1445 йил 14 зулқаъда | 2024 йил 22 май, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

ТАНЛОВ-1443: «МАЗҲАБЛАР — БИРЛИК РАМЗИ» Ким кийимини покласа, ғами озаяди

16:10 / 24.10.2021 1277 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тарихчилар, уламоларнинг таржимаи ҳолларини, маноқибларини ва дунёда нималарга қизиқишларини ёзиб қолдирганлар. Улар бизга улуғ имомларнинг ва фақиҳларнинг ёқтирган либослари, ранглари, таомлари, ичимликлари, уй жиҳозлари ва уловлари ҳақида маълумотлар беришган.

Шунингдек, уламоларнинг зийнати, истиқомат қилган манзиллари, ва бошқа моддий жиҳозларини аниқлик билан нақл қилганлар ҳамда уларнинг дин, фиқҳ ва одоб борасидаги фикр-мулоҳазаларини ҳам келтириб ўтганлар.

Дарҳақиқат, мазкур уламолар наздида либос кийиш, зийнатланиш ва Исломда ҳалол қилинган барча нарсалардан фойдаланиш шариат доирасидан ташқарига чиқмайди. Зеро, Ислом шариатида «Нарсалардаги асл ҳукм мубоҳликдир», деган қоида бор. Таъқиқланган нарсалар эса бундан мустаснодир.

Ибн Абу Шайба ўзларининг «Мусаннаф» номли китобларида улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ушбу ривоятни келтирганлар: «Хоҳлаган нарсангни егин, истаган нарсангни кийгин, бироқ икки иллатдан сақлан: «Исрофдан ва манманликдан»!

Имом Фахриддин ар Розий «Ат-Тафсирул Кабир» китобларида:

يَا بَنِي آدَمَ خُذُواْ زِينَتَكُمْ عِندَ كُلِّ مَسْجِدٍ وكُلُواْ وَاشْرَبُواْ وَلاَ تُسْرِفُواْ إِنَّهُ لاَ يُحِبُّ الْمُسْرِفِينَ

«Эй Одам болалари! Ҳар бир ибодатда зийнатингизни олинг. Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У исроф қилувчиларни севмас» (Аъроф сураси, 31-оят) борасида шундай деганлар: «Ушбу оятда ибодат асносида буюрилаётган зийнат барча турдаги зийнатни ўз ичига олади. Оятдаги зийнат калимасининг ичига зийнатланишнинг барча тури, танани тозалаш, уловнинг ҳар қандай тури ва зийнат жиҳозларининг барчаси кириб кетади. Чунки танани поклаш ҳам, маркабга миниш ҳам ва зийнат безак жиҳозларидан фойланиш ҳам кўркамлик ҳисобланади...

Мазҳаб имомларининг зийнатланишга берган эътиборлари мавзусига киришдан аввал, бу масала саҳоба ва тобеинлар наздида қандай аҳамиятга эга эканлигини билиб ўтсак. Саҳобалар ва тобеинларнинг ҳамда улардан кейинги уламоларнинг ҳаётларига бағишланган сийрат, таржимаи ҳол услубидаги китобларнинг деярли барчасида ушбу мавзу атрофлича ёритилган. Жумладан, уларнинг либослари, масканлари, узуклари, қуроллари, поябзаллари, махсилари, сурмадонлари ва кўзгулари ҳақида кўплаб маълумотлар бор.

Масалан, Ибн Саъад роҳимаҳуллоҳнинг «Ат Табақотул Кубро» асарининг биринчи жузида ва бошқа сийрати Набавийя китобларида бу масала батафсил ёритилганини кўриш мумкин. Саҳобаи киромларнинг кўплари зоҳидлик йўлини танлаган бўлсаларда, баъзилари зийнатга алоҳида эътибор берганлари маълумдир. Хусусан, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уруш майдонларида душманга қувватини кўрсатиб қўйиш мақсадида кеккайиб юришга рухсат берганлар. Чунки ушбу ҳаракат душман юрагига ғул-ғула солишга сабаб бўлар эди.

Қосим ибн Муҳаммад ибн Абу Бакр раҳматуллоҳи алайҳ сочларини ва соқолларини хинага бўяб юрар эдилар.

Саҳобалар ва тобеинлар даврида уммат пешқадамларининг зийнатли либос кийишлари ва бошқаларни ҳам шунга тарғиб қилишлари одамгарчилик ёки инсонийлик нуқтаи назаридан эди. Улар зийнатга эътибор бериш, чиройли ва кўркам кийиниб юриш мурувват белгиси ҳисобланишини айтишган.

Жумладан, «Одобуш шаръийя» китобида улуғ саҳобий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг: «Кийимнинг поклиги кишининг мурувватидандир» деган гаплари келтирилган.

Қози Иёз раҳимаҳуллоҳ «Тартибул Мадорик»да имом Молик роҳимаҳуллоҳнинг: «Кийимнинг тозалиги, ташқи кўринишнинг гўзаллиги ва мурувватни зоҳир қилиш, пайғамбарликни қирқ нечадир қисмларидан биридир», деган сўзларини келтирганлар.

Зийнатга эътибор беришнинг закийлик ва кўнгил роҳатига алоқадор жойи бор. Исмоил Музаний ўзларининг шайхлари имом Шофеийнинг ушбу гапларини эшитган: «Ким кийимини покласа, ғами озаяди. Кимнинг ҳиди хушбўй бўлса, ақли зиёда бўлади».

Бу гапни Ибн Жавзий раҳимаҳуллоҳ ҳам «Сифатус софва» да келтирганлар.

Имом Молик раҳимаҳуллоҳ «Зоҳид мусулмоннинг ташқи кўриниши ҳам камтарона бўлиши керак» деган гапга қуйидагича жавоб берганлар: «Тавозеъ тақвода, динда бўлади, либосда эмас!».

Бундан ташқари имом Молик зийнатга эътибор беришни илмдан деб билганлари ривоят қилинган.

Абу Қурра айтади: «Мен Моликнинг: «Илм ўрганинглар! Ҳатто шиппак кийишни ҳам», деб айтаётганларини эшитдим».

Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

Хуршид Маъруф тайёрлади

Эслатма:

Танлов иштирокчиларидан қуйидаги мавзуларда мақола ҳамда (араб, рус, инглиз, форс ва бошқа тиллардан) таржималар, илмий-тадқиқот ишлари, аудио ва видеосуҳбатлар тақдим этишлари талаб этилади:

— Мазҳаб тушунчаси ва унинг тарихи;

— Мазҳаб ҳақида мўътабар уламоларнинг фикрлари;

— Мазҳаб имомлари ва уларнинг шогирдлари;

— Мазҳабнинг усуллари;

— Мазҳабга оид мўътабар асарлар;

— Масҳабсизлик ва унинг хатарлари.

Танлов шартига кўра, тақдим этилаётган материаллар аввал бошқа манбаларда берилмаган бўлиши, илмий асосланган бўлиши лозим.

Танлов тўрт чоракдан иборат бўлиб, ҳар бир чорак битта мазҳабга бағишланади:

1-чорак — ҳанафий мазҳаби;

2-чорак — шофеъий мазҳаби;

3-чорак — ҳанбалий мазҳаби;

4-чорак — моликий мазҳаби.

Иштирокчилар томонидан тақдим этилган материаллар islom.uz сайтида эълон қилиб борилади. Материалларни @islomuztanlovbot телеграм манзилига юборишингиз мумкин. Танлов 1443 йил зулҳижжа ойида (2022 йилнинг июль ойида) якунланади.

Марҳамат, танловда иштирок этинг!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2022 йил 27 август куни фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ асос солган .Islom.uz порталининг йил сарҳисоби, тадбири бўлиб ўтади. Тадбирда давоми...

1183 18:30 / 25.08.2022
Маълумки, Islom.uz портали .МАЗҲАБЛАР mdash БИРЛИК РАМЗИ, шиори остида танлов эълон қилган. 4чорак mdash ҳанбалий мазҳабига оид мавзуда бўлиб, иштирокчилар томонидан давоми...

1474 11:02 / 16.06.2022
Тўлиқ исми ва таваллуди Исо ибн Мино ибн Вардон ибн Исо ибн Абдуссомад ибн Умар ибн Абдуллоҳ азЗарқий. Куняси Абу Мусо. Қолун эса унинг лақабидир. У ансорлардан давоми...

1343 17:50 / 07.12.2022
.Кимни жаннат аҳлидан бўлган кишини кўриши хурсанд қилишини истаса, Урва ибн Зубайрга боқсин, Абдулмалик ибн Марвон Тўлиқ исми ва таваллудиАбу Абдуллоҳ Урва ибн давоми...

1683 16:06 / 13.02.2023
Аудиолар

121726 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43166 14:35 / 11.08.2021