1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Уйимизга шайтон кирмасин десак

15:00 / 29.11.2021 2201 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

▪Ибодатларга лоқайд бўлмаслигимиз керак. Аёллар намозларини қолдирмасликлари лозим, эркаклар эса уйларида нафл намозлар ҳам ўқиб туришлари керак.

▪️Уйимизда зикрлар қилинсин. Кунлик Қуръондан вазифаларимиз бўлиши керак. Буларни жиддий татбиқ қилиш лозим.

▪️Уйимиз илм билан машғул инсонларнинг уйи бўлиши керак: қанча ҳадис ўқилди, қанча ҳадис ёдланди, қайси суралар ўқилди ва тафсирлар ўқишнинг аҳамияти катта. Илмсиз, жоҳил инсон шайтондан қандай қилиб ҳимоялансин?! Уйимизда ҳафталик, ойлик дарслар бўлиши керак. Эшикларимизни илм шайдоларига очишимиз, китоблар мутоала қилишимиз керак.

▪️Телевизор, компьютер каби жиҳозларга сарфлайдиган вақтимизни чегаралашимиз лозим. Уларни жиддий назорат қилиб фойдаланиш керак.

▪️Уйимизга келадиган меҳмонларнинг қандай инсонлигига аҳамият беришимиз керак, келганлар уйимизга фитна олиб келишига йўл қўймаслигимиз керак.

▪️Уй зиндон каби бўлмаслиги керак, шариатимизга уйғун бўлган жойларда сайр қилиш ва дам олиш учун имконият яратиш керак.

▪️Илмий ва шаръий мажлисларга қатнашиб туриш керак.

▪️Уйларимиз эшиги қариндошларга ҳар доим очиқ бўлиши керак.

▪️Солиҳ инсонларни, илм аҳилларини оила аъзолармизнинг улардан ўрнак олишлари ва уларнинг насиҳатларини эшитишлари учун уйимизга чақириб туришимиз керак.

▪️Уйларимизда ит боқмаслигимиз ва жонли нарсаларнинг расмлари бўлмаслиги керак.

▪️Уй аҳли ҳеч бўлмаганда йилда бир марта бақара сурасини ўқишлари керак.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уйларингизни қабрга айлантирманглар. Бақара сураси ўқилган уйга шайтон кирмайди», дедилар». Термизий ривоят қилган.

Шайх Нуриддин Йилдизнинг «Қиблагоҳ уйлар» асари асосида тайёрланди
Таржимон Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

Муаллиф
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тавба илм, ҳол ва амалдан иборат бўлиб, бу уч нарса бирбирига чамбарчас боғлиқдир.1. Илм гуноҳларнинг зарари жуда ҳам катта эканига ва гуноҳлар банда билан унга давоми...

3273 18:40 / 23.02.2019
Аллоҳ таолонинг охирги китоби бўлмиш Қуръони Каримнинг тиловати ҳам нафс поклиги ва ахлоқ сайқалига катта таъсири бор омилдир.Қуръони Карим тиловати деганда давоми...

2660 14:00 / 12.07.2021
Ҳаж мавсумига отланган жазоирлик 200 нафардан ортиқ бўлажак ҳожилар самолётга чиқиб ўз жойларини эгаллашди, ҳамма жойлашиб бўлгач самолёт Макка шаҳри сари учиб давоми...

6600 15:00 / 03.07.2022
Нафсни поклаш ва ахлоқни сайқаллаш борасидаги воситалардан бири намоздир.Намоз диннинг устунидир.Намоз тоатларнинг дуридир.Намоз нафсни поклаш ва ахлоқни давоми...

3194 14:00 / 19.09.2021