1445 йил 10 зулқаъда | 2024 йил 18 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Уламоларнинг илмий суҳбатлари давом этмоқда

20:00 / 14.07.2021 1280 pdf Ўқиш режими + -

Бугун, 14 июль куни юртимиз уламолари Тошкент вилояти Нурафшон шаҳар, Қибрай тумани ва Ўрта Чирчиқ туманларига ташриф буюришди. Хусусан, “Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф” жоме масжиди имом-хатиби Исмоилжон домла Муҳаммад Содиқ Тошкент вилояти Қибрай тумани “Абдураҳмон ибн Авф” жоме масжидига ташриф буюрдилар. Пешин намозидан сўнг жамоатга илмий суҳбатлар, долзарб мавзуларда мавъизалар қилиб бердилар. Суҳбат сўнгида жамоат билан дуолар қилинди.










Шунингдек, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов Нурафшон шаҳридаги “Саъд ибн Абу Ваққос”, Тошкент шаҳридаги “Ҳазрати Имом” масжиди имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Абдураззоқов Қибрай туманидаги “Тўқай тепа”, пойтахтимизнинг Олмазор туманидаги “Тўхтабой” масжиди имоми Зокиржон домла Шарифов Ўрта Чирчиқ туманидаги “Абу Ҳурайра” масжидига, Яккасарой туманидаги “Раҳимжон ҳожи ота” масжиди имом-хатиби Баҳромжон Махсудов Ўрта Чирчиқ туманидаги “Ҳазрати Назарали бобо” масжидига, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов Нурафшон шаҳридаги “Исмат ота” жоме масжидига, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов Қибрай туманидаги “Дадамуҳаммад ҳожи Фирдавс” жоме масжидига, “Мирза Ғолиб” масжиди имом-хатиби Муҳаммадхон Султонхонов Ўрта Чирчиқ туманидаги “Бобохон ота” масжидига, Ислом цивилизацияси маркази масъул ходими Аброр Мухтор Али домла ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Нурафшон шаҳридаги “Тўйтепа”, пойтахтимизнинг Чилонзор тумани бош имом-хатиби Эргашали домла Рустамов Ўрта Чирчиқ туманидаги “Туябўғиз”, Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Холид ибн Валид” жоме масжиди имоми Исроилжон Исмоилжон ўғли “Саид Муҳаммад Вали” жоме масжидида илмий-маърифий суҳбатлар қилиб бердилар.

Уламоларнинг маърузалари халқимиз маънавиятини юксалтириб, диний савиясини оширишга хизмат қиляпти.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов Чиноз туманидаги “Саидраҳмон тўра”, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси маслаҳатчиси Салоҳиддин домла Шарипов “Янги Чиноз”, Тошкент шаҳар бош имом-хатиби ўринбосари Абдуқаҳҳор домла Юнусов Оққўрғон туманидаги “Эрбўта қози”, Тошкент шаҳридаги “Исломобод” масжиди имом-хатиби Абдуллоҳ домла Йўлдошев Қуйи Чирчиқ туманидаги “Янги маҳалла” жоме масжидига, Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бош имом-хатиби Эргашали домла Рустамов Қуйи Чирчиқ туманидаги “Дўстлик”, Тошкент шаҳридаги “Мирза Ғолиб” масжиди имом-хатиби Муҳаммадхон Султонхонов Оққўрғон туманидаги “Жувонмард”, Тошкент шаҳридаги “Абдуллоҳ ибн Ҳузофа” масжиди имоми Абдулатиф қори “Айри ота”, Тошкент шаҳридаги “Хасанхон қори” масжиди имом-хатиби Зикруллоҳ домла “Абу Бакр Сиддиқ” масжидларига ташриф буюриб, маърузалар қилиб беришди.

Шу куннинг ўзида Ислом цивилизацияси маркази масъул ходими Аброр Мухтор Али домла ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Чиноз тумани “Қози” маҳалласида бунёд этилаётган “Қози маҳалла” янги масжид қурилиши жараёнини кўздан кечиришди.

Уламолар уста-қурувчиларга зарур маслаҳат ва тавсиялар беришди.

Янги жоме ўз бағрига 4 минг намозхонни сиғдира олади.

Аллоҳнинг байти тез орада фойдаланишга топширилишини сўраб, хайрли дуолар қилинди.

Уламолар ташрифи, дилдан қилинган суҳбатлар савол-жавобларга уланиб, намозхонларда катта таассурот қолдирди.




Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг вафоти муносабати билан хорижий мамлакатлар муфтийлари, нуфузли ташкилотлар давоми...

1327 11:20 / 16.08.2021
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни глобал инқироз ва пандемия шароитида мамлакатимиз аҳолиси бандлиги масалаларига бағишланган давоми...

1086 21:25 / 22.04.2020
Ислом тараққиёт банки томонидан мактабларни қуриш ва таъмирлашга маблағ ажратилиши рeжалаштирилмоқда. Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова Ислом давоми...

841 14:04 / 23.02.2023
Бугун, 24 ноябрь куни Туркий давлатлар ташкилоти мусулмон диний идоралари раҳбарлари кенгашининг тўртинчи йиғилишида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф давоми...

450 22:09 / 24.11.2023
Аудиолар

121537 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

43022 14:35 / 11.08.2021