1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Арбаъин суҳбати: «Амаллар ниятларга боғлиқ» ҳадиси шарҳи

12:20 / 25.12.2021 1085 pdf Ўқиш режими + -

Кеча, 24 декабрь куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жомеъ масжидида Имом Нававийнинг «Арбаъин» асари асосида ташкил қилинган навбатдаги ҳадис суҳбати бўлиб ўтди.

Суҳбатда қуйидаги мавзулар ёритиб берилди:

1. Абу Дардо розияллоҳу анҳунинг таржимаи ҳоллари;

2. Биринчи ҳадисга кириш сўзи;

3. «Амаллар ниятларга боғлиқ» ҳадисининг матни ва таржимаси;

4. Умар розияллоҳу анҳунинг таржимаи ҳоллари;

5. «Амаллар ниятларга боғлиқ» ҳадиси шарҳи.

Суҳбатни масжид имом ноиби, Қуръони Карим ходими Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид олиб бордилар.

Имконияти чекланганлар учун «Арбаъин» суҳбати сурдо таржима билан жонли эфирда тақдим қилиб борилди.

Даставвал суҳбат Абу Дардо розияллоҳу анҳу ҳақларида бўлди. Абу Дардо розияллоҳу анҳунинг асл исмлари Уваймир ибн Молик Хазражийдир. У кишининг Дардо номли қизлари бўлганлиги учун «Абу Дардо», яъни «Дардонинг отаси» деб куняланганлар. Абу Дардо розияллоҳу анҳу мадиналик бўлиб, аввал бошиданоқ исломга иймон келтирмаганлар. Ислом Мадинада кенг ёйилган бўлса ҳамки, то Бадр жанги бўлган кунларга қадар мушрик ҳолда яшадилар. У кишининг исломга киришларига Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳунинг биродарларига қилган ажиб бир воқеалари сабаб бўлган.

Абу Дардо ва Абдуллоҳ ибн Равоҳанинг ораларида самимий биродарчилик, яқинлик бор эди. Ислом келган вақтда Абу Дардо динни қабул қилмаган бўлса ҳам, Абдуллоҳ ибн Равоҳа қабул қилди. Лекин шунга қарамай икковларининг ораларидаги дўстлик ришталари узилмади. Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳу Абу Дардони зиёрат қилиб турар ва у кишини доим исломга даъват қилар, мусулмон бўлишларини жуда-жуда хоҳлар эдилар.

Абдуллоҳ ибн Равоҳа бир ишга жазм қилдилар ва дўстининг, яъни Абу Дардонинг уйига бордилар. Уйнинг олдига етган вақтда қарасалар эшик очиқ ва унинг олдида Абу Дардонинг аёли турган экан. Абдуллоҳ ибн Равоҳа у билан саломлашиб: «Абу Дардо қаерга кетди?», деб сўрадилар. «Абу Дардо дўконга кетди, ҳали қайтганича йўқ» деди аёл. «Менга уйга киришга изн берасанми?» дедилар. Аёл: «Бемалол хуш келибсан» деди ва Абдуллоҳни уйга киргизди. Сўнг ўзи уй ишлари билан машғул бўлди. Абдуллоҳ ибн Равоҳа розияллоҳу анҳу Абу Дардонинг бути турадиган хонага кирдилар ва ўзлари билан олиб келган болғачада бутни синдириб майда-майда қилиб ташладилар. Бутни синдирар эканлар, у кишининг оғизларидан тинмай «Аллоҳ таолодан ўзга сиғиниладиган нарса ботил нарса эмасми!? Аллоҳ таолодан ўзга сиғиниладиган нарса ботил нарса эмасми!?», деган хитоб чиқарди. Бу ишдан фориғ бўлганларидан сўнг уйдан чиқиб кетдилар. Абу Дардонинг аёли Умму Дардо бутлар турган хонага кириб аҳволни кўргач, яшин ургандек турган жойида қотиб қолди. Бут ерда парча-парча бўлиб ётарди...

Бироздан кейин Абу Дардо уйига қайтди ва аёлини бут қўйилган хонанинг эшиги олдида йиғлаб ўтирганини кўрди ва: «Сенга нима бўлди?» деб сўради. Хотини: «Биродарингиз Абдуллоҳ ибн Равоҳа сиз йўқлигингизда келди ва бутингизни мана шу аҳволга солди» деб бутни кўрсатди. Абу Дардо бутга кўзи тушиши билан ғазаб отига минди. Хаёлига дарров Абдуллоҳ ибн Равоҳадан ўч олиш фикри келди. Лекин бироз ўтгач, ғазаби босилиб, нима бўлгани ҳақида ўйлаб кўрди. Сўнгра ўзига ўзи: «Агар бу бутда яхшилик бўлганида эди, ўзини ўзи ҳимоя қила олган бўлар эди» деди. Сўнгра ақли жойига келиб Абдуллоҳ ибн Равоҳанинг олдига борди. Икковлон бирга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига боришди. Абу Дардо розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссаломга исломга кирганларини маълум қилдилар ва улуғ саҳобий бутун вужудларини қамраб олган иймон билан Аллоҳ ва унинг Расулига иймон келтирдилар.

Суҳбат жараёнида юқоридаги мавзулар батафсил ёритиб берилди. Ҳар доимгидек масжид суҳбатлари телеграм ботимизга мухлисларимиз томонидан илиқ фикрлар, дуолар, эътирофлар, саволлар келди. Жумладан, Аълохон Бегматова номи билан келган изоҳда шундай дейилган: Ассалому алайкум ва рохматуллоҳ!

Суҳбатни жонли томоша қилмаган, лекин ҳаммасини кўриб, ўзлаштириб, ҳадисларни тўлиқ ёд олса, устозга бориб топшириб ижоза олсак бўладими?

Биз аёл киши бўлганимиз учун доимий бориб қатнаша олмаймиз». Ушбу саволга islom.uz портали ходимлари «Ҳа бўлади», дея жавоб беришган. Мухлислар томонидан келаётган ҳар бир фикр-мулоҳазаларга ходимларимиз жавоб бериб келишмоқда.

«Арбаъин» суҳбатлари islom.uz порталининг ижтимоий саҳифаларида тақдим қилиб борилди. Шунингдек, ҳадис суҳбатларини кенг оммага ёритиб беришда хизмат қилган ахборот ҳамкорларимиздан Аллоҳ таоло рози бўлсин.

Суҳбатда айтилаётган мавъизаларни барчамизга манфаатли қилсин!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Вашингтон университетининг ҳуқуқшунослик факультетида таҳсил олган талаба битирув кечасида биринчилардан бўлиб ҳижоб либосида иштирок этади. Бу ҳақда islam.ru news давоми...

1895 14:00 / 08.06.2021
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати ndash Ўзбекистон Либералдемократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 22 июнь куни давоми...

1191 16:26 / 22.06.2023
Бугун 15 ноябрь куни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги масжидларда Жума намози олдидан Мавлиди шарифлар ўқиладиУчтепа тумани Чўлпон отаrdquo жоме масжиди. Манзил давоми...

2427 09:30 / 15.11.2019
2023 йилнинг 23 январидан 23 апрелига қадар Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида бўлиб ўтадиган .Ислом санъати биринчи биенналеси,да Ўзбекистондан 17 та тарихий давоми...

1394 16:50 / 18.01.2023
Видеолар
Аудиолар

121552 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43036 14:35 / 11.08.2021