1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Намоз — дунёни чиройли англашда асосдир

15:00 / 04.01.2022 2080 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

Ким Менинг зикримдан юз ўгирса, албатта, унга торчилик ҳаёти бўлур» (Тоҳа сураси 124-оят).

Роҳат фикр ва қалбда ўрин тутади. Кимнинг ҳаётга бўлган қараши тўғри бўлса, ушбу роҳатга эришади. Аксинча, ҳаётнинг асл моҳиятини тушунишда хато қилса, торчилик ҳаётида яшайди.

Намоз — илтижо ва зикр қилиш ва дунёни чиройли англашда асосдир. Зеро, намозда бошқа нарсаларда топиб бўлмайдиган тарбия ва маънолар мавжуд. Ким намоз ва ундаги хушуъдан маҳрум бўлса, дунё ҳаётини англаган ва инсонни ҳаётида бахтли қиладиган аслий сифатларни қўлга киритганларнинг сафида бўла олмайди.

Имом Қушайрий роҳимаҳуллоҳ тафсирларида айтадилар: «Ким Аллоҳ субҳанаҳу ва таолони қалби ила бардавом зикр қилишдан юз ўгирса, секин-аста қалби парчаланиб, ундан руҳ суғуриб олинади. Ким У Зотни ҳар нафасда зикр қилишдан юз ўгирса, унинг устидан шайтон васвасалари ва нафс бузуқликлари бирин-кетин кела бошлайди. Натижада ёлғизликка ва у учун роҳат-фароғат эшикларининг беркилишига ҳақли бўлади».

Юқоридаги оятнинг маъносида дин Аллоҳ ва Унинг қисматига таслим бўлиш, қаноат қилиш ва таваккул қилиш билан бўлади. Бунга эга чиққан киши Аллоҳ унга ризқ қилиб берган нарсадан хотиржам ва қулайлик ила инфоқ қилади. Бас, мана шу киши покиза ҳаётда яшайди. Аллоҳ таоло (ҳаёти давомида яхшилик қилган ва бундан фақат Аллоҳнинг розилигини истаган киши ҳақида) айтади: «Биз унга покиза ҳаёт ато этурмиз» (Наҳл сураси, 97-оят). 

Диндан юз ўгирган кишинг устидан дунёни янада зиёда қилишга ундаётган ҳирси эгаллайди ва қўлини инфоқ қилишдан тўсган бахиллиги ҳукм суради. Натижада ҳаёти торчилик ва аҳволи зулматга айланади. Тасаввуф аҳли айтади: «Роббининг зикридан юз ўгирган кишининг вақти зулматга ва ризқи парокандага айланади». («Тафсири Кашшоф» 3/95 ва «Тафсири Насафий» 2/388 китобларида келган).

Ким Аллоҳ таолонинг зикридан юз ўгирса, ҳаёти торликдан иборат бўлади. Оддийгина уй-жой ва яшашдаги торчилик шиддитли эканини тасаввур қилиб кўринг. Оятнинг маъноси: «Киши озми-кўпми Аллоҳнинг бандаларидан бирига берган молида Унга тақво қилмаса, унинг ишида яхшилик йўқ ва бу ҳаётдаги торчиликдир. Агар банда Аллоҳ таолонинг неъматларини ёлғонга чиқарса ва Унга нисбатан ёмон гумонда бўлса, унинг ҳаёти шиддатли бўлади ва ана ўша ҳақиқий тангчиликдир! («Тафсири Тобарий» 18/329 китобида келган).

Торчилик кишига берилган мол-дунё ва неъматга нисбатан маъсият қилиш билан бўлади. Чунки, унинг кенгчилиги маъсият узрадир. Бас, кишидан (мол-дунёси ва неъматларининг) манфаати йироқлашади. Худди, қулоқ, кўз ва тилдан маъсият узра фойдаланиши уларнинг тоат-ибодатдаги манфаатларини кетказгани каби». («Тафсири Мотуридий» 7/317 китобида келган).

Шайх Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳнинг

«Қалбни суғорган ҳикмат зилоли» китобидан.

Абдуссами Хайруллоҳ таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Намозда қироат, зикр, муножот ва амаллар бор. Агар қалб ҳозирлиги бўлмаса, қироат, зикр ва муножотлардан кўзланган мақсад ҳосил бўлмайди. Шунинг учун ҳам, қалб давоми...

4436 05:00 / 04.01.2017
Хуфтонни жамоатда ўқиб уйига қайтган мўмин киши болаларини ухлаб ётганларини кўрди. Аёлидан .Болалар намозни ўқишдими,, дея сўради. Шунда аёли .Йўқ, уйда бирон давоми...

2451 16:00 / 18.03.2023
17Матн Агар қиёмга турсалар такбир айтардилар ва сажда қилардилар. Бунда қўлларини кўтармас эдилар.17Матннинг далиллари۱ quot quot1. Жобир ибн Самура давоми...

3322 05:00 / 09.01.2017
3дарс.3Матн Кейин такбир айтар эдилар.3Матннинг далиллар۱ . ,1. Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам давоми...

3699 05:00 / 09.01.2017