1445 йил 13 зулқаъда | 2024 йил 21 май, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Танловлар

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ! «МАЗҲАБЛАР — БИРЛИК РАМЗИ» | DIQQAT, TANLOV! «MAZHABLAR — BIRLIK RAMZI»

16:31 / 09.09.2021 1518 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Islom.uz портали «МАЗҲАБЛАР — БИРЛИК РАМЗИ» шиори остида танлов эълон қилади.

Танлов иштирокчиларидан қуйидаги мавзуларда мақола ҳамда (араб, рус, инглиз, форс ва бошқа тиллардан) таржималар, илмий-тадқиқот ишлари, аудио ва видеосуҳбатлар тақдим этишлари талаб этилади:

— Мазҳаб тушунчаси ва унинг тарихи;
— Мазҳаб ҳақида мўътабар уламоларнинг фикрлари;
— Мазҳаб имомлари ва уларнинг шогирдлари;
— Мазҳабнинг усуллари;
— Мазҳабга оид мўътабар асарлар;
— Масҳабсизлик ва унинг хатарлари.  

Танлов шартига кўра, тақдим этилаётган материаллар аввал бошқа манбаларда берилмаган бўлиши, илмий асосга эга бўлиши лозим.  

Танлов тўрт чоракдан иборат бўлиб, ҳар бир чорак битта мазҳабга бағишланади:  

1-чорак — ҳанафий мазҳаби;
2-чорак — шофеъий мазҳаби;
3-чорак — ҳанбалий мазҳаби;
4-чорак — моликий мазҳаби.  

Иштирокчилар томонидан тақдим этилган материаллар islom.uz сайтида эълон қилиб борилади. Материалларни https://t.me/islomuztanlovbot телеграм манзилига юборишингиз мумкин. Танлов 1443 йил зулҳижжа ойида (2022 йилнинг июль ойида) якунланади.

Ғолиблар қимматбаҳо мукофот ва эсдалик совғалар билан тақдирланади.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон танаси бўйлаб қоннинг айланиши, унинг юрак ва ўпка билан алоқаси ҳақида асрлар давомида дунё табиблари юнон олимларининг фикрларига суяниб келишган эди. давоми...

2187 14:35 / 27.01.2023
Араб тили илмлари билимдони улуғ аллома Имом Саккокий ҳақида манбаларда кўп маълумотлар берилмаган. Лекин Имом Замахшарий билан балоғат илмида бирга эътироф давоми...

1333 10:11 / 25.01.2023
Араблар имом Замахшарийни таърифлаб, Ушбу оқсоқ Замахшарий бўлмаганда, араб тилини тушунмай ўтиб кетар эдикrdquo дейдилар. Тўлиқ исми ва таваллудиМахмуд ибн Умар давоми...

1943 16:11 / 27.12.2022
Х аср охири XI аср бошларида яшаган Ғарбда Алҳазен номи билан танилган Ибн Ҳайсам мил. 965 1040 Оптикаrdquo Манозирrdquoни ёзиб, Ислом офталмологиясига муҳим янгиликларни давоми...

2029 12:48 / 04.02.2023
Аудиолар

121701 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43143 14:35 / 11.08.2021