1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 20 июль куни нишонланади

20:30 / 13.07.2021 2387 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги ҳужжатга имзо қўйди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 20 июль кунига тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарори инобатга олинган.

«Муборак Қурбон ҳайитининг халқимизга хос бўлган инсонпарварлик, меҳр-оқибат, саховат ва ўзаро ҳамжиҳатлик каби фазилатларни қарор топтиришдаги муҳим аҳамиятини эътиборга олиб ҳамда миллий-диний қадриятларимизни улуғлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг 2021 йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 20 июль – сешанбага тўғри келиши ҳақида қабул қилган қарорини инобатга олиб, мамлакатимизда 2021 йил 20 июль куни Қурбон ҳайити байрами этиб белгилансин», дейилади президент қарорида.

Қарор билан вазирлик ва идоралар, ҳокимликлар ҳамда жамоат ташкилотларига Қурбон ҳайитини карантин талабларига амал қилган ҳолда халқимизнинг миллий ва диний анъаналарига мос равишда оила даврасида ўтказиш афзаллиги ҳақида кенг тушунтириш ишларини амалга ошириш топширилди.

Ўзбекистон президентининг 2021 йил 10 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 3 декабрдаги «2021 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида»ги ПФ–6122-сон фармонига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ПФ–6222-сон фармони билан 2021 йил 21–22 июль кунлари ҳам дам олиш кунлари сифатида белгилангани маълумот учун қабул қилинган.

Ҳужжатга мувофиқ, 17 июль (шанба) ва 24 июль (шанба) дам олиш кунлари мос равишда 21 ва 22 июль кунларига кўчирилади. Ушбу кунлари иш ҳафтаси туридан қатъи назар, барча фуқаролар учун дам олиш куни бўлади. Бундан ташқари, 20 июль куни Қурбон ҳайити муносабати билан дам олинади. Шундай қилиб, ўзбекистонликлар кетма-кет уч кун: 20, 21 ва 22 июль кунлари дам олишади.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ассалому алайкум, ҳурматли диний таълим муассасалари раҳбарлари, фидойи мударрислар ҳамда жонкуяр мураббийларАллоҳ таолога беҳисоб шукрки, сўнгги йилларда давоми...

883 21:39 / 29.09.2023
Ийдул Фитр туҳфаси порталимизда янги сайтБандаларига нафсни поклаш, ахлоқни сайқаллашни буюрган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинНафсни поклашда умматларига давоми...

5449 00:07 / 26.06.2017
Тошкент давлат шарқшунослик университети олими, профессор Шорустам Шомусаров Бутунжаҳон араб тили иттифоқи Марказий кенгаши аъзолигига Марказий Осиё давоми...

1655 17:00 / 12.02.2021
Кембрижда мусулмонларнинг ибодат қилишлари учун жоме масжидининг очилишига қизғин тайёргарлик кўрилмоқда. Ушбу масжид замонавий меъморчилик санъати жиҳатидан давоми...

2565 10:30 / 23.01.2019
Аудиолар

120792 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42361 14:35 / 11.08.2021