1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Қалб ғийбати ҳақида эшитганмисиз?

09:00 / 06.12.2021 4596 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу расмда кекса киши қўйларини ғилдиракли қўра билан олиб кетяпти.

Қўйлар учун тўсиқ ясалиб, остига ғилдирак ўрнатилган.

Буни кўрган баъзилар отахоннинг ақли жойида эмас, у ноодатий иш қилибди деб ўйлашибди.

Баъзилар отахонни керагидан ортиқ эҳтиёткор, қўйларини ўғри олиб кетишидан шундай сақлаган деб ўйлашибди.

Баъзилар отахонни қўйлари йўлда хатарга учрашидан қаттиқ қўрқиб, васвасага учрабди шекилли деб ўйлашибди.

Бошқалар отахоннинг хаёлига мутлақо келмаган нарсаларни ўйлашибди.

Йўловчилардан биттаси отахондан нега бундай қилганининг сабабини сўраганда, кекса отахон «Қўйларим одамларнинг ўт-ўлан, экинларини еб қўйишидан, инсонларнинг бундан хабари йўқлигидан ва Аллоҳ таолонинг ҳузурида қўйларим қилган иш учун мен жавоб беришдан қўрқаман» дебди.

Одамлар қандай фикрдаю отахон қандай ўйда.

Инсонлар ҳақида ёмон гумон қилишдан тийилайлик! Зеро, ёмон гумон қалбнинг ғийбатидир.

Роббимиз Қуръони Каримда биз бандаларини ғийбатдан, ёмон гумондан, маълумотни текширмай тарқатишдан қайтарган.

У Зот Қуръонда шундай деб марҳамат қилган:

«Эй иймон келтирганлар! Агар фосиқ хабар келтирса, аниқлаб кўринглар, билмасдан, бир қавмга мусибат етказиб қўйиб, қилганингизга надомат чекувчи бўлманглар» (Ҳужурот сураси, 6-оят).

Меҳрибон Роббимиз шу суранинг бошқа бир оятида бундай марҳамат қилган:

«Эй иймон келтирганлар! Кўп гумонлардан четда бўлинглар, чунки баъзи гумонлар гуноҳдир. Жосуслик қилманглар. Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилмасин. Бирортангиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани қабул қилувчидир, раҳмлидир» (Ҳужурот сураси, 12-оят).

Бир-биримиз ҳақимизда ёмон гумон қилмайлик!

Аниқ билмаган нарсамиз хусусида шартта-шартта фикр билдириб ташламайлик!

Аллоҳ таоло барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

 

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Зинодан ўзини тийиб қолган эркакУлфатлар билан йиғилиб, кўришиб турамиз. Бир куни улфатларим саунага боришни таклиф қилишди. Бордик ва чўмилдик. Сўнгра саунага давоми...

3124 11:00 / 29.12.2020
Аллоҳ таоло биз бандаларини ибодатга буюрди. Чунки, У Зот бизнинг ҳаётимиз, тириклигимиз, ҳаётимизга мазмун киритадиган нарса ибодатлигини ўта билувчи давоми...

2061 15:00 / 26.01.2022
Оила эркак ва аёл ўртасида бино бўлади, ундан зурриёт тарқалади, инсон насли давом этади. Аллоҳ таолонинг бу оламда тайин этган қонунияти шу. Бундан ўзгача бўлиши давоми...

1958 13:00 / 03.04.2021
Аллоҳ таоло айтади.Қиёмат кунида Аллоҳ шаънига ёлғон сўзлаган кимсаларни юзлари қора ҳолда кўрурсиз..., Зумар сураси, 60.Яъни, улар .Аллоҳнинг боласи, шериги бор,, деб давоми...

6094 18:09 / 03.12.2018