1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Мўъжиза яратиш ёхуд шахсларни муносиб ўрнига қўйиш

13:28 / 10.12.2021 2104 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Таълим мудирлигидан бир мактабга текширувчи юбормоқчи бўлишибди. Текширувчи (яъни, комиссия) йўлга чиқиб йўлнинг ярмига келганида машинаси бузилиб қолибди. У машина тузатишни билмас экан. Машинанинг капотини очиб моторга термулиб, қўлидан бир иш келмай ўтираверибди. Шу пайт унинг олдидан бир болакай ўтиб қолибди.

Болакай текширувчига: «Майлими сизга ёрдам берсам?», дебди. Текширувчи: «Тузатиш қўлингдан келса майли», дебди.

Болакай: «Отам механик, мен у кишига ёрдам бериб тураман», дебди.

Болакай моторга қараб туриб текширувчидан асбоблар ва калитлар турадиган қутини олиб келишини сўрабди. Текширувчи қутини олиб келиб болакайнинг олдига қўйибди. Бир неча дақиқа уринишдан сўнг болакай теширувчидан машинани ўт олдиришни сўрабди. Текширувчи ҳайрон бўлиб машинани ўт олдирибди. Машинанинг мотори соатдек аниқ ишлай бошлабди. Текширувчи болакайга раҳмат айтиб, ундан нега бу вақтда мактабга бормасдан бу ерларда юрганини сўрабди. Болакай шундай дебди:

«Мен синфимизда энг қолоқ ўқувчиман. Бизнинг мактабимизга бугун текширувчи келар экан. Шунинг учун ўқитувчимиз бугун мактабга келмаслигимни тайинлаган эдилар. Акс ҳолда мактабни шарманда қилар эканман»!

Фикр

Ана шунақа қилиб биз истеъдодларни ҳалок қиламиз. Закий ва мўъжизалар яратиш фақатгина мактаб ўқув дастурларида чекланган эмас. Шахсларни муносиб ўрнига қўйиш билан биз мўъжизалар яратишимиз мумкин.

Синфимизда иккичилар бор эди. Муаллимлар доимо уларга «сенлар одам бўлмайсан»дан нарига ўтишмас эди. Улар дарсларда иккичи бўлишсада мотоциклнинг моторини титиб ташлаб бошқатдан тера олар эди. Ҳолбуки, аълочилар бу ишни қила олмас эди. Ўша иккичилар «одам бўлмайсан»ни эшитавериб охири бузуқ йўлларга кириб жувонмарг бўлиб кетди.

Ёшларнинг руҳини синдириб қўймайлик. Улардаги истеъдодни аниқлаб шу томон йўналтирайлик. Ана шунда ҳақиқий мўъжизани кўрамиз иншааллоҳ!

Абдулқодир Полвонов тайёрлади

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кеча кечқурун Мамдуҳ Удвон арабчага таржима қилган Гомернинг .Илиада, асарини ўқиётган эдим. Бир бўлим менинг эътиборимни тортди. Шуни улашмоқчиман. Гомер .Илиада, давоми...

1452 11:30 / 04.12.2021
.Исломий молиялаштириш банкдан эмас, уйдан бошланади,, дея таъкидлайди университет раҳбари ва молиявий бошқарув мураббийи доктор Мурниати давоми...

2287 16:00 / 18.03.2021
Бахилларнинг шунақа қилиғи ҳам бор эканУстозлардан бири ўзининг бошидан ўтган воқеани шундай ҳикоя қилади .Бир қишлоқда мударрис сифатида иш бошлаган давоми...

4190 02:40 / 01.01.2023
Турмушга чиқди. Эр лаззатни ҳис этади, хотин оғриқни. Ҳомиладор бўлди. Эр хурсандчиликни ҳис этади, хотин кўнгил айниш, чарчоқни. Бола ташлади. Эрга таъзия давоми...

2321 09:23 / 04 январь