1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Саҳобалар ҳаёти

Тарихий мактуб

09:01 / 27.12.2021 2474 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Византия императори Ҳирақл (Ираклий I)га юборган мактублари

Ушбу мактуб Мусулмонлар билан Макка мушриклари ўртасида 10 йил урушмаслик тўғрисидаги Ҳудайбия сулҳидан сўнг юборилган.

Мактубни улуғ саҳобалардан Диҳятул Калбий розияллоҳу анҳу императорга олиб борганлар. Бу саҳобий гўзал юзли бўлганлари учун одатда Жаброил алайҳиссалом шу саҳобий суратида келардилар.

Мактубнинг арабча матни қуйидагича:

"بسم الله الرحمن الرحيم، من محمد رسول الله إلى هرقل عظيم الروم، سلام على من اتبع الهدى، أما بعد، فإني أدعوك بدعاية الإسلام أسلم تسلم، وأسلم يؤتك الله أجرك مرتين، وإن توليت فإن عليك إثم الأريسيين، و﴿ يَا أَهْلَ الْكِتَابِ تَعَالَوْا إِلَى كَلِمَةٍ سَوَاءٍ بَيْنَنَا وَبَيْنَكُمْ أَلَّا نَعْبُدَ إِلَّا اللَّهَ وَلَا نُشْرِكَ بِهِ شَيْئًا وَلَا يَتَّخِذَ بَعْضُنَا بَعْضًا أَرْبَابًا مِنْ دُونِ اللَّهِ فَإِنْ تَوَلَّوْا فَقُولُوا اشْهَدُوا بِأَنَّا مُسْلِمُونَ ﴾

Мактубнинг таржимаси:

«Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳнинг Расули Муҳаммаддан Румнинг каттаси Ҳирақлга:

«Тўғри Йўлга эргашганларга салом. Аммо баъд. Мен сени Ислом динига даъват этаман. Исломга кирсанг, жонинг омонда. Мусулмон бўл, Аллоҳ сенга икки ҳисса ажр беради. Ва агар Ислом динини қабул қилишдан бош тортсанг, арийсийлар (халқинг)нинг гуноҳи сенинг гарданингга тушади. «Эй аҳли китоблар! Бизга ҳам, сизга ҳам баробар сўзга келинг: Аллоҳдан ўзгага ибодат қилмайлик, Унга ҳеч нарсани шерик қилмайлик ва Аллоҳни қўйиб, баъзимиз баъзимизни Робб қилиб олмайлик», дегин. Бас, агар юз ўгирсалар: «Гувоҳ бўлинглар, биз, албатта, мусулмонлармиз», деб айтинглар» (Оли Имрон сураси, 64-оят).

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИСАҲОБАЛАР САЙЙИДИАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳаларҲимоянгдан воз кечдим 5қисмМаккалик мусулмонлар бошига маломат ва давоми...

4151 16:34 / 21.04.2017
. . Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Қулоғим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизларидан у зотнинг .Толҳа ва Зубайр менинг давоми...

1064 16:00 / 12.05.2023
бешинчи мақола Уҳуд урушидан кўп ўтмай, ўша вақтдаги ҳамма Ислом душманлари жамланиб, мусулмонларга қарши уруш эълон қилдилар ва катта аскар билан Мадинаи давоми...

722 19:30 / 17.07.2023
СОЛИҲ САЛАФЛАР ИБРАТИСАҲОБАЛАР САЙЙИДИАбу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу ҳаётларидан лавҳалар.Сафарнинг оғир йўллари,7қисмПайғамбаримиз алайҳиссалом ва Абу Бакр давоми...

4830 16:33 / 21.04.2017