1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Инсонийликнинг баҳоси

19:00 / 23.05.2022 3642 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

هَلْ جَزَاء الْإِحْسَانِ إِلَّا الْإِحْسَانُ

"Эҳсоннинг мукофоти, фақат эҳсондир" (Раҳмон сураси, 60-оят).

Бир киши ошхонада овқатланиб ўтирган эди. Ташқаридан бир болакай билан қизалоқ ошхона деразаси яқинига келиб, ҳалиги одамнинг овқат ейишини томоша қилиб турар эдилар.

Шунда у ўша болажонларни ичкарига киринглар, деб имлади. Улар кириб, ўша одамнинг олдига ўтирдилар. Кейин у официантга болалар учун ҳам таом, ичимлик олиб келишларини айтди.

Беғубор меҳмонлар таомларни еб, шарбатларни ичиб, қоринлари тўйиб, хурсанд бўлиб, ташқарига чиқиб кетдилар.

Бояги киши ҳам таомланиб бўлиб, касса олдига келиб, пул тўламоқчи бўлди. Шунда кассир йигит қўлидаги «Бизда инсонийлик баҳосини ҳисоблайдиган аппарат йўқ!» деб ёзилган қоғозни мижозга узатди-да, ундан пул олмади.

Бугун жамиятимизда отасидан айрилган норасидаларга ёрдам қўлини чўзаётган турли хайрия гуруҳлари фаолият олиб боряпти. Масалан, «Саховат Наманган», «Меҳр 2020», «Юрак амри», «Қўшнилар» хайрия гуруҳлари шулар жумласидандир.

Аллоҳ таоло хайрия гуруҳларида хизмат қилаётган барча холис биродарларимизни, уларга ҳомийлик қилаётган муҳсин бандаларни паноҳида асраб, ажру мукофотларини кўпайтириб берсин!

Роббимиз етимпарвар биродарларимизнинг барчаларини, уларнинг қаторларида бизни ҳам жаннатида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга қўшни қилсин!

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фитр садақаси садақаи фитр Рамазондан фитрга оғиз очиқлигига чиқиш муносабати билан берилгани учун ҳам шундай ном олган. Садақаи фитр иккинчи ҳижрий санада жорий давоми...

1945 10:00 / 27.05.2019
Қулоқ эшитиш аъзоси, эшитиш эса товушларни идрок қилишдир.Ҳукмлар1. Янги туғилган чақалоққа ўнг қулоғига азон, чап қулоғига иқомат айтилади. Гўдакнинг биринчи давоми...

3409 07:10 / 15.06.2019
Ҳайсам ибн Моликдан ривоят қилинади .Айфаъ ибн Абднинг олдида бир неча киши суҳбатлашиб ўтирган эдик. Орамизда Абу Атийя ҳам бор эди. Суҳбатимиз Аллоҳнинг давоми...

1522 08:00 / 21.11.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган .Ўзинг билмаган нарсага эргашма Албатта, қулоқ, кўз ва дил ndash ана ўшаларнинг барчаси сўралажак давоми...

2314 11:05 / 08.07.2020