1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Кутганим сиз, ё Расулуллоҳ!

20:55 / 11.10.2021 1432 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Кутиш гоҳ саодат, гоҳи муаммо,
Кўзларда баъзида йилтиллайди дур.
Бу бахтми, бахтсизлик кишига аммо,
Кимни, ниманидир кутмоққа мажбур.

Оч қолган фақирнинг кутгани емиш,
Бир бурда нон унга шоҳона таом.
У бутун роҳатни тўқликда демиш,
Бармоқча гўшт бўлса –бойлик батамом.

Етимлар йиғлагай ҳайитми, тўйми,
Отасин ва ёхуд онасин излар.
Ўртоғин ҳар куни бир баланд бўйли,
Дадаси кўтарса, у зумда музлар.

Ёшлик кўчасининг бебош четида,
Ошиқ маъшуқасин йўлин пойлайди.
Ишқи тўлқинланар бутун этида,
Ёрдадир хаёли, уни ўйлайди.

Ҳа, шундай илинж бор, умид бор, завқ бор,
Кутиш фурсатидан яралгандай оҳ.
Ё қувонч яралган, билмоғим душвор,
Менинг кутганим сиз, ё Расулуллоҳ!

Бутун оламларга раҳмат пайғамбар,
Ҳов етим боладек излаганим Сиз.
Келинг, бошим силанг, бир олинг хабар,
Кўзларим олдини босиб кетди ис.

Қорним тўқ, қалбим оч, юзим яланғоч,
Шубҳасиз, энг фақир ўзимман, демак.
Пешонамни силанг – бу менга зўр тож,
Қандайин толедир Набийдан кўмак. 

Сизга дил боғладим, йўл боғлолмадим!
Боғлаганим бўйи кипригимга тенг.
Муҳаббат шартини мен оқлолмадим,
Севгиси уятли умматингиз мен.

Марҳабо, руҳимнинг ҳушёр табиби,
Минг жонлар фидодир жонга келсангиз.
Битта ўтинчим бор, Аллоҳ Ҳабиби,
Кўнглимни Роббимга боғлаб берсангиз.

Ўзингизга боғланг, боғланг суннатга.
Дил ушбу истакнинг абадий қули.
Раҳматлар ёғдидар бутун умматга,
Хуш келибсиз Ҳақнинг буюк Расули!

                                                                                                      Ўткирбек Муҳаммадсобир

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Имом Молик роҳимаҳуллоҳнинг Фотима исмли қизлари бор эди. У имомнинг .Муватто, номли ҳадис тўпламларини ёддан билар эди. Шогирдлар имом Моликка .Муватто,ни ёддан давоми...

1863 11:00 / 21.04.2021
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади . ,. ..Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси таҳажжудга давоми...

1312 19:00 / 06.06.2020
Масъудий Авн ибн Абдуллоҳ фақиҳлардан бирига шундай деганини ривоят қилади .Кимки Аллоҳга тақво қилса, У Зот унга ташвишлардан чиқиш йўлини пайдо қилур ва ўзи давоми...

1465 07:19 / 23.09.2019
1531 . . .Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Анасдан .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам неча марта ҳаж қилганлар, деб давоми...

8771 10:00 / 12.08.2019
Аудиолар

121491 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42984 14:35 / 11.08.2021