1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Эронда ўзбек тилини ўргатувчи курслар ташкил этилади

22:40 / 21.10.2021 962 pdf Ўқиш режими + -

Хабарингиз бор, бугун ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганига 32 йил тўлди. Ушбу байрам куни муносабати билан Эрон Ислом Республикасида ҳам она тилимизни ўрганилишини оммалаштириш ва кенг тарғиб қилиш мақсадида элчихонамиз томонидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилди, деб хабар бермоқда «Дунё» ахборот агентлиги.

Хусусан, Ўзбекистон элчихонаси Иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти (ИҲТ) Маданият институти, Аллома Таботабоий университети ҳамда Тошкент давлат шарқшунослик университети билан ҳамкорликда мазкур санага бағишлаб жорий йил 28 октябрдан Эроннинг ушбу етакчи олий ўқув юртида ўзбек тили курсларини онлайн шаклда йўлга қўймоқда.

Илк маротаба ташкил этилаётган мазкур ўқув курслари ушбу илм масканининг Туркология кафедраси талабалари учун мўлжалланган.

Бундан ташқари, Эрон жамоатчилигини мазкур хабардан воқиф қилиш мақсадида ИҲТ Маданият институти веб-саҳифасида «ИҲТ Маданият институти кўмагида ўзбек тилини ўрганамиз» номли мақола чоп этилиб, унда 28 октябрдан бошлаб Тошкент давлат шарқшунослик университети ўқитувчилари томонидан Эроннинг Аллома Таботабоий университети талабалари учун махсус 12 ҳафталик ўзбек тили курслари ташкил этилиши маълум қилинди.

Ушбу ҳодиса давлат тилига берилаётган эътиборнинг яққол мисоли бўла олади. Лекин шуни ҳам унутмаслик керакки, ўзбек тилининг давлат тили даражасида фойдаланилишини аввало ўз юртимизда таъминлаш ҳам керак.

Манба
Azon.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф мажмуасининг мажлислар залида юртимиз масжидларида хатми Қуръонга ўтадиган қориларнинг саралаш тадбири бўлиб давоми...

1704 16:41 / 19.03.2023
Бугун ахборот технологиялари кириб бормаган соҳа қолмади. Қайси бир жабҳани олмайлик, қулайлик ва тезкорлик бобида замонавий ахборот технологиялари катта давоми...

1456 22:07 / 27.03.2021
Кеча 28 март куни Махачқаланинг .Дўстлик уйи, майдонида .Саҳиҳул Бухорий, ҳадислар тўпламининг рус тилига таржимаси тақдимоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда islamtoday.ru нашри давоми...

1686 16:24 / 29.03.2021
Буюк Британиядаги Ислом тадқиқотлар маркази ва Кардифф университети ҳамкорлигида ташкил этиладиган конференцияда мамлакат мусулмонларининг олдидаги энг давоми...

1516 15:08 / 12.03.2019
Аудиолар

120789 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42357 14:35 / 11.08.2021