1445 йил 11 зулқаъда | 2024 йил 19 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ҳамдардлик: Юртимизга Ўш шаҳридан уламолар ташриф буюрди

16:31 / 17.08.2021 1604 pdf Ўқиш режими + -

Маълумки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг вафоти муносабати билан турли ўлкалардан ўзбек халқи номига таъзия изҳорлари билдириляпти. Жумладан, куни кеча муфтий Усмонхон Алимовнинг таъзия ва дафн маросимларига қўшни Қирғизистон, Қозоғистон ва бошқа республикалардан бир қатор устозлар, олимлар юртимизга ташриф буюрдилар.

Хусусан, 2021 йил 17 август куни «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» жоме масжидига Қирғизистон Республикаси Ўш шаҳри қозиси машҳур уламо Убайдулла ҳожи домла Сарибаев, Абдулазиз домла ва уларнинг вакиллари ҳамда Тошкент шаҳар бош имом-хатиби Нуриддин домла Холиқназаров ташриф буюрдилар. Меҳмонлар пешин намозини жамоат билан адо этгач, Қирғизистон халқи томонидан қилинган Қуръон хатмоналарининг якуни ўқилди. Қуръони Карим хатмоналари фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳамда муфтий Усмонхон Алимов роҳимаҳуллоҳнинг ҳақларига бағишланди. 

Сўнгра Ўш шаҳри қозиси Убайдулла ҳожи домла сўзга чиқиб, Қирғизистон Республикаси мусулмонлар идораси раиси муфтийси Замир қори Ракиев, шу юртдаги олим-уламолар, қирғиз халқи номидан ўзбек ҳалқига ҳамдардлик билдирдилар. Суҳбат жараёнида фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг Марказий Осиёга қилган дин йўлидаги улкан хизматлари, бутун мусулмон умматига Ислом динини намуна қилиб кўрсатиб кетганлари ёдга олинди. Меҳмонлар масжид имом-хатиби Исмоил домла Муҳаммад Содиқга, Нуриддин домлага ҳамда масжид имом-ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ҳақларига хайрли дуолар қилдилар.

Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг дин йўлидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолаб, вафотлари муносабати билан марҳумнинг оила аъзоларига чуқур ва самимий ҳамдардлик изҳор қилдилар.

Сўнгра Нуриддин домла Холиқназаров азиз меҳмонларнинг ташрифлари учун ташаккур билдириб, жамоат билан дуо қилдилар. 

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мадина шаҳрида жойлашган Масжидул Набавий Рамазоннинг сўнгги 10 кунида ибодат учун очиқ бўлади. Бу ҳақда islam.ru манбаси хабар берди.Якшанба куни бошланиши керак давоми...

1314 07:00 / 04.05.2021
Жорий йилнинг 4 сентябрь куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан .Ҳаж2019, мавсуми якунларига бағишланган брифинг ташкил этилди. Бу давоми...

1131 09:47 / 05.09.2019
Ўзбекистон мусулмонлари идораси ташаббуси билан халқимизнинг илму маърифатини ошириш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш мақсадида, Маданият ва маърифатrdquo давоми...

1507 16:32 / 13.01.2022
Сакарияда .намунали авлодни тарбиялашни, мақсад қилган Қуръон академияси 14 ёшдан 25 ёшгача бўлган қиз талабаларни араб ва Ислом илмлари билан бирлаштиришга давоми...

2408 09:00 / 29.06.2021
Видеолар
Аудиолар

121607 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43072 14:35 / 11.08.2021