1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Фосид таъбир

13:20 / 31.12.2021 1440 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло айтади: «Улар, агар Мадинага қайтиб борсак, албатта азиз хорни ундан чиқарур, дерлар. Ҳолбуки, азизлик Аллоҳга, Унинг Расулига ва мўминларига хосдир. Лекин мунофиқлар билмаслар» (Мунофиқун сураси, 8-оят).

Мусулмонлар барча замонларда азиздирлар... Кўплаб ваъз айтувчиларда бир-бирларига тақлидан шундай таъбир кенг тарқалганки, гўё «биз мусулмонлар хорликда яшамоқдамиз».

Бу фосид таъбирдир. Аллоҳ таоло биз учун азизликни иймон билан собит қилди ва биз уни аксини тасдиқ этмаймиз.

Тўғри, биз заифлик босқичида яшамоқдамиз. Душман биздан ғолиб келган ва орамизга суқулиб кирган. Шу сабаб бизни таъқиб қилган ва мусулмонлар ўртасида алоқаларни ман этиши учун ўрталаримизда сунъий тўсиқлар пайдо қилган. Шунингдек, ишлаб чиқаришда, иқтисодда ва илмий жиҳатда ривожланаётган мусулмон юртларга турли тақиқлар, санкциялар жорий этган.

Дунё халқларининг қўшин ва аскарлари биздан қўрққанидан рўпарамизда туриб олган. Агар биз кучли бўладиган бўлсак аниқки, атрофга адолат ва бағрикенгликни тарқатамиз, урушларни тўхтатамиз, олдини оламиз, кучсиз, заифларни ҳимоя қиламиз ва инсонларнинг ҳақ-хуқуқларини тиклаймиз. 

Аллоҳ таолодан ушбу умматни жамлашини, узоқ қилмасдан тез фурсатда қувват ва бирлик ато этишини сўраймиз. Албатта У ҳар нарсага қодирдир. Омин.

Доктор Муҳаммад Содиқ Дарвеш

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Одамларнинг нотўғри йўлларга киришлари ва уларда давомли бўлишларига сабаб ўлимни унутишларидир. Ўлимини ўйламаган одам ҳар қандай гуноҳни тап тортмай давоми...

2427 17:30 / 02.06.2020
Яқинда бир сайтда жуда долзарб мавзуда ёзилган мақолага кўзим тушиб қолди. Ушбу мақолага .Либос танани яширишгами ёки кўзкўз қилишга, деб сарлавҳа қўйилган давоми...

4289 11:11 / 25.09.2020
Хатиб Бағдодийнинг .Тариху Бағдод, китобида келади.Иброҳим ибн Рустамнинг таржимаи ҳолида қуйидагилар ёзилган.Иброҳим ибн Рустам аслида Кирмон аҳлидандир. давоми...

1829 14:17 / 13 март
Аллоҳ таолонинг охирги китоби бўлмиш Қуръони Каримнинг тиловати ҳам нафс поклиги ва ахлоқ сайқалига катта таъсири бор омилдир.Қуръони Карим тиловати деганда давоми...

2660 14:00 / 12.07.2021