1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Улар нажот топиб сен ҳалок бўлсанг-а?

09:00 / 05.05.2022 3777 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибнул Жавзий роҳимаҳуллоҳ айтади:

«Зикр мажлисларида қўлимда икки юз минг киши тавба қилди. Қўлимда икки юз киши исломга кирди. Ваъзларимдан қалби тош инсонларнинг кўзларидан ёш оқди. Бир куни ўтириб атрофимга қарасам ўн минг киши ўтирибди. Уларнинг барини қалби эриган, кўзларида ёш. Ўзимга дедим: «Улар нажот топиб сен ҳалок бўлсанг нима бўлади?!».

Сўнгра ишқ тили билан Роббимга ёлвордим:

«Аллоҳим! Саййидим! Агар эртага менга азоб берсанг буларга билдирма. Мен учун эмас, Ўз олийжаноблигингни сақлаш учун. Улар: «Ўзи томон даъват қилганни азоблабди», дейишмасин!».

Дўстим! Ўзидан ажабланган киши Аллоҳга ҳеч қачон ета олмайди. Солиҳлар Аллоҳга яқинлашгани сари олдин ҳис қилмаган ожизликни, нуқсонни ҳис қилишган. Сабаби, инсон яқинлик таъмини тотса, узоқликдан бир қисм йўқолади. Бу худди олим ва жоҳилнинг аҳволига ўхшайди. Жоҳил ҳамма нарсани биламан деб ўйлайди. Олим эса ҳали кўп нарсани билмаслигини билади.

Инсоннинг жоҳиллигини таълим олишгина фош қилади. Жоҳил эса билмаган нарсаларидан жоҳилдир. Шунинг учун у ўзини замона алломаси деб ўйлайди.

Иймон билан ҳам иш шу. Садақа қиладиган киши ўз нуқсонини ҳис қилади. У ўз садақаси билан кичкина ёриқнигина ёпдим деб ўйлайди. Ўзи учун яшайдиган киши эса «роҳат»да яшайди.

Жоҳиллик гоҳида худди ҳайвон неъмати каби аччиқ неъмат бўлади. Азоб ҳам йўқ, ҳисоб ҳам йўқ. Дунё ҳам йўқ, охират ҳам йўқ.

Нафл рўза тутиб юрган киши одатий рўзасини бир кун тута олмай қолса ўзини ожиз, нуқсонли санайди.

Бу ишлар билан машғул бўлмайдиган киши бу ишлардан маҳрумлик азобини ҳам билмайди. Чунки у аслида бу нарсаларнинг борлиги ҳаловатини ҳам билмайди.

Менга ишон, агар кечаси таҳажжуд намози ўқийдиган кишини намозидан маҳрум қилиб боғлаб қўйганингда уни Роббиси ҳузурида туришга муштоқ бўлиб йиғлаганини кўрар эдинг.

Аксинча, бу лаззатни тажриба қилиб кўрмаган кишининг тўшаги жаннатидир!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Қатар таълим, фан ва жамиятни ривожлантириш жамғармаси, ҚФ аъзоси Ҳамад Бин Халифа университети ҲБКУ 2010 йилда ҚФнинг инсон потенциалини очишга қаратилган давоми...

743 15:41 / 06.06.2023
Уйқуга тўймаган кўзларини базўр очдию, одатдагидек қўли бош тарафида турган телефони томони узанди. .Оббо, яна ухлаб қолибманку, деди. Алламаҳалгача телефонда давоми...

1302 16:26 / 09.10.2021
Балоғатга етган мусулмон эркак учун авратини тўсадиган кийим кийиши фарздир..Аврат, сўзи луғатда .нуқсон,, .айб, деган маъноларни билдиради. Шариатда, беркитилиши давоми...

11739 18:00 / 30.05.2021
mdash Эйнштейн айтади .Осмонга кўтарилиш асносида ҳаво етишмаслиги ортиб ва ортиб бораверади. Ҳатто, ҳаво етишмаслик сабаб бўғилиш юзага келади,.Қуръони Карим эса бу давоми...

1542 12:26 / 17.06.2021