1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсир

Аллоҳ Одам Атони отасиз ва онасиз яратди

18:30 / 08.09.2021 3981 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади:

Албатта, Аллоҳнинг ҳузурида Ийсо худди Одамга ўхшайдир. Уни тупроқдан яратиб, сўнгра унга: «Бўл!» – деди, бас, у бўлди. (Оли Имрон сураси, 59-оят).

Инсонлар ўлчови ва кўникмаларига биноан қаралса, Ийсо алайҳиссаломнинг туғилишлари одамни ҳайратга солувчи, ғайритабиий ҳодиса ҳисобланади. Шунинг учун аҳли китоблар, хусусан, насоролар Ийсо алайҳиссалом ҳақларида, хоссатан, у кишининг туғилишлари ҳақида ихтилофлар қилишган. У киши отасиз дунёга келганлари учун улар турли-туман афсоналар, бекорчи хаёлларни тўқиганлар.

Ҳолбуки, аҳли китоблар Одам алайҳиссаломнинг тупроқдан яратилганини, Аллоҳнинг пуфлаши оқибатида жон кирганини яхши билишади. Бу ҳақда ҳеч қандай ихтилоф қилишмайди. Йўқ жойдан Одам алайҳиссаломни яратган Зот тирик юрган Марямдан отасиз ҳолда Ийсо алайҳиссаломни ярата олмайдими?! Аллоҳнинг ҳар бир нарсага қодир эканига ишонган эси бор одам бунга ҳеч қандай шубҳасиз иқрор бўлади.

Аллоҳ таоло инсоннинг дунёга келишига ота-онани сабаб қилиб қўйган. Ота-онанинг қўшилиши оқибатида инсоннинг дунёга келиши ҳодисаси доимий такрорланаверганидан, одам мана шу кўриб турган тажрибасига суяниб, сабабчиларни асосчининг ўрнига қўйиб юборади, ота-она бўлмаса, бола бўлмайди, деган ҳукмни чиқаради. Аллоҳ агар хоҳласа, инсонни ота-онасиз ҳам дунёга келтира олиши мумкинлигини хаёлларига ҳам келтирмайдилар. Аллоҳ таоло бандаларининг эсига ушбу ҳақиқатни солиб туриш учун баъзан умумий қоидадан ташқари чиқиб, айрим нодир ишларни қилиб, одамларнинг кўзига кўрсатиб қўйган. Масалан, фарзанд дунёга келишининг асосий сабабчилари ота-она эмас, балки Аллоҳ эканини билсинлар учун баъзиларни туғмайдиган ёки туғдира олмайдиган қилиб қўйган. Бола туғилишининг асосий сабаби ота-онанинг қўшилиши бўлса, нима учун бир-бирига қўшилган ҳамма ота-оналардан ҳам бола туғилавермайди?! Ҳолбуки, Аллоҳ Одам Атони отасиз ва онасиз яратди. Аёлсиз, фақат эркак кишидан ҳам инсон пайдо бўлиши мумкинлигининг исботи учун Одам Атодан Момо Ҳавони яратди. Эркаксиз, фақат аёлдан ҳам инсон дунёга келиши мумкинлигини эса Биби Марямдан Ийсонинг туғилиши исботлайди. Ҳа, Аллоҳ ҳар бир ишга қодир Зотдир. «Бўл!» деса, бас, хоҳлаган иши бўлади.

«Тафсири Ҳилол» китоби асосида тайёрланди

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Бақара сурасида шундай марҳамат қилади .Қачон унга .Аллоҳдан қўрққин,, ndash дейилса, кибру ҳавоси уни гуноҳга етаклар. Жаҳаннам унга етарлидир. У давоми...

5017 14:59 / 13.02.2019
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Муҳаммад ҳам бир Расул, холос. Ундан олдин ҳам расуллар ўтган. Агар у ўлса ёки қатл қилинса, орқангизга давоми...

2821 17:00 / 04.01.2022
Аллоҳ таоло Мунофиқун сурасида шундай марҳамат қилади Ва бирингизга ўлим келиб .Роббим, агар мени озгина муддатга орқага сурсангу, садақа қилсам ва давоми...

2283 10:03 / 04.11.2018
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади Албатта, иймон келтирганлар, ҳижрат қилганлар ва Аллоҳнинг йўлида жидду жаҳд қилганлар ndash ана ўшалар давоми...

2498 11:40 / 16.10.2019