1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Фарзандингизга намозга алоқадор совға ҳадя этинг!

09:00 / 24.04.2023 4568 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Намозга алоқадор бўлган совғалар: жойнамоз, тасбеҳ, рўмол, мушк анбар, соат, ёпинчиқ ва шунга ўхшаш анжомлар.

Аёллардан бири айтади: «Ёшлигимда онам менга жойнамоз совға қилган эдилар. Онам бу жойнамозни жуда чиройли равишда тақдим қилган ва бу мен учун энг чиройли совға бўлган. Шу совға мени намоз ўқишимга ва уни яхши кўришимга сабаб бўлган. Орадан вақтлар ўтиб, мен турмушга чиқдим. Фарзандимга ҳудди шундай совға беришни орзу қилдим. Онам мени қандай хурсанд қилган бўлсалар, мен ҳам фарзандимни ҳудди шундай хурсанд қилишни умид қилдим. Бироқ Аллоҳ менга фарзанд насиб этмади. Бир куни мен ҳудди шу совғани синглимнинг қизига беришга қарор қилдим. Шу совға билан жиянимни қандай бахтли ва қанча хурсанд эканлигини кўриб ўзим қувониб кетдим».

Қизлардан бири айтади: «Отам мени бомдод намозига жуда кўп маротаба уйғотишга ҳаракат қилар эдилар. Бироқ мен бомдод намозини ўқимасдан дангасалик қилар эдим. Сўнгра, отам менга энг чиройли совға жойнамозни бериб: «Бу жойнамоз бомдод намозини ўқийдиган инсонга» деб айтдилар. Бу услуб оддий ва содда бўлса ҳам мени бомдод намозини ўқишимга сабабчи бўлиб қолди».

Оналардан бири айтади: «Бир куни фарзандларимни йиғиб: «У кунда порлоқ чеҳралар бор. Улар кулгу билан тўла, етган хушхабардан хурсанд. У кунда бир чеҳралар борки, уларни ғубор босган. Устини зулмат қоплаган. Улар, ана ўшалар, кофирлар ва фожирлардир». (Абаса сураси, 38-42 оятлар)

Аллоҳ таолони шу оятларини фарзандларим билан шарҳлаб, суҳбатлашдим. Сўнгра, уларни намозини назорат қилиш учун жадвал тузишга қарор қилдим. Бу жадвал шундай эдики, ким қайси намозни ўқиса, унинг қаршисига табассум қилган суратни ёпиштириб қўямиз. Ким намозини ташлаб кетса, ўша намозини қаршисига қовоғи солиқ ҳолатидаги суратни ёпиштирамиз. Бу келишувимиз бир ҳафта давом этди. Ҳафтанинг охирида барчани йиғдим. Ким қанча табассум ва хафа суратини тўплаганини санаб чиқдим. Энг кўп табассум суратини йиғган фарзандимни ажойиб мукофот билан тақдирладим. Шу тариқа намоз ўқилмаган вақтлар хафа ҳолатда, намоз ўқилган вақтлар хурсандчилик билан ўтишини фарзандларим тушуниб етишди ва намозни муҳаббат билан ўқийдиган бўлишди.

Бир ота айтади: «Мен қуйидаги жадвални ёздим ва айвонга илиб қўйдим:

5 маҳал фарз намозлари, Суннат намозлари, Масжидда ўқилган намоз, Витр намози, Зуҳо намози. Ҳар бир намознинг муҳимлигини ҳисобга олиб пул миқдорларини ҳам белгилаб қўйдим.

Фарзандларим бу жадвални кўриб ҳайратланишди. Бу қандай жадвал эканлиги ҳақида сўрашди. Мен уларга: «Ҳар куни шу жадвалга қараб ухлашингиздан аввал сизларни йўл хаққингиз ва мукофотингиз берилади» деб айтдим. Улар бу жадвални кўриб жуда хурсанд бўлишди. Ҳаттоки 3-4 ёшда бўлган кичик ўғлим тезроқ катта бўлиб, шундай мукофотни олишни хоҳлади. Кичик фарзандимга бошқа бир услубни қўлладим. Унга фотиҳа сурасини, аттаҳиётни, кичик сураларни, таҳорат олишни ўрганганида ва бундан бошқа амалларни қилаётганида унга мукофот беришни бошладим. Аввал аёлим фарзандларимни намоз ўқиши учун уларни уршиб толиқган эди. Ҳозир эса, бир ҳафта мобайнида фарзандларимни ўзи намозга ҳаракат қилиб, уни имкон борича масжидда ўқишга шошилишади. Негаки, улар кўпроқ мукофот олишни исташади. Бу услуб уларни намозга муҳаббатли қилиб, уни қолдирмасдан ўқишга сабаб бўлади.

Ҳабибуллоҳ Ахмадовнинг «Намоз» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бизларга Исломни дин деб танлаган, Исломни эса поклик устига бино қилган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсинОламларга раҳмат қилиб юборилган, Ҳабибимиз давоми...

5010 09:38 / 09.01.2017
quotСаҳвquot сўзи луғатда quotунутишquot маъносини англатади. Намозда маълум бир амаллар унитилса, ундан ҳосил бўлган нуқсонни саҳв саждаси қилиш билан тўғрилаб олиш давоми...

14513 05:00 / 09.01.2017
Пайпоққа масҳ тортиш тўғрисида авваллари ҳеч гап бўлмас эди. Аммо кейинги пайтларда турли кишилар томонидан бу масала ҳам гап қилиб кўтариладиган бўлиб қолди. давоми...

10517 05:00 / 04.01.2017
1. Намознинг шартларидан бири узрсиз бажарилмай қолса қасддан таҳорат бузиш, қибладан гавдани буриш, бир рукн миқдорича авратнинг очилиб қолиши, кийимда ёки давоми...

2346 14:00 / 26.04.2023