1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Суннат

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг башоратлари

17:00 / 08.08.2021 3343 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى يَتَبَاهَى النَّاسُ فِي الْمَسَاجِد. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Одамлар масжидлар билан фахрланмагунларича қиёмат қоим бўлмас», дедилар».

Абу Довуд ва Насаий ривоят қилганлар.

Шарҳ: Бу ҳадис Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вақт ўтиши билан юзага чиққан мўъжизаларидан биридир.

Дарҳақиқат, одамлар ўз Пайғамбарлари соллаллоҳу алайҳи васаллам макруҳ кўрган нарса – масжидларни беҳуда зийнатлаш билан фахрланадиган даражага етдилар.

Имом Бухорий қилган ривоятда:

«Масжидлар ила фахр қилурлар ва сўнгра уларни оз обод қилурлар», яъни, уларда оз ибодат қилурлар, дейилган.

Ҳозирги кунимизда айни шу ҳолат юзага чиқиб турибди. Оддий кишилар ҳам масжид қурсалар, унинг биносини зийнатлашга, фахр учун бошқаларникидан ўтказишга ҳаракат қиладилар. Аммо унда қилинадиган  ибодатнинг қай даражада эканлиги билан ишлари йўқ. Дунёда энг катта ва энг зийнатли масжид қуриш билан фахрланиш учун мусобақа кетаётгани ҳам маълум. Дунёга жар солиб, масжиднинг ҳажмининг катталиги, уни қуриш учун кетган маблағнинг кўплиги, қанча соф тилло ишлатилганлиги билан мақтаниш авжида. Аммо у масжидда ибодат қилиш, Аллоҳнинг ҳукмини ўрганиш қандай, бу ҳақда ўйлаб кўрмайдилар. Ўша масжидларни фахр учун беҳуда зийнатлашга миллион-миллион сарф қиладилар-у, мусулмонлар дин таълими учун озгина маблағ сўрасалар, беришдан бош тортадилар.

Бу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мўъжизалари – қиёмат яқинлашганининг аломатидир.

 

«Ҳадис ва ҳаёт» китоби асосида тайёрланди

 

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. .Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қишлоқдами, саҳродами, уч киши бўлсаю, улар ичида жамоат давоми...

1960 18:30 / 24.10.2021
. .Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Икки қорани заҳарли илон ва чаённи намозда ҳам ўлдиринглар,, давоми...

1622 14:00 / 14.03.2021
. . Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси таҳажжудга давоми...

918 15:54 / 20.08.2023
. . . .Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешинни беш ракат ўқидилир. Бас, у зотга.Намозда давоми...

2482 14:00 / 21.02.2021