1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Юртимиз уламолари ташрифи Тошкент шаҳрида давом этяпти

15:12 / 16.10.2021 1024 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берганимиздек, юртимиз уламолари Тошкент шаҳридаги масжидларга ташриф буюришмоқда. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов пешин намозида Учтепа тумани «Ҳазрати али» жоме масжидига ташриф буюриб, маъруза қилиб бердилар, шунингдек Ўзбекистон мусулмонлари идораси бўлим бошлиғи Алижон қори Хайдаров Чилонзор тумани «Дўмбиробод» масжидида жамоат аҳлига долзарб мавзуларда мавъиза қилиб бердилар.

Бундан ташқари Тошкент  шаҳар «Убай ибн Каъб» жоме масжиди имом-хатиби Абдулҳаким қори Матқулов Тошкент шаҳар Чилонзор туманида жойлашган «Носирхон тўра» жоме масжидига ташриф буюриб, пешин намозидан сўнг «Ислом тинчлик дини», «Ислом саломатлик дини», «Ислом меҳр мурувват дини» мавзуларида, Бектемир туманидаги Алибек жоме масжидига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Хомиджон домла Ишматбеков ташриф буюриб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтишнинг фазилати тўғрисида суҳбат қилиб бердилар.

Устозларнинг фазилатли илмларидан масжиддаги жамоат аҳли баҳраманд бўлди. Аллоҳ таолодан юртимиз ва халқимиз равнақининг бардавомлигини сўраб, хайрли дуолар қилинди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 27 апрель куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин давоми...

853 15:45 / 27.04.2023
Маккаи мукаррама шаҳри бўйлаб сафарлари давом этаётган муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ва Дин ишлари бўйича қўмита раиси Содиқжон Тошбоев бошчилигидаги Ҳаж давоми...

1211 19:20 / 07.05.2022
Ҳозирда АҚШда сафарда бўлиб турган юртимиз уламолари НьюЙорк шаҳрида ўтказилган Рамазон тадбирларидаги иштирокларини якунлаб, Cинcиннатининг Огаё штатига йўл давоми...

2154 21:41 / 23.04.2022
2019 йилда Канаданинг Альбертлар университетининг ботаника боғида Оға Хон номидаги мусулмонлар боғининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Бу шимолда жойлашган давоми...

1885 14:20 / 11.12.2018
Аудиолар

121489 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42982 14:35 / 11.08.2021