЛАР mdash БИРЛИК РАМЗИ, шиори остида тўрт чоракдан иборат танлов эълон қилган эди.Бугунги кунгача 1чорак mdash ҳанафий ва 2чорак mdash давоми...

1426 10:20 / 12.05.2022