1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Кўриш буюк неъматдир

17:59 / 04.01.2022 1476 pdf Ўқиш режими + -

4 январь Халқаро Брайл алифбоси куни. Ушбу сана 2018 йил, 17 декабрда БМТ Бош Ассамблеясининг A/RES/73/161 сонли резолюцияси билан эълон қилинган ва ўтган йилдан бошлаб нишонлаб келинади.

Луи Брайл 19 асрда Францияда этикдўз оиласида дунёга келган бўлиб, 5 ёшида бахтсиз ҳодиса туфайли кўр бўлиб қолади. Шунга қарамасдан ота-онаси фарзандларини маълумотли бўлиши учун барча имкониятларни қаратиб, таълим олишига шароит яратиб берадилар. Айнан шу бола “релъефли нуқтали ёзув” ихтиросини 15 ёшида, 1824 йилда ўйлаб топган. Ушбу ёзув тури ҳам оддий шу билан бирга мураккаб ҳамдир.

Содда ва ишлатиш учун қулай бўлган ушбу нуқтали, бўртма ёзув алифбоси дунёда оммалашиб, то бугунги кунгача кўзи ожизлар, кўриш қобилияти сустлашган миллионлаб инсонлар томонидан фойдаланиб келинади. 19 аср охирига келиб АҚШ да брайл алифбосида ҳарф терувчи машинаси ихтиро қилинди. 20 аср охирларига келиб эса, Брайл алифбоси компьютер соҳасида ҳам ишлатила бошлади ва Брайл Дисплейи номланмиш қурилма ихтиро қилинди. Вақт ўтиши билан ушбу алифбо дунёнинг кўплаб тилларига мослаштирилган.

Кўриш бўйича ногиронлиги бўлган инсонларнинг чекланган имкониятлари жамиятлар ва давлатлар томонидан алоҳида эътиборни талаб этади. Ер юзида кўзи ожизларнинг сони 35 миллионни ташкил этса, 1 миллиарддан кўпроқ киши кўришга боғлиқ касалликларнинг у ёки бу тури билан рўбаро келган.

Луи Брайлнинг ушбу ихтироси билан бутун дунёдаги кўзи ожиз ва кўриш қобилияти суст инсонларга ўз ҳуқуқ ва имкониятларни рўёбга ошириш йўлида кўрсатган улкан ёрдами БМТ томонидан муносиб эътироф этилди. 2019 йил, 4 январдан бошлаб машҳур тифлопедагогнинг таваллуд санаси Халқаро Брайл алифбоси куни сифатида нишонлана бошлади.

Манба: @grandtalim

Мавзуга оид мақолалар
Бу йил Шимолий қутбга яқин мамлакатларда рўза 18 соат, жанубий қутбга яқин мамлакатларда эса 12 соатгача давом этади. 23 март куни мусулмонларнинг муқаддас Рамазон давоми...

2707 14:11 / 23.03.2023
Бугун, 28 июль куни Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтида Араб тилидан ижодий имтиҳон бошланди. Ижодий имтиҳон Файзуллоҳ қори Иззатиллаев қироатида давоми...

1121 12:39 / 28.07.2021
Қорақалпоғистонда яна битта масжид ўз фаолиятини бошладиЧимбой тумани .Кенгес, овул фуқаролари йиғинидаги янгидан очилаётган .Юсуф ота, жоме масжидининг давоми...

1262 12:00 / 12.12.2021
Сентябр ойи охирида Қирғизистон мусулмонлари диний идораси ўзининг биринчи миллий танлови .Қуръон баҳори, мусобақасини ташкил қилади.25 сентябр куни давоми...

1447 10:03 / 07.09.2021
Аудиолар

121490 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42983 14:35 / 11.08.2021