1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Барча яхшиликлар Аллоҳнинг тавфиқидандир

09:00 / 05.12.2021 1320 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ривоятларда келадики, бир куни шайх Абдулқодир Жийлоний шогирдлари билан Боғдоднинг қадимги кўчаларидан ўтиб кетаётган эди. Йўл четидаги ариқда кийимлари абгор ҳолда бир маст одамнинг ётганини кўрдилар. Маст уларни тўхтатиб шайхга қараб «Эй Абдулқодир! Аллоҳ Қодирми ёки Қодир эмасми?», деди.

Шайх табассум қилиб: «Албатта, Аллоҳ Қодир» деди.

У иккинчи марта «Эй Абдулқодир! Аллоҳ Қодирми ёки Қодир эмасми?», деди.

Шайх яна табассум қилиб: «Албатта, Аллоҳ Қодир» деди.

У учинчи марта «Эй Абдулқодир! Аллоҳ Қодирми ёки Қодир эмасми?» деди. Шунда шайх Абдулқодир йиғлаб саждага бош урди. «Албатта, Аллоҳ Қодир, Аллоҳ Қодир, Аллоҳ Қодир» деди. Сўнг шогирдларига уни олиб бориб ювиб-тараб ҳурмат кўрсатишни буюрди. Шогирдлар шайхнинг ушбу ишидан таажжубга тушдилар ва маст кишининг сўзидаги маъноларни сўрадилар. Шайх: «У биринчи саволида «Аллоҳ мени тавбамни қабул қилишга Қодирми» деб сўради. Мен албатта, деб жавоб бердим.

У иккинчи саволида «Аллоҳ мени сенинг мақомингга кўтаришга Қодирми?» деб сўради. Мен албатта, деб жавоб бердим.

У учинчи саволида «Аллоҳ таоло сени менинг ўрнимга тушириб юборишга қодирми?» деб сўради. Менинг қалбимда қўрқинч пайдо бўлиб йиғладим ва албатта, албатта, албатта, деб жавоб бердим. Сўнг Аллоҳга Ўзининг макри (синови)дан хотиржам қилиб қўймаслигини сўраб дуо қилдим ва саждага йиқилдим» деди.

Ибрат

Эй инсон! Мартабанг, амалинг, ибодатинг, илминг, соғлигинг, мол-давлатинг, болаларинг, насабинг ва кучингга мағрурланиб қолма!

Ўзгартирадиган, лекин ўзгармайдиган Зот ҳар қандай нуқсондан пок зотдир.

«Аллоҳнинг «макри»дан хотиржам бўлдиларми? Аллоҳнинг «макри»дан фақат зиён кўрувчи қавмларгина хотиржам бўлурлар» (Аъроф сураси 99-оят).

Куфр ва гуноҳга тушиб қолишдан қўрқиб яшанг. Ўзингизга ишониб қолманг. Чунки сиздаги барча яхшиликлар Аллоҳнинг тавфиқидан. Ўзингизга ташлаб қўйиши бу унинг «макри» дир.

 

Манба: habib.uz

Мавзуга оид мақолалар
Илк бор Катта Лангар Қуръонини 1997 йил йили Қашқадарё вилояти Қамаши тумани Катта Лангар қишлоғида кўрган эдик. Ўша пайтда у Катта Лангар қишлоғида Лангар ота давоми...

2829 11:00 / 12.05.2020
Ибн Насавийнинг ҳузурига ўғирликда айбланган икки кишини олиб келишди. Насавий уларни ўтирғизиб, бир идишда сув келтиришни буюрди. Сувни ичаётиб, идишни атайин давоми...

869 08:08 / 20.11.2020
Милодий 778 йилда Қуртубада Толун ибн Абдулжаббор Муъофирий роҳимаҳуллоҳ дунёга келди. Ўз замонида у Моликий мазҳабининг имоми, олим, обид эди. У Ҳакам ибн Ҳишомни давоми...

1704 10:34 / 19.05.2020
Аллоҳнинг охирги ва мукаммал дини Ислом таълимотлари барча соҳада мукаммал ва гўзал тарзда тақдим этилгандир. Бу нарса кексаларни эъзозлаш бобида ҳам яққол давоми...

2249 14:30 / 30.12.2018