1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Оила қурмоқчи бўлганларга имтиҳон саволлари

17:00 / 20.10.2021 6712 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бу мақола эркак киши уйланмоқчи бўлган аёлга бериши керак бўлган 12 та савол ва аёл киши турмушга чиқмоқчи бўлган йигитга бериши лозим бўлган 10 та саволдан иборат. Бу 22 та саволда бўлажак турмуш ўртоқларнинг (эркак-аёл) олдиндан билиши зарур бўлган ҳақлари ва мажбуриятлари ёритилган ҳамда эр-хотин томонидан уларнинг бажарилиши ёшларнинг бахтли келажагини таъминлайди, иншааллоҳ.

Эркак киши аёлга бериши керак бўлган саволлар:

1. Оила бойлик ёки гўзаллик учун қурилмайди, балки никоҳ ўз нафсини жиловлаш ва насл-насабни давом эттириш учундир. Бу хақда нима деб ўйлайсиз?

2. Аллоҳ таоло Нисо сурасининг 34-оятида оиладаги масъулиятни эркак кишининг зиммасига юклаган. Сиз бунга розимисиз?

3. Ислом талабларига кўра, аёл кишига жуфти ҳалолидан ўзгаси қараши ножоиз. Шунинг учун у (аёл) бегоналарнинг, яъни номаҳрамларнинг олдида авратини ёпиб юриши керак. Бу масала бўйича сизнинг фикрингиз қандай?

4. Аёл киши жуфти ҳалолини у (эри) хоҳлагандай номлаши ва чақириши керак. Шу билан бирга аёл эрини табассум билан кутиб олиши ва ўз хулқи билан унга ҳурмат кўрсатмоғи керак. Шу фикрга қўшиласизми?

5. Бу ҳаётда Аллоҳ бизни синайди. Сиз қандайдир муддат ишсизликка ва камбағалликка сабр-қаноат қила оласизми? Шунингдек, ўзингизни бошқа бадавлат аёлларга нисбатан ҳасаддан сақлай оласизми?

6. Асосан аёл киши уй ишларини бажариб, вақтини уйда ўтказиши керак. Агарда уйдан чиқиши керак бўлиб қолса, у эридан изн сўраши зарур. Бунга фикрингиз қандай?

7. Аёл киши эрининг муаммоларини тушуниши ва уни ёлғиз қолдирмаслиги лозим. Эркак киши ҳам аёлининг муаммоларига нисбатан шуни тақдим қилиши керак. Бу ҳақда нима дейсиз?

8. Эр-хотин бир-бирининг сирларини сақлай билиши ҳамда уларни ота-онаси ва бошқаларга очиб юриши тўғри эмас. Оилавий сирларни қаттиқ тутмоқ керак. Сиз бунга қўшиласизми?

9. Аёл киши эрининг ота-онаси ва қариндошларига худди ўз ота-онаси ва яқинларига кўрсатган ҳурматни, меҳрни кўрсата олиши керак. Бунга сизнинг фикрингиз қандай?

10. Эр-хотин бир-бирига мадад бўлиб, оилавий ришталарини муҳофаза қилиши керак, ҳаттоки айрим қариндошлар ҳасад ёки нонкўрлик сабабли уларнинг турмушини бузмоқчи бўлсалар ҳам, агарда бундай кимсалар ота-она ва жигарлар бўлишса ҳам. Сиз бунга қўшиласизми?

11. Мен ҳар бир эркак каби аёлнинг гўзаллиги ва жозибадорлигига ишонаман. Лекин, шундай бўлса-да, ташқи гўзаллик энг муҳими эмас, деб ўйлайман. Менинг бу фикримга қўшиласизми?

12. Аёл киши ҳам шариат, ҳам урф-одатларга биноан эрига қулоқ солиб, унга итоатда бўлиши керак. Агар хотин жуфти ҳалолига бўйсунмаса, ўз бурчини бажармаган ҳисобланади ва шунинг учун эркак киши уни моддий томондан таъминламаслиги мумкин. Бу масалада фикрингиз қандай?

Аёлнинг эркак кишига бериши керак бўлган саволлари:

- Эркак киши аёлини унга зарур бўлган бошпана ва кундалик егуликлари билан таъминлаши керак. Агар аёл киши касал бўлиб қолса, эри унинг даволаниши билан шуғулланиши лозим. Шундайми?

- Аёл кишига боқиманда, ортиқча ташвиш сифатида қараш мумкин эмас. Чунки у оиланинг асосий таянчидир.  Исломда  аёл эркакка Аллоҳ томонидан берилган омонат ҳисобланади. Шунинг учун эркак киши аёлига нисбатан ҳурматли ва мурувватли бўлиши керак. Бундан ташқари, Ислом дини эр-хотинни “бир-бирига ёпинчиқ (либос)” дея таърифлайди. Бу борада сизнинг фикрингиз қандай?

- Эркак киши аёлини ноҳақ уришга ҳаққи йўқ. Агар бу ҳолат содир бўлган бўлса, эркак киши аёлига шариат қонунлари томонидан белгиланган товонни тўлаши керак. Агар аёл киши итоатсизлик қилса, аввало, у огоҳлантирилиши зарур. Сиз бунга қўшиласизми?

- Эркак киши хотини каби шахсий гигиена қоидаларига риоя қилиши ва ўзини покиза тутиши керак. Бунга нима дейсиз?

- Эркак киши аёлига шариат қонунларидан чиқмаган тўй ёки жаноза маросимларига боришликка тўсқинлик қилмаслиги керак. Агар доимо бунга тўсқинликлар қилса, аёл киши уй юмушларини қилишдан бош тортиши мумкин. Бу ҳақда нима деб ўйлайсиз?

- Эркакнинг аёлига нисбатан меҳри сўнмаслиги учун у кўчадан келганда аёли билан кўтаринки кайфиятда кўришиб, уйдан кетишидан олдин хайрлашиши лозим. Нима дейсиз?

- Эркак киши, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларига мувофиқ, аёлига уй юмушларида ёрдамлашиб туриши керак. Сиз бунга қўшиласизми?

- Агар аёл киши бир хато қилиб қўйса, эркак унга бақирмаслиги ва қаттиқ уришмаслиги лозим. Бу ҳақда нима деб ўйлайсиз?

- Оилали аёл ишлаб пул топишига нима дейсиз?

- Эркак киши ўз аёлига шубҳа ва гумон билан қарамаслиги керак. Бу борада у туҳматчи-ю фитна тарқатмоқчи бўлган инсонларнинг (ҳатто бу ота-онаси бўлса ҳам) ҳар бир сўзларига ишонмаслиги лозим. Сиз бунга қандай фикр билдирасиз?

Манба: hidoyat.uz

Муслимахон Анвархонова таржимаси 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Хулуъ, сўзи луғатда .кийим ечиш, маъносида кўпроқ ишлатилади. Шариатда эса, хотин кишининг арз қилиб, бир нарса бериб, эри билан ажрашиши .хулуъ, дейилади. Чунки давоми...

1412 06:00 / 22.06.2023
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган.... Улар билан тотув турмуш кечирингиз. Агар уларни ёмон кўрсаларингиз, билиб қўйингки, балким сизлар ёмон давоми...

3161 15:00 / 10.01.2022
Сир эмас, Аллоҳ таоло инсонни яратганда хоҳ эркак бўлсин, хоҳ аёл бўлсин, жинсий туйғу ва эҳтиёж билан қўшиб яратгандир. Ўша хоҳишэҳтиёжни эса никоҳ йўли билан давоми...

69673 15:10 / 20.03.2019
Аллоҳ таоло биринчи инсон Одам отани лойдан яратди. Бу ҳақда У Зотнинг Ўзи .Муъминун, сурасида шундай деб марҳамат қилади .Қасамки, батаҳқиқ, инсонни лой давоми...

3473 19:35 / 01.10.2019
Аудиолар

121493 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42986 14:35 / 11.08.2021