1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Инсон «деди-деди», бекорчи нарсалар учун яратилмаган

09:00 / 15.12.2021 1682 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Инсоннинг умри ва вақти Қиёмат куни биринчи бўлиб сўраладиган ва ҳисоб-китоб қилинадиган нарсадир. Умр ва вақт инсонга бекорга бериб қўйилмаган, балки улардан яхшилик ва гўзал амалларда фойдаланиш учун берилган. Аллоҳ таоло айтади: «Инсон беҳуда тарк қилинишнинг ҳисобини қилурми?» (Қиёмат сураси, 36-оят).

Инсон ҳаётининг ҳар бир лаҳзаси яхшилик ёки ёмонлик билан синалади ва имтиҳон қилинади. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «Албатта, Биз инсонни аралаш нутфадан яратдик. Синаш учун, бас, уни эшитадиган, кўрадиган қилдик» (Инсон сураси, 2-оят).

Инсон вақтини «деди-деди» билан зое қилиши учун яратилмаган.

Толиби илмга вақтини бошқаришда ва ундан унумли фойдаланишда энг катта ёрдам берадиган нарса — одамлардан узоқда бўлиш, улар билан учрашувларни озайтириш, дўстлар ва қариндошлар билан кўп машғул бўладиган алоқаларни камайтиришдир.

Толиби илм у билан масалалар борасида суҳбат қиладиган ва тортишадиган (яъни, фойдали баҳс қиладиган), илмга бўлган ҳимматини оширадиган ва илм йўлида унга ёрдам берадиган (ўзига ўхшаган) толиби илм билан ҳамсуҳбат бўлади.

Имом Зарнужий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Толиби илм тоқати миқдорича дунёвий алоқаларни озайтириши лозимдир. Шунинг учун ҳам (уламолар) ғурбатда (одамлардан узоқда) бўлишни ихтиёр қилишган». («Таълимул мутаъаллим» асари, 85-бет).

Аллома Абдулфаттоҳ Абу Ғудда роҳимаҳуллоҳ айтади: «Замонни ғанимат билишга имкони борича ёлғиз ва якка қолиш, саломлашиш билан чекланиш (яъни, салом-аликдан сўнг узундан-узун суҳбат қурмаслик), кўришадиган кишиси билан муҳим масала билан чегараланиш ва ейишни озайтириш ёрдам беради. Чунки, кўп ейиш узун уйқуга ва тунни бекор ўтишига сабаб бўлади. Ким салафи солиҳлар ҳаётига қараса ва натижасига ишонса, зикр қилганларим у учун равшан бўлади». («Қийматуз замон» асари, 60-бет).

Шоирлардан бири айтади: «Одамлар билан учрашиш «деди-деди» каби бекорчи нарсалардан айро бирор фойда келтирмайди. Одамлар билан учрашувларни фақат илм олиш ва ҳолатни тўғрилиш учун чегаралаш лозим».

Аллома Жавҳарий роҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Агар одамлардан беҳожат бўлганимда ўртадаги арқонни умидсизлик билан кесган бўлар эдим. Азизлик одамлардан узоқда бўлишда бўлса ҳам одамларнинг одамларга эҳтиёжи бор». Яъни, жамиятда одамларнинг одамларга эҳтиёжи тушиши муқаррар. Азизликка эришишни истаган киши муҳим масалалардагина одамларга мурожаат қилиши, унга мурожаат қилишганда жавоб қайтариши ва бекорчи нарсалардан узоқда бўлиши зарур ҳисобланади.

Шайх Салоҳ Абулҳож ҳафизаҳуллоҳнинг 

Қалбни суғорган ҳикмат зилоли» китобидан.

Абдуссами Хайруллоҳ таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугунги кунда бошқа маданият таъсирида қолаётганимиздан афсус чекиб, оҳ уриб, танқидлар ёғдириб, бир нималар деб ёзғириш ҳар жабҳада, ҳар тарафда ва ҳар онда давоми...

4290 22:58 / 21.04.2017
Эътиборингизга бир неча хорижий нашрларнинг Ўзбекистон ҳақида ёзган мақолаларининг жамланмасини ҳавола этамиз.НьюЙоркда Сайфулло Соипов номли террорчи давоми...

7212 19:41 / 15.11.2017
Бир киши донишманддан .Эркаклар ҳам йиғлайдими,, деб сўради. Донишманд .Ҳа, эркаклар ҳам йиғлайди, деди. Бояги одам .Эркаклар қачон йиғлайди, деб сўраган эди, давоми...

2401 11:30 / 24.03.2022
Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳнинг буйруғи билан завжаси Ҳожар ва гўдаги Исмоилни ҳеч нарса ўсмайдиган ва кимсасиз Маккага ташлаб кетди. Сўнгра ўша машҳур .Замзам, давоми...

3267 17:01 / 31.05.2022