1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Силаи раҳм

Абдуллоҳнинг оёқлари Уҳуддан ҳам оғир

11:32 / 15.05.2022 3087 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Саламадан ривоят қилинади:

«Абу Саъид Худрийнинг олдига бордим. У билан дўст эдик. Мен унга:

«Биз билан бирга хурмозорга чиқмайсанми?» дедим. У чиқди. Эгнида хомийса бор эди».

Шарҳ: «Хомийса» – ипак ёки жундан қилинадиган тўртбурчак кийим.

Бу ҳадисда саҳобаи киромнинг кўнгил ёзиб, шамоллаб келиш учун шаҳардан боққа чиқишларини, боғи, дала ҳовлиси борлар бундай жойлари йўқ одамларни ўз ерларига таклиф қилишларини кўришимиз мумкин.

Умму Мусодан ривоят қилинади:

«Али салавотуллоҳи алайҳининг шундай деганларини эшитдим:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдуллоҳ ибн Масъудга дарахтга чиқиб, мева олиб тушишни амр қилдилар. Шунда у зотнинг саҳобалари Абдуллоҳнинг болдирлари ингичкалигини кўриб, кулишди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Нимага куласизлар? Албатта, Абдуллоҳнинг оёқлари тарозида Уҳуддан ҳам оғирроқдир», дедилар».

Шарҳ: Ушбу ҳадисдан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бошчилигида саҳобалар боққа чиққанлари, ораларидан Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг дарахтга чиқиб, мева терганларини билиб оламиз.

Шу билан бирга, Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг фазллари қандай экани, у кишининг қиёмат кунида қанчалик буюк бир мақомга эга бўлишлари ҳам аён бўлмоқда.

Ушбу икки ривоятдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ саҳобаи киромлар вақти-вақти билан шаҳардан ташқаридаги боғу роғларга чиқиб, тоза ҳавода дам олиб, суҳбатлар қуриб турганларини билиб оламиз. Бу ҳам барча учун керакли иш экани маълум бўлади.

«Одоблар хазинаси» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Дардодан ривоят қилинади.У киши одамларга қараб шундай дер эди.Эй одамлар Биз сизларни байтарлар ҳайвонларни билганларидан ҳам кўра яхшироқ биламиз. Биз давоми...

1780 19:04 / 13.04.2020
Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳар бир яхшилик садақадир,, дедилар,.Шарҳ Яхшилик, у қандай бўлмасин ndash каттами, кичикми, давоми...

1918 09:00 / 03.07.2021
Миқдоддан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг .Ўзинг учун ишлаб топган таоминг садақадир. Болангга, аёлингга ёки ходимингга едирган таоминг ҳам давоми...

1192 11:00 / 27.10.2020
5 ., ., ., .,. 5. Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади.Эй Аллоҳнинг Расули, кимга яхшилик қилай, дейишди..Онангга,, дедилар..Сўнгра кимга, деди..Онангга,, давоми...

2761 16:42 / 10.10.2018