1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Мавлид ҳақида ўйлар (ўнинчи мақола)

14:00 / 18.10.2021 1177 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Мавлид ҳақида эътибор бериш керак бўлган нуқталар

Мавлид ҳақидаги тушунчамиз тугал бўлиши учун бу борадаги айрим хатоларни алоҳида таъкидлаб ўтиш муносибдир.

1. Мавлид ақидага боғлиқ амал эмас. Яъни, мавлид қилишни жоиз ёки ножоиз дейиш кишининг ақийдасини белгиламайди. Мавлидни жоиз ёки ножоиз дейиш кишини Ислом миллатидан ёки аҳли суннанинг сафидан чиқармайди. Мавлидни жоиз ёки ножоиз деб билган кишини турли лақаблар билан аташ, ҳақорат қилиш, камситишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ, бу мутлақо дуруст эмас. Шаръий мезон шуни тақозо қилади. Чунки айрим олимларнинг ижтиҳодлари бу ишни жоиз дейишга ундаган бўлса, айримларнинг ижтиҳоди уни ножоиз дейишга олиб келган бўлиши мумкин. Ҳар икки тарафда ҳам аҳли суннанинг йирик уламолари бор. Муҳими, бу масалада ихтилоф қилмаслик, балки мақсадларни бирлаштириш лозим. 

2. Мавлид фиқҳий мазҳабларга ҳам боғлиқ эмас. Яъни тўртала фиқҳий мазҳаб уламолари ичида мавлидни ёқлаганлар ҳам, ёқламайдиганлар ҳам бор. Аммо ёлайдиганлар доимо кўпчиликни, асосий қисмни ташкил қилиб келган.

3. Мавлид маросими маълум бир асарга боғлиқ эмас. Ҳа, мавлид йиғини маълум бир китобга қайдланган мажлис эмас. Уламоларимиз мавлид маросимларида маълум бир мавлид асарига чекланмасликни маслаҳат берадилар. Чунки одамлар мавлид деса фақат ўша фалончининг асари ўқилиши керак, деган тушунчага бориб қолишлари ёки ўша асарни муқаддаслаштириб юборишлари, Қуръонга ўхшатиб қўйишлари мумкин. Буларнинг барчаси шариат ҳазир бўлишни талаб қиган ишлардир.

4. Мавлид фақатгина жамоавий равишда, масжид мадраса ёки бошқа жамоатчилик жойларида ўтказиладиган иш эмас. Мавлидни ҳар бир хонадон аҳли уй ичида, оила доирасида ҳам ўтказишини йўлга қўйиш керак. Бу албатта келажак авлоднинг таълим тарбиясида муҳим аҳамият касб этади. Бу ойнинг кириб келганини фарзанд набираларимизга билдиришмиз, севикли Ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васаллам шу ойнинг душанбасида таваллуд топганларини ва ушбу таваллуднинг аҳамиятини уқтиришимиз, бу ойда сийратни ўрганишга алоҳида эътибор беришмиз жуда ҳам зарур. Шу баҳона уларга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўпроқ таништириб оламиз. Чунки бугунги кунда аксар мусулмон фарзандлари мусулмон бўлмаган халқларнинг матбуот маҳсулотларини истемол қилишмоқда. Турли мультфилим ва бошқа томошалар орқали бўлмағур, афсонавий қаҳрамонларни таниб, ўшалардек бўлишга интилмоқда. Аслида эса ҳар қандай инсон учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра афзал намуна йўқлиги аниқ, бўлиши мумкин ҳам эмас. Аллоҳ  таолонинг Ўзи инсониятга намуна қилиб шу зотни танлаган. Бизнинг қанайдир сохта қаҳрамонларга ҳожатимиз йўқ. Бизнинг Набийимиз бор, Саййидимиз – Муҳаммадимиз бор, Ҳидоятчимиз ва Шафоатчимиз бор. Бизнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бошлиқ воқеъий қаҳрамонларимиз етарли ва беҳад кўпдир.

(Давоми бор)

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Муаллиф
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мавлид воситадир, мақсад эмасШаръий насс ndash ҳужжат бўладиган матн билан талаб қилинган, тарғиб қилинган фарз, вожиб, суннат амаллар асл мақсад ҳисобланади. Бундай давоми...

1409 14:30 / 12.10.2021
111Дўстлар билан сайр вақти, бўлди содир,СевганҚулин ҳарнақилса Ўзи Қодир,Машҳур холат бўлди, номи Шаққуссодрrdquo,Жаброъилни бунга масъул, қилди АЛЛОҲ.112Дўстлар давоми...

3009 20:16 / 26.11.2017
Мавлид ҳақидаги хилофлар оз бўлсада, айрим кишилар ўртасида ҳануз бор. Мавлид ҳақиқатан ҳам бидъатмикин ёки жоиз, савобли амалмикин, деган маънода иккиланиб давоми...

3081 09:00 / 01.10.2021
Ҳар йили мавлиди шариф маросими юртимиз масжидларида кенг миқёсда нишонлаб келинади. Бу йил ҳам ушбу анъанага мувофиқ, эртага, 22 сентябрь куни .Шайх Муҳаммад давоми...

996 22:25 / 21.09.2023
Аудиолар

120810 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42376 14:35 / 11.08.2021