1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Риё қалбга сирлар билан киради

15:00 / 24.11.2021 1683 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Нафсга ихлосдан кўра қийинроқ нарса йўқ. Банда ҳар қачон риёни кесиб ташлашга ҳаракат қилса, у бошқа рангда униб чиқади. Банда ундан токи Аллоҳга буткул юзланиб, у зотга таслим бўлмагунича қутула олмайди.

Баъзилар: «Ихлос токи, одамларнинг эътиборидан қолмагунча ва унинг кўзидан одамлар қолмагунча кишининг қалбида ўсиб унмайди» дейишади.

Ихлос қалб амалларидандир. У Алламул ғуйууб – ғайбларни билгувчи Зот- Аллоҳгагина кўринади. Шу сабаб бирон кишини кўринган алоҳида бир ҳолати учун риёда айблаш мумкин эмас.

Риё қалбга сирлар билан киради ва қалбдан изҳор билан халос бўлади.

Ҳикматларда келади: «Риё балки халқ назар солмагани сабаб сенга кириб олгандир».

Банда риё содир бўладиган ўринларда ихлосга маҳкам бўлса ва ўзи билан Роббиси ўртасини ислоҳ қилса, ундан ўзгасини қўйиб Ўзига қаттиқ суянса, албатта муқарраб мухлислардан бўлади. Амали ила савобга эга бўлган, уриниши ила ютуққа эришган бўлади.

Манба: arabic.uz

Манба
arabic.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳафс ибн Ғиёсдан ривоят қилинади .Амр ибн Қайс Малоъийга ўлим ҳозир бўлди. Унинг йиғлаганини кўриб, асҳоблари .Нимага дунё учун кўз ёш тўкяпсан Аллоҳга қасам, чидаб давоми...

1028 08:20 / 16.04.2020
Рўза дуруст бўлиши учун уч хил шарт топилиши лозим.Биринчи шарт ndash зиммага лозим бўлиш шартлари.Бу шартлар тўрттадир1. Ислом. Мусулмон бўлмаган одамга рўза фарз давоми...

2944 10:00 / 06.05.2019
СаволАссалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Шайх ҳазратлари, сизга бир саволим бор эди. Одатда, маййит кўмилганда бир одам тўпланганларга қарата .Марҳум давоми...

3209 18:07 / 16.02.2020
Ақли расо одамнинг иши, агар у вужудида айланиб оқаётган касаллик аломатларини сезса, дардидан халос этадиган фойдали дорини қўйишга кучи етадиган табиблар давоми...

1379 19:00 / 03.03.2020