1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Алданиб қолманг

Толедо таржима мактаби

09:00 / 31.07.2021 1821 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Испания ва Сицилияда яшаган, қизиқишларига кўра математик бўлган Аделард Батский (1090–1150) аслида ҳиндларга мансуб бўлган араб рақамларини жорий қилган турк Абу Абдуллоҳ (ёки Абу Жаъфар) Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмийнинг «Арифметика» рисоласини лотин тилига таржима қилди. Араб рақамлари муомалага анча секин кириб келди. «Алгоритм» атамасининг ўзи ҳам ал-Хоразмийнинг номи билан боғлиқ бўлиб, ўша арифметикани англатади. Бундан ташқари, Аделард ўз даврида Евклиднинг асарларини араб тилидан таржима қилиб, лотин дунёсини буюк юноннинг геометрик назарияларидан баҳраманд қилди.

Испанияда яна бир машҳур таржимон – 1143 йилда илк бор Қуръони Карим маъноларини таржима қилган Честерлик Роберт (1110–1160) ҳам етишиб чиқди, кейинроқ, 1144 йилда у алхимияга оид рисолани, 1145 йилда эса ал-Хоразмийнинг «Ал‑жабр» (алгебра) асарини, шунингдек, Арастунинг (Аристотель) китобларини таржима қилди.

Бироқ, энг машҳур таржимон Кремоналик Герард (1114 – 1187) бўлса керак. Ўзи насроний бўла туриб, Герард кўп йиллар давомида Толедода араб тилидан дарс берди. Ибн Синонинг «Тиб қонунлари», Батлимуснинг (Птолемей) «Алмагеста» асари ҳамда машҳур «араблар файласуфи» Киндининг бир неча асарларининг таржималари Кремоналик Герарднинг қаламига мансубдир. У Арастунинг «Аналитика (Таҳлил)», «Физика», «Осмон ва олам ҳақида», «Пайдо бўлиш ва йўқ бўлиш ҳақида», «Метеорология» каби асарларини, Архимеднинг «Айланани ўлчаш ҳақида», Евклиднинг «Элементлар», шунингдек, Гален, Гиппократ, Исаак Иудей асарларини, Габирийнинг (760–815) алхимияга оид рисолаларини, математика ва астрономия бўйича Киндийнинг (813–880), Ал-Хозиннинг (965–1038) нурни синдирувчи кўз гавҳари ҳақидаги ғоя илк бор илгари сурилган оптикага оид асарларини, Форобий (951 да вафот этган), Бағдодлик яҳудий Мессахал (770–820) ва бошқа кўплаб муаллифларнинг китобларини араб тилидан таржима қилди. Герард ҳаммаси бўлиб 80 га яқин китобни араб тилидан таржима қилди.

Герарднинг замондоши, ҳамшаҳари бўлмиш Марк Каноник ҳам Гиппократ ва Галеннинг асарларини уларнинг арабча нусхаларидан таржима қилган.

Толедо шаҳрининг пешонаси ярқираган экан. Унга яна бир воқеа билан шуҳрат қозониш насиб қилган экан. Архиепископ Раймонд (1126–1151) айнан шу шаҳарда «Таржимонлар коллегиуми»ни ташкил қилиб, унга Доминик Гундисальви, Ибн Дахут (Авендеут), Иоанн Испанский каби машҳур таржимонлар аъзо эди. Толедо таржима мактаби намояндалари араб тилидаги 92 та асарни лотин тилига таржима қилган.

«Олам ва одам, дин ва илм» китоби асосида тайёрланди

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тарихчи ва адиба Бэтани Хьюгс шундай дейди.Қадимги юнон файласуфи Арастунинг китоблари университет таълимида муҳим ўрин тутди, чунки Арасту оқилона изоҳ, соғлом давоми...

626 14:46 / 15 январь
Бугун учлик таълимоти ва ҳақ дин ўртасидаги фарқни жуда кўп одам билиб бормоқда. Баъзилар Қуръони каримда Ийсо алайҳиссаломни издошларимизrdquo дейдиганларга давоми...

2565 14:30 / 08.09.2019
Инсоният буюк мақсад билан яратилгач, ҳеч бир замонда ўз ҳолига ташлаб қўйилмади Аллоҳ таоло инсон учун ер юзида бахтли ҳаёт кафолатини берувчи Ўзининг давоми...

7802 18:10 / 26.01.2019
Мусулмон давлатида яшаётган иймонли мўминлар Аллоҳнинг ер юзидаги халифалари ҳисобланадилар. Улар ер юзида адолат ўрнатиш, зулмни кўтариш, ҳамма ёқда ҳуррият давоми...

2313 17:05 / 03.12.2019
Аудиолар

121492 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42985 14:35 / 11.08.2021