1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ернинг оғирлиги

13:00 / 16.03.2020 6477 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Залзала сурасининг 2-ояти ҳам жуда қизиқдир. Бу ояти каримада ернинг ўз оғирликларини ортишидан, ташқарига улоқтиришидан сўз юритилади. Асрлар давомида инсонлар зилзилада оғирликларнинг ер юзига чиқиши ифодаси билан нимага ишорат этилганини тушуна олмадилар.

Шу боисдан мазкур оятни ўлик-ларнинг тирилиши ёхуд ер остидаги хазиналарнинг ер устига чиқиши тарзида изоҳлаб келдилар. Кейинги асрларда олиб борилган тадқиқотлар шуни кўрсатди-ки, ернинг марказига яқинлашган сари оғир металларнинг миқдори ортиб борар экан. Мавжуд суюқ металлари билан ер ости ернинг устидан кўра кўпроқ зичлик ва оғирликка эга. Шу тариқа ер қаъридаги моддаларнинг ернинг юзасига чиқишига сабаб бўладиган зилзила ҳодисаларида кўриниб турганидек, ҳақиқатан ер ўз оғирликларини ташқарига улоқтирмоқда. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам яшаган даврларда ер ости янада зич ва оғир моддалардан иборат эканлигини ва зилзилалар оқибатида булар ер юзига чиқишини ҳеч ким билмас эди. У даврларда инсонлар зилзила ҳодисасини қандай таъриф этганликларини назарда тутадиган бўлсак, Қуръони каримда келган зилзила билан боғлиқ хабарларнинг мўъжизавий жиҳати ва аҳамиятини янада теранроқ англаймиз. Уша пайтларда аксарият кишилар ер ҳўкиз ва балиқ устида турган деб тасаввур қилар ва зилзилалар балиқнинг думини қимирлатиши натижасида вужудга келишига ишонишарди. (Бу борада Ибн Касирдан нақл қилинган баъзи ривоятларни эслаш кифоя). Ўз давридаги ҳеч бир хато тасаввур ва эътиқодни ҳимоя қилмасдан, балки бир неча асрлардан кейингина ойдинлашадиган ҳақиқатлардан сўз юритиши, улар ҳақида олдиндан хабар бериши Қуръони каримнинг ҳақиқий илоҳий Китоб эканлигига ва бутун борлиқнинг Улуғ Яратувчиси томонидан Жаброил алайҳиссалом воситасида охирзамон пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ваҳий қилинган мўъжизавий Калом эканлигига очиқ-ойдин ва рад этиб бўлмас бир далилдир.
Қуръон ва Коинот ҳақидаги билимларимиз ортгани сайин Аллоҳ таолонинг ҳам яратиш санъати ва ҳам дини нақадар мукаммал эканлигини янада чуқурроқ англаб борамиз.
"Айтинг: "Ҳеч ҳам билганлар билан билмайдиганлар тенг бўладими?" Фақат ақл ва виждон эгалари ўгит олурлар". (Зумар сураси, 9-оят мазмуни.)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бошимни ёстиққа қўйиб қўймас тонг ёришади. Ҳали уйғониб уйғонмас ухлаш пайти бўлади. Кунлар тўхтамасдан ўтмоқда. Ўзимга ўзим .Ҳақиқатда амаллар дафтарини солиҳ давоми...

2538 17:06 / 03.06.2020
Йа Ҳалийму йа Алийм, йа Алиййу йа Азиймrdquo дуосининг фазилатиМуторриф ибн Мусъаб айтадилар Мен халифа Мансурнинг ҳузурига кирсам, у ғамгин ва хафа ҳолатда экан. давоми...

12317 10:10 / 25.01.2019
Ато ибн Соибдан ривоят қилинади .Абу Абдурраҳмон Сулламий ўлим тўшагида ётганида уни кўргани бордик. У шундай деди .Роббимдан умидворман. Унинг учун саксон йил рўза тутдим,..Солиҳлар гулшани, китобидан

1757 07:10 / 19.09.2019
Рабоҳ ибн Убайда Боҳилий раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади .Умар ибн Абдулазизнинг олдида ўтирган эдим, бир аъробий келиб, .Эй мўминларнинг амири, бир ҳожат билан давоми...

4048 14:00 / 14.09.2022