1445 йил 5 зулқаъда | 2024 йил 13 май, душанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Ризони ҳам ўрганайлик!

11:00 / 08.12.2021 1894 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Машҳур Америкалик теннис устаси, Уимблдон афсонаси Артур Эш спид касаллиги билан касаллангач, вафотидан бир неча ҳафта олдин мухлисларидан мактуб олади. Ўша мактубларнинг бирида мактуб эгаси Артурдан шундай савол сўрайди:

«Нега яратувчи бу малъун касаллик билан касалланишда сени танлади»?!

Артур бу мухлисига қуйидагича жавоб берди:

«Дунёда 500 миллион бола теннис билан шуғулланади. Шулардан 50 миллиони теннис қоидаларини ўрганишган. Шулардан 5 миллиони ажойиб теннисчи бўлган. Улардан 5 минг киши Франциядаги Катта шлем турнирига етиб боришган. Буларнинг ичидан 50 киши Британия Уимблдон турнирига етиб боришган. Булардан 4 киши ярим финалга етиб борган. Бу тўрттадан 2 киши финалда иштирок этган. 1 киши ғолиб бўлган. Ўша ғолиб менман. Ўшанда кубокни қўлимда кўтариб ғолиблик нашидасини куйлаганимда Роббимдан нега мени ғолиб қилганини сўрамаганман. Нега мусибатга учраганимда сўрашим керак?! Нега бошимизга кулфат тушса Ундан бунинг сабабини сўраймиз-у, ютуққа эга бўлганимизда сўрамаймиз»?!

Айман Ёғий саҳифасидан таржима қилинди.

Бир дўстим жуда катта пулини йўқотиб қўйди. Шу дўстим билан ойлик «гап»имиз бор эди. Гапдан озгина пул йиғилади. «Гап»да йиғиладиган пул анави дўстим йўқотган пулнинг юздан бирига ҳам тенг эмас. Ўша мусибатзада дўстим «гап»нинг галини сўраб қолди. Ўшанда мен унга: «Шунча катта пул топганингни дўстларимизга айтганинг йўқ. Энди йўқотганингни ҳам айтиб ўтирма»!, деганман.

Бахтли яшашимиз учун розиликни ўрганишимиз лозим!

Абдулқодир Полвонов таржимаси

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Холисона фикр, адолатли объектив таҳлил ndash киши шахсиятини юксалтиради. Зеро, бу нарсалар атрофни англаш аппаратини, яъни онгини ривожлантиришни тақозо этади. Бу давоми...

4583 17:23 / 22.11.2017
1. Либос учун ишлатилган мато ипакка ўхшаб, шариатда ҳаром қилинмаган бўлса, ҳалолдир. Аёллар ипак матодан тикилган либос кийишлари мумкин.2. Шаръий йўл билан давоми...

5360 18:14 / 07.02.2018
Қуръонда келадиган суралардан бирининг номи Каҳф. Раббимиз бизга нозил этган Китобини охирги одамгача барча Аллоҳни танисин, динини тушунсин дея туширди. Бунга давоми...

1370 13:27 / 18.01.2022
Бир йигит бор эди. У жаҳлдор, ғоятда асабий эди. У билан муомала қилган ҳар бир одам унинг табиатидан хафа бўлар эди. Бир куни отаси унга мих солинган халтани давоми...

2451 11:00 / 07.07.2022