1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Аллоҳга сажда қилиш шайтоннинг ғазабини келтиради

15:30 / 01.11.2021 2021 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир она айтади:«Аллоҳ мени уч фарзанд билан ризқлантирди. Энг кичиги ўн ёш, ўртанчаси ўн икки ёш ва каттаси эса ўн етти ёш. Ўн йилдан буён уларни намоз ўқишга ундайман. Мана шу йил мобайнида намозни аҳамияти, уни муҳофаза қилиш ва унда қоим бўлиш тўғрисида уларга тўхтамасдан гапирар эдим. Чиройли, қаттиқ қўл бўлиб кўрдим ва қўлимдан келган барча чораларни қилдим. Шундай бўлсада натижа жуда қаттиқ суст бўлди. Фарзандларим қийинчилик билан намоз ўқишади. Мен ўзимда умидсизликни ҳис қиляпман. Қўлимдан келган барча чораларни қўллаб кўрдим, лекин уддасидан чиқа олмадим. Нима қилсам экан»?

Эй, саҳий ота ва эй меҳрибон она: «Фарзандларимиз ҳозир адаштириш жангида яшашмоқда. Бу жангни шайтонларнинг инс-жинслари олиб бормоқда. Биз ота-оналар кам ҳолатларда жангда тўғри йўл кўрсата олмоқдамиз. Шайтон Аллоҳга Одам алайҳиссаломнинг зурриётини адаштириши ва улар билан жанг қилиши тўғрисида азалдан айтиб келган. Мана шу Одам алайҳиссаломни зурриётига бизнинг фарзандимиз ҳам киради. Жангда шайтон ютиши учун турли-хил йўлларни ишлатиб, от ва пиёда юрадиган кишиларга вазифа юклайди. Бу ҳақда Аллоҳ Ўз каломида таъкидлайди:

«Эсла, фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар!» – деганимизда, сажда қилдилар, магар иблис: «Сен лойдан яратган кимсага сажда қиламанми?» – деди.

У: «Менга хабар бер-чи, мендан устун қилганинг шуми? Агар мени қиёмат кунигача қўйиб қўйсанг, унинг зурриётининг озгинасидан бошқасини жиловлаб оламан», – деди.

У Зот деди: «Боравер, улардан ким сенга эргашса, бас, албатта, жаҳаннам тўлиқ жазоингиз бўлур.

Улардан кимга кучинг етса, овозинг ила қўзғат, уларнинг устига отлиқ ва пиёда қўшинингни торт, уларга молларда ва болаларда шерик бўл ва ваъдалар қил». Шайтон уларга алдовдан бошқани ваъда қилмас» (Исро сураси, 61-64 оятлар).

Шайтон бу жангдан ҳеч ҳам умидсизликга тушиб тўхтаб қолмайди, балки қиз ва ўғилларимизни адаштириш учун ҳар қандай йўлни қидиришни бошлайди.

«У деди: «Мени йўлдан оздирганинг сабабли, уларга тўғри йўлингда албатта тўғаноқ бўламан.

Сўнгра уларга олдиларидан, орқала­ридан, ўнг томонларидан ва чап томонларидан келаман. Ва уларнинг кўпларини шукр қилувчи ҳолда топмассан». (Аъроф сураси, 16-17 оятлар).

Агар шайтон фарзандларимизни адаштириш учун ҳар қандай қурол ишлатаётган бўлса, биз фақатгина гапни ўзи билан кифояланиб, фарзандларимизни тўғри йўлга солиб, ютиб чиқа оламизми?

Йўқ! Шайтон залолат йўлида фарзандларимизни тойдириш учун бир гапни ўзини ишлатмаяпди. Аксинча, у бор кучини кетказиб, мумкин бўлган қуролларни, чораларни қўлламоқда ва умидсиз бўлаётгани ҳам йўқ. Энди биз фақат гапни ўзи билан кифоялансак хато бўлади. Шубҳасиз, бу йўл билан биз ютқазамиз. Бу жангда ютиш ниятимиз қатъий бўлса, фарзандимизга хуш келадиган мантиқий ва илмий усулларни қўллашимиз керак.

Аллоҳнинг душмани бўлган иблис фарзандларимизни залолатга бошлаб, фитна қилишга ваъда берган. У инсонларни намозидан йироқлаштириб, ундаги лаззатни тотишдан, ундан оладиган савобларни ва фарзандларимиз сажда қилишидан маҳрум этишини айтди. У берган ваъдасини ҳар қандай макру-ҳийласи, васвасаси ва энг катта услублар орқали бажаришини айтди. Аллоҳга сажда қилиш эса, шайтоннинг энг ғазабланадиган амали ҳисобланади.

Бир она сўзлаб беради: «Қизим бир неча йил олдин тўрт ёшга етганда, менинг кийимларимга, намоздаги ҳаракатларимга тақлид қила бошлади. Мен буни кўриб хурсанд бўлдим ва ҳар намоздан кейин бир ўпиб, бағримга босар эдим. Кунлар ўтди ва ҳар намоз ўқиб бўлишим билан қизимни бағримга босиш мен учун одатга айланиб қолди. Қизим шу орқали намозга боғланди. Етти ёшга тўлганида, менга қўшилиб интизом билан намоз ўқишни бошлади. Ҳар намоздан сўнг одатдагидек мукофот сифатида уни бағримга босар эдим. Мени ҳеч қандай гапимсиз қизим намозни жуда яхши кўриб, уни вақтини кутадиган бўлиб қолди».

Қизлардан бири айтади: «Менинг отам ухлашдан аввал доим Оятал курсийни ўқир эдилар. Мендан: «Бугунги намозларингни адо этдингми» деб сўрар эдилар. Агар «Ҳа» деб жавоб берсам бағриларига босиб: «Сен энди менинг севган қизимга айландинг» дер эдилар. Мен уларнинг кўзларида катта хурсандчиликни кўрар эдим. Ўша табассум, хурсандчилик мени эртанги кундаги намозимга туртки бўлар эди. Аксинча, сўраганларида намоз ўқимаганим ҳақида айтсам, улар мени урушмасдан ёки қўпол гапирмасдан, жим кетар эдилар. Ўша куни мени бағриларига босишдан маҳрум қилар эдилар».

Ҳабибуллоҳ Ахмадовнинг «Намоз» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2дарс.МАТННИНГ ДАЛИЛЛАРИ1МатнРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга киришишни хоҳласалар ният қилардилар.1Матннинг далиллар۱ давоми...

3353 05:00 / 09.01.2017
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сиздан бирортангиз, қачон аҳлига қайтса, у ерга учта катта, семиз бўғоз туяни давоми...

91441 05:00 / 04.01.2017
Шарҳ .Ўрта намоз, деб таржима қилганимиз арабчада .асСалотул Вусто, дейилади. Шаръий масдарларда, хусусан, Қуръон ва Суннатда .асСалотул Вусто,нинг фазли ҳақида давоми...

8081 05:00 / 04.01.2017
Бизларга Исломни дин деб танлаган, Исломни эса поклик устига бино қилган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсинОламларга раҳмат қилиб юборилган, Ҳабибимиз давоми...

5011 09:38 / 09.01.2017