1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Зулмдан тийилайлик!

15:00 / 18.07.2021 2113 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зулм сўзи араб тилида ظَلَمَ феълидан олинган бўлиб, луғатда “ҳаддан ошиш” , “адолатсизликка йўл қўйиш” деган маъноларни англатади. Истилоҳда эса бирор бир масалада ҳақ устидан ботилга ўтиб кетиш, адолатсизлик қилишга нисбатан айтилади.

Золим тунда ухлаётганда, мазлум Аллоҳ таолога золимнинг устидан шикоят қилаётган бўлади. Аллоҳ таоло ҳеч қачон ухламайдиган Зотдир!

Золим зулми билан кўп нарсани қўлга киритар, аммо мазлумнинг дуоси билан ҳамма нарсасидан айрилади.

Золимларнинг турлари кўп.

Оиласига нафақани қилмайдиган, масъулиятдан қочадиган ҳам золим.

Фарзандларига тарбия бермайдиган, уларга Аллоҳ таолони, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни, ҳалол-ҳаромни, дунёда нега яшаётганини, ўлгандан сўнг нима бўлишини, тўғриликни, ростгўйликни, Қуръонни, Суннатни, ахлоқни ўргатмаган ҳам золим.

Қўшнисига озор берадиган ҳам золим.

Ота-онасидан қолган меросни ака-ука, опа-сингиллари билан Шариат кўрсатмаси бўйича бўлишмай, ўзиники қилиб олиб, уларнинг ҳаққини ўзлаштириб олган ҳам золим.

Аллоҳ таоло "Қил" деганини қилмай, "Қилма" деганини қилиб юрган, тоатларни бажармай, гуноҳ-маъсиятларни содир этадиганлар ҳам золим.

Бировнинг молини тортиб олган ҳам, савдода харидорни алдаган ҳам, дўстига, улфатига атайин нотўғри маслаҳат берган ҳам золим.

Ота-онасининг хизматидан бўйин товлаб, уларга яхшилик қилмайдиган, уларнинг дилларига озор берадиганлар ҳам золим.

Аллоҳ таолонинг ўзидан ёрдам, енгиллик, бахт, пул сўраш ўрнига қабристонга, зиёратгоҳларга бориб, қабрдагилардан ёрдам, бахт, енгиллик сўрайдиганлар ва "Қабрдагилар менга сўраганимни бера олади" деб эътиқод қиладиганлар ҳам золим. Булар энг катта золимлардир.

Акаси ёки укаси вафот этиб, ундан қолган норасида болаларга тегишли мол-мулк, пулларни турли алдов йўллари билан олиб қўйиб, ўлаштириб олганлар ва қайтариб бермаганлар ҳам золим.

Беморларга дори ва керакли ускуналар сотиб олиш, муолажага ишлатиш мақсадида тақдим этилган пулларни ҳар хил найранглар билан ўзлаштириб олганлар ҳам золим.

Иккита хотинга уйланиб, уларнинг икковларига адолат қилмай, бир томонга оғиб кетиб, наригисидан умуман хабар олмай қўювчи ҳам золим.

Золимларга зулмни амалга оширишларида ёрдам берадиганлар ҳам золим.

Золимларга мана бу оят ва ҳадисларни эслатиб қўямиз.

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай деб марҳамат қилган:

وَلَا تَحْسَبَنَّ اللَّهَ غَافِلًا عَمَّا يَعْمَلُ الظَّالِمُونَ ۚ إِنَّمَا يُؤَخِّرُهُمْ لِيَوْمٍ تَشْخَصُ فِيهِ الْأَبْصَارُ

«Сен ҳаргиз, Аллоҳ золимлар қилаётган нарсадан ғофил, деб гумон қилма. Фақатгина уларнинг кўзлари қотиб қоладиган кунгача қўйиб қўяди, холос» (Иброҳим сураси, 42-оят).

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Парвардигор азза ва жалла айтади: «Эй бандаларим, Мен Ўзимга зулмни ҳаром қилдим ва уни сизларнинг орангизда ҳам ҳаром қилдим. Бас, бир-бирингизга зулм қилманглар»

Муслим, Термизий, Ибн Можа ривояти.

Абу Мусо розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, Аллоҳ золимга узоқ умр беради. Уни ушлаган вақтда эса, қутула олмайди», дедилар ва Ҳуд сурасининг 102-оятини ўқидилар:

«Парвардигорингиз (аҳли-эгалари) золим бўлган шаҳарларни ушлаганида, мана шундай ушлар. Унинг ушлаши – азоби аламли ва қаттиқдир».

Муттафақун алайҳ.

Аллоҳ таоло барчамизни зулмдан, золимликдан асрасин, Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон тайёрлади

 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мурид шайхидан сўради .Нафс ўтини қандай ўчирамиз,.Шайх деди .Беҳожатлик билан, беҳожат бўл болам. Ким бировлардан нарса сўрашни тарк қилса эга бўлади,..Инсонлар давоми...

2265 11:00 / 28.07.2021
Усмонлилар ҳукмронлиги даврида ажойиб одатлар, одобахлоқлар халқнинг турмуш тарзига сингиб кетган эди. Шулардан баъзиларини эътиборингизга ҳавола қиламиз.Сув давоми...

3666 11:00 / 05.06.2022
Ушбу масала юзасидан мен ҳам ўз мулоҳаза ва таклифларимни керакли тарафларга бергандим анча бурун ва ўшандан бери уларни сизларнинг муҳокамангизга ҳам ташлашни давоми...

11388 11:22 / 13.01.2018
Бахилларнинг шунақа қилиғи ҳам бор эканУстозлардан бири ўзининг бошидан ўтган воқеани шундай ҳикоя қилади .Бир қишлоқда мударрис сифатида иш бошлаган давоми...

4182 02:40 / 01.01.2023