1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

ТАЪЗИЯ

19:28 / 10.08.2021 1910 pdf Ўқиш режими + -

«Hilol-nashr» матбаа-нашриёти ҳамда Islom.uz портали ижодий гуруҳи устоз мулла Аҳмаджон қорининг дорулбақога риҳлат қилганларини чуқур қайғу билан маълум қилади.

Устоз мулла Аҳмаджон қори Андижон вилояти Марҳамат туманида таваллуд топган. Ушбу туманда Ҳасанжон домла ва Андижонда Қосим эшон махдумда илм таҳсил қилган. Мубин қори дадада Қуръондан таълим олган. Андижон шаҳрида «Бобо Таваккул» жоме масжидида бир неча йил имом-хатиб вазифасида хизмат қилган. Ўнлаб қори ва муллаларни тарбия қилган улуғ устоз.

Ушбу оғир жудолик муносабати ила устознинг барча оила аъзоларига, сафдошлари ва шогирдларига самимий таъзия изҳор этамиз.

Аллоҳ таоло марҳум устознинг барча солиҳ амалларини, динимизга қилган хизматларини ҳусни қабул айлаб, Ўз мағфиратига олсин, барча саҳву хатоларини кечирсин, раҳматига чулғасин, қабрларини жаннат боғчаларидан қилиб, охиратларини обод айласин!

«Сабрлиларга хушхабар берингки, улар ўзларига мусибат етганда «Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз», деганлардир».

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
2023 йил 16 март куни пешин намозидан кейин Ўзбекистон мусулмонлари идораси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари Тошкент шаҳридаги Минор жоме масжиди имомхатиби давоми...

2143 15:11 / 16.03.2023
Жорий йилнинг 2 август куни Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ҳаж сафарига кетаётган зиёратчилар билан мулоқот ўтказилди.Учрашувда Шайх Абдулазиз Мансур Саудия давоми...

1562 09:00 / 03.08.2019
Бугун, 9 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси вакиллари Туркия давлатининг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюриб, қардошларимизга ҳамдардлик давоми...

1002 18:34 / 09.02.2023
.Ўзбеккино, миллий агентлиги, .Ҳужжатли фильмлар киностудияси, ДУК режиссёр Мурод Одиловнинг .Ҳаёт қайиғи, номли ҳужжатли фильмини тақдим этади.Фильмда Ўзбекистон давоми...

3427 18:44 / 22.07.2018
Аудиолар

121539 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43023 14:35 / 11.08.2021