1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Бахтиёр оила

Бундан кейин сени ҳеч қачон тарк қилмайман!

08:55 / 24.07.2021 4562 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

У қиз айтади:

“Тўй бўлишига бир ҳафта қолганида бувим бетоб бўлиб қолдилар. У кишини шифохонага ётқизишди. Мен у кишини кўргани бордим. Борсам бувам жонлантириш хонасининг эшиги олдида эканлар. Йиғлаб ўтирибдилар. Бунақа аҳволни биринчи марта кўришим эди. Шунинг учун бувамга: “Буважон йиғлаяпсизми?!”, дедим. Бувам кўз ёшларини артиб туриб дедилар: “Бувинг жуда қийналаяпти, у менинг қалбимнинг бир парчасига айланган!”.

Мен бувамнинг гапларидан ажабландим. Билишимча, бувам олдинлари жуда жиддий, мусибатларга тоғдай туриб бера оладиган кучли эдилар. Бугун эса бу қадар романтик!

Мен яна сўрадим: “Неча марта жанжал қилгансизлар? Бир-бирингизни қандай яхши кўрасизлар?”.

Бувам дедилар: “Кўп марталаб жанжал қилганмиз. Аммо бир-биримизга бўлган эҳтиромимизни ҳаётда бу камайтирмаган”.

Шунда мен ҳар нарсада мени айблайдиган, ҳатто кўринишимни гапирадиган ва бунинг натижасида унга бўлган эҳтиромимни камайтириб юборган мен фотиҳа қилинган куёвни эсладим. Шунда бирдан хонадан шифокор чиқиб келди. Бувам ўрниларидан туриб ҳаяжон ила сўрадилар: “Доктор! Унинг аҳволи қандай?”. Шифокор деди: “Алҳамдулиллаҳ яхши. Кириб кўришингиз мумкин”. Шунда бувам онасини кўришга ошиққан гўдак каби энтикиб хонага кирдилар. Мен у кишининг орқаларидан кирдим. Бундан ҳам гўзали бувимнинг бувамга бўлган муҳаббатли қарашлари бўлди. Мен бунақа қарашни ҳеч қаерда кўрмаганман. Бувам бувимнинг қўлларидан ушлаб туриб дедилар: “Эй қалбимнинг бўлаги! Бемор бўлиб мени ёлғиз ташлаб кетаверасанми?!”. Бувим кулдилар ва бувамнинг қўлларини қисиб дедилар: “Сиз ҳам олдинроқ амалиёт қилинганингизда мени ташлаб кетгандингиз! Энди сизни ташлаб кетмайман!”.

Узоқ вақт ажабланиб юрдим. Қандай қилиб шунақанги қийин шароитларга қарамасдан бунақанги алоқа бувам ва бувим ўрталарида эллик тўрт йил давом этди экан?!

Шу пайт куёв телефон қилиб қолди. У киши эрталабдан бери жавоб қилмаганимдан жуда ғазабланган эди. Телефонни кўтардим. Нариги томондан баланд овозда: “Қаерда эдинг пасткаш!”-деган овоз эшитилди. Бунақанги ҳолларда мен одатда керакли гаплар билан жавоб қайтарар эдим. Аммо бувамнинг гапларини эсладим: “Эр-хотиннинг ўртасидаги эҳтиром ҳаётдаги энг муҳим нарсадир!”. Мен унга дедим: “Менинг ҳаққимда хато қилманг!”. У деди: “Қачондан бери ҳурматга сазовор бўлиб қолдинг?!”.

Мен қаттиқ ғазабланиб телефонни ўчириб қўйдим. Ўн дақиқа орасида ундан 100 дан ортиқ ҳақорат ва сўкишлар ёзилган хабар келди. Шу орада бувамга қараб қўйдим. У киши бувимнинг қўлларидан тутиб бир қўллари билан бошларини силар эдилар. Уларнинг олдидан кўзларимдан ёшлар оққан ҳолда чиқдим.

Ўзимдан сўрадим: “Муҳаббат нима ўзи? У менга унаштирилган йигитнинг муҳаббатими? Аммо унинг қиладиган ишлари муҳаббатга ҳеч ҳам далолат қилмас эди. Ёки муҳаббат деганлари бувамнинг бувимга қарашларими?! У кишидан ташвишланишларими? Улар қандай қилиб эҳтиромла ҳаёт ўтказишди?!”.

Эрталаб туриб оиламдагиларга мен у йигитга турмушга чиқмаслигимни айтдим. Ҳамманинг ҳуши бошидан учди. Улар менга қарши чиқишди. Аммо мен аҳдимдан қайтмадим. Фотиҳа бекор қилинди. Ҳаётимда илк бор тўғри қарор чиқарганимдан хурсанд эдим.

Мана бугун турмуш ўртоғимнинг ҳузурида ўтирибман. Қизчам келиб менга: “Ойижон ! Мен сизни яхши кўраман”, деди. Мен дедим: “Мен ҳам сени яхши кўраман. Нега бундай деяпсан?!”. Қизчам деди: “Дадажоним ҳар доим сизни яхши кўришларини менга айтадилар. Шунинг учун сиз ҳам у кишини яхши кўрар экансиз. Мен ҳам мени яхши кўришингиз учун сизни яхши кўраман!”.

Эр-хотин орасида муҳаббат, эҳтиром нега кераклигини яна бир бор англадим. Катталарнинг гапларини эсладим: “Фарзандларингга ҳар ишда ўрнак бўладиган, қалбингни жароҳатлаб қўйишидан қўрқмайдиган, болаларинг олдида сени беҳурмат қилмайдиган киши ила турмуш қургин!”.

Доктор Ҳассон Шамсий Пошо

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг умр йўлдош сифатидаги фазилатлариИслом динида оила масаласига алоҳида эътибор билан қаралган. Зеро, оила ҳар бир давоми...

2559 16:34 / 13.12.2023
Оила қуриш ниятидаги эркак тараф ўзи учун никоҳи ҳаром ва совчилик қилиб бўлмайдиган шахсларни ажратиб олганидан кейин энг аввал муносиб келин ахтаришга давоми...

5275 13:32 / 17.11.2018
Бир куни эрхотин денгиз сафарига чиқишди. Кема денгизда бир неча кундан бери сузиб борарди. Бир пайт денгизда кучли довул бошланди. Кемани ағдариб, чўктириб юборай давоми...

4782 14:00 / 15.03.2023
Бу мақола эркак киши уйланмоқчи бўлган аёлга бериши керак бўлган 12 та савол ва аёл киши турмушга чиқмоқчи бўлган йигитга бериши лозим бўлган 10 та саволдан иборат. давоми...

6715 17:00 / 20.10.2021
Аудиолар

121497 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42989 14:35 / 11.08.2021