1445 йил 21 шаввол | 2024 йил 30 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Ота мактуби

16:00 / 17.10.2021 3202 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир йигит айтади: «Отам олти ёш бўлганимда вафод этдилар. Отам раҳматлини масжидга бўлган меҳрлари ўзгача эди. Масжидни қуришни, таъмирлашни ва у ерда намоз ўқишни хуш кўрар эдилар. Отамни вафотларидан сўнг, масжидга бўлган меҳрларини барча қариндошларимиз гапириб беришар эди. Менга катта бўлгунимга қадар отам ҳақида кўп маротаба сўзлаб беришар эди. Сўнгра, мен отам юрган йўлдан юришга аҳд қилдим. Мен улғайганимда намозни жудай ҳам яхши кўриб қолдим.

«Ўзлари заифхол зурриётларини ортдан қолдиришдан қандай қўрқсалар, (бошқалар хақида ҳам) шундай қўрқсинлар». (Нисо сураси 9-оят)

Эй тарбия берувчи, вафот этганингдан кейин намоз борасида болаларингдан қўрқадиган бўлсанг, Аллоҳга тақво қил!

Фарзандларинг Аллоҳни яхши кўриши учун уларга тақво қилишни ўргат!

Доимо болаларинга намоз ҳақида чиройли тушунчалар бер! Негаки, сен фарзандларингга ибрат бўлишинг керак»!

Бир олим айтади: «Ёшлигимда отам беш вақт намозга кўп шошар эдилар. Орадан йиллар ўтди. Отам ҳамон мени эркалаб: «Ассалому алайкум! Эй севгилим! Намозингизни ўқидингизми?» деб намозга ундар эдилар. Ҳаттоки, уйга кеч келган вақтларида ҳам мени уйғотиб: «Эй суюклигим! Намозни ўқидингизми?» деб айтар эдилар. Минг афсуслар бўлсинки, ўша вақтлар намоз ўқимаган бўлар эдим. Лекин отамга: «Ҳа, ўқидим» деб жавоб қайтарар эдим. Отамга кўп ёлғон гапирар эдим. Негаки, ёлғон гапим орқали урушларидан қўрқмас эдим, балки чиройли гаплари учун қалбларини синдириб қўймай дер эдим. Аммо баъзида ёлғон гапирганимда отам пайқаб қолганларини сезар эдим. Отам бу вазиятга эътибор бермай: «Эй ўғлим! Аллоҳ сенга баракасини берсин!» деб сўнг менга мукофот берар эдилар. Отам менга ҳеч қачон ёмон сўзларни айтмаганлар. Аммо отамнинг мукофотларидан ўзимни худди таёқ ургандай ҳис қилар эдим. Ойлар ўтди, йиллар ўтди, мен эса ҳали ҳамон ўша ёлғонни гапирар эдим. Отам билиб туриб, сезмаганликка олар эдилар. Улар ўн икки ёшимда вафот этдилар. Отам мени ёлғон гапириб, намозимни ўқимай юрган вақтларимда ташлаб кетдилар. Шундан сўнг йиллар ўтди. Адашмасам, ўттиз олти ёшда мен ҳали ҳамон ғафлатда эдим. Бир шаҳарга сафар қилдим. У вақтларда мен ўқитувчи бўлиб ишлаётган вақтимда кутилмаган ҳодиса юз берди. Мен дўстим билан учрашмоқчи эдим. Дўстим мажсиднинг ичкарисида экан ва унинг олдига киришга мажбур бўлдим. У ерга кирсам дўстим оғайнилари билан бирга Қуръон ўқиб ўтирган экан. Дўстим мени кўриб олдига чақириб: «Кел, дўстим бирга Қуръон ўқимиз!» деб айтди. Унинг қўлидан Қуръонни уялиб олдим ва қўрқиб ўтирдим. Барча ўқиб бўлганидан сўнг менинг навбатим келди ва мен:  «Бас, уларнинг ортидан бир ўринбосарлар қолдики, улар намозларини зое қилиб, шаҳватларига эргашдилар» (Марям сураси 59-оят).

Бу оятни ўқиб қалбим титраб, жуда қўрқиб кетдим. Танамни муздек тер қоплади. Кўз ёшларим тўкилди. Мана шу оятни қайта-қайта ўқиб йиғладим. Отамни йигирма йил аввал қилган муносабатлари ёдимга тушди. Мен унинг ортидан ёмон зурриёт бўлганимни сездим. Шу вақтдан бошлаб, мен битта ҳам намозимни қолдирмасликка сўз бердим. Отамга ўхшаб яхши зурриёт бўлишга аҳд қилдим. Алҳамдулиллаҳ, ўша кундан бери бирор марта ҳам намозимни қолдирмадим. Шу йигирма йил ўтган умримга Аллоҳдан мағфират сўрайман. Эй Роббим, отамни ўзинг раҳматинга олгин»!

Бир ўсмир қиз айтади: «Отам вафот этишларидан аввал, бизга: «Шу ерга васият ташлаб кетдим» дедилар. Қадрдонимиз вафот этдилар, жанозадан сўнг васият қилинган жойга бордик. У ерда бизга мактуб ташлаб кетган эканлар. Бу мактубда: «Фарзандларим, намоз ўқишни яхши кўришларингиз учун йиллар кетказдим. Аллоҳ гувоҳ мен барчангиз намоз аҳлидан бўлишингиз учун анча дуо қилдим. Мен сизларга намоз ўқишни васият қиламан. Эй, фарзандларим! Мен сизларни жуда яхши кўраман. Намоз ўқиганинггизда мени дуо қилишни ёдингиздан чиқарманглар!» деб ёзилган экан. Биз бу васиятни ўқиб кулдик ва йиғладик. Ўз хатоларимизни тушуниб етдик. Шундан сўнг, бундай яхши ва меҳрибон отамизни йўқотганимиз туфайли роса йиғлаб, хотирладик. Мактуб сабабли барчамиз намозга меҳр қўйдик.

Ҳабибуллоҳ Ахмадовнинг «Намоз» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Намозда қироат, зикр, муножот ва амаллар бор. Агар қалб ҳозирлиги бўлмаса, қироат, зикр ва муножотлардан кўзланган мақсад ҳосил бўлмайди. Шунинг учун ҳам, қалб давоми...

4433 05:00 / 04.01.2017
28МатнУ зот соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилсалар кўрсатгич бармоқлари билан ишора қилар ва уни ҳаракатлантирмас эдилар.28Матннинг далиллари۱ 1. Абдуллоҳ давоми...

3139 05:00 / 09.01.2017
Оталардан бири айтади .Мен бир кун фарзандимга намоз ўргатувчи савол услубини қўллаб кўришга қарор қилдим. Мен унга ҳар доим қўпол муомала қилар эдим. .Масжидга давоми...

2155 09:00 / 10.03.2023
Аллоҳга беҳад ва беадад шукру ҳамдлар бўлсин. Унинг Расули Муҳаммад Мустафога ҳамда ул зотнинг аҳли байт ва саҳобаларига дуруду саловотлар бўлсин. Ислом дини давоми...

42864 05:00 / 09.01.2017