1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Чиройли гумон қилинг!

10:30 / 25.10.2021 1970 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Асокир роҳимаҳуллоҳ ўзининг «Тарихи Димашқ» номли китобида шундай ёзади:

«Суҳайл ибн Аби Ҳазм айтади:

«Молик ибн Динор роҳимаҳуллоҳ вафот этганидан сўнг уни тушимда кўрдим. Ундан: «Роббингизга нима олиб бордингиз?», дея сўрадим.

У киши деди: «Кўп гуноҳларни олиб бордим. Роббимга бўлган чиройли гумоним туфайли Роббим у гуноҳларимни кечиб юборди».

Аллоҳга нисбатан чиройли гумонда бўлайлик. Аллоҳга қасамки, қалб Аллоҳга бўлган чиройли гумондан яхшироқ нарсани ўзида сақлай олмайди. Қалбимиз чиройли гумон билан тўла бўлсин.

Билгинки, Сахий зот молик бўлса авф қилади. Сен вафот қилиб, кафанланиб қабрга қўйилиб, устингдан тупроқ тортилар экан, демак сен ўзинг сажда қилиб юрган Сахий зот ҳузуридасан. Сен мана шу Сахий зотнинг розилигини истаб садақа қилар эдинг. Мана шу Сахий зот менга юмшоқ муомала қилсин деб кишиларга юмшоқ муомалада бўлар эдинг. Мана шу Сахий зот сенга раҳм қилиши учун кишиларни кўнглини олар эдинг. Сен мана шу Сахий зот учун қабрдан қўрқар эдинг. Ким қўрқса омонда бўлади. Ҳа, омонда бўлади...

Сен Сахий зотнинг мулкидасан. Гумонинг чиройли бўлсин.

Мўъмин Аллоҳнинг ҳузурига қайтса худди мусофир уйига қайтгани каби бўлади. Роббингга нисбатан гумонинг доимо ана шундай бўлсин. Ўзининг муҳаббати ила лиқ тўла қалбни азоблашдан Аллоҳ юқори туради. Ақлли бир инсон ўз аҳбобларини азобламайди. Аллоҳга нима дейсан?!

Ҳеч шак қилма, албатта сўроқ пайтида собит туриб «Роббим Аллоҳ», «диним Ислом», «Набиййим ва Расулим Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам» деб жавоб берасан иншааллоҳ! Зеро, қалб даъват қилган нарсасини нутқ қила олади. Идиш эса ичидаги нарса билан бирга ёнади, пишади. Аллоҳ Ўзининг муҳаббати ила тўла қалбни тутилиб қолишига йўл қўймайди. Роббинг ҳақида чиройли гумонда бўл!

Ҳеч шак қилма, албатта номаи аъмолингни ўнг тарафингдан оласан. Аҳлинг ва фарзандларинг олдига хурсанд бўлиб келиб: «Мана китобим, ўқинг!», дейсан. У китоб намозга, рўзага, садақаларга, истиғфорга, кўнгил олишга тўла бўлади. Аллоҳ уни соҳибининг ўнг томонидан беради иншааллоҳ! Роббинг ҳақида чиройли гумонда бўл!

Ҳеч шак қилма, гуноҳинг бўлсада албатта сирот кўпригидан енгил ўтасан. Ҳар сафар гуноҳ қилганингда надомат қилганингни унутдингми? Истиғфор айтганингни, синиқ бўлиб қолганингни унутдингми? Буларни Аллоҳ зое қилмайди иншааллоҳ! Роббинг ҳақида чиройли гумонда бўл!

Ҳеч шак қилма, сен албатта ҳисоб-китоб қилинмасдан, азоб берилмасдан жаннатга кирасан. Албатта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларидан сув ичасан. Сўнгра абадул-абад чанқамайсан. Буларнинг баридан сўнг албатта Роббинг юзига боқасан. Бундан гўзал ва бундан афзал нарса бўлмайди. Роббинг ҳақида чиройли гумондан бўл!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маккага қадам қўйганимдан бери Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сиймолари хаёлимдан кетмади. Хаёлимда у зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг давоми...

2025 11:00 / 20.02.2021
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам биз учун жонимиздан, молимиздан, отаонамиздан, барча оила аъзоларимиздан, жамики инсонлардан азизроқ ва давоми...

1400 11:00 / 06.05.2023
Бундан олти йил аввал, 2015 йил, 10 март куни етук аллома, фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ бу фоний дунёдан боқий дунёга рихлат қилганлар.Шу давоми...

2162 22:26 / 09.03.2021
. ,. .Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмон зиммасига фарздир,, давоми...

2166 17:36 / 03.10.2019