1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Жамият

Бирор ишни қойиллатганим йўқ

09:04 / 05.07.2021 2765 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Менга: “Умрим ўтиб кетаяпти. Бирор ишни қойиллатганим йўқ”, дебсан. Сенга бирор ишни қойиллатиш ғайриоддий ишни бажаришдир, деб ким айтди? 

Ишни қойиллатиш дегани фақатгина тарих китобларида ёзилган, кишилар гапириб юрадиган ишлар эмас. Ишни қойиллатиш учун барчамиз ихтирочи, фақиҳ, адабиётчи, сиёсатчи, бой, машҳур инсон бўлишимиз керак деб ким айтди сенга? Кишининг инсон бўлишининг ўзи етарлидир. Шунинг ўзи айнан буюк ишни қойиллатишдир!

Дўстим! Биз гарчи қўшинни бошқармасак ҳам, дори ихтиро қилмасак ҳам, физика бўйича бирор қонун ихтиро қилмасак ҳам, янги кимёвий модда ихтиро қилмасак ҳам, геометрияда янги теоремага асос солмасак ҳам, шеъриятда янги жанрга асос солмасак ҳам, Нобель мукофотини олмаган бўлсак ҳам қаҳрамонлармиз! 

Биз Аллоҳга осий бўлмаслик учун ҳар куни нафсимиз билан курашар эканмиз, демак қаҳрамонлармиз. Агар гуноҳ қилиб қўйсак синган ҳолатда Аллоҳга истиғфор айтиб тавба қилар эканмиз, демак қаҳрамонлармиз!

Инсонларнинг кўнглини олар эканмиз, уларнинг кўнглини оғритмаслик учун сўзларимизни териб, топиб гапирар эканмиз, демак қаҳрамонлармиз!

Мискин бир сотувчидан у сотаётган нарсани нархига тортишмасдан сотиб олар эканмиз ва буни махфий садақа деб ҳисоблар эканмиз, демак қаҳрамонлармиз!

Ойлик маошимизни ойнинг охиригача зўрға етказиб, буни кишилардан яшириб ўзимизни иффатли кўрсатар эканмиз, демак қаҳрамонлармиз!

Фарзандларимизни Аллоҳдан қўрқадиган қилиб тарбиялаб уларга карра жадвалини ёдлатганимиз каби ҳеч бўлмаганида бир пора Қуръон ёдлатар эканмиз, демак биз қаҳрамонлармиз!

Ота-оналаримизга, қўшниларимизга яхшилик қилиб, умр йўлдошларимизга уй ишларида ёрдамлашиб қариндошлар билан силаи-раҳм қилар эканмиз, демак биз қаҳрамонлармиз!

Фарзандларимиз ва аёлларимиз учун бир бурда нонни тошнинг ичидан суғуриб олар эканмиз, демак қаҳрамонлармиз!

Дўстим! Агар кечалар қисқа бўлган пайтда бомдод намозига масжидга бораётган экансан, демак қаҳрамонсан!

Ҳеч нарсага қарамасдан аҳбобларинг қўлидан тутаётган экансан, демак қаҳрамонсан! Ким сенга қалбини берган бўлса у сенга ишонибди. Бу омонатдир. Аллоҳ таоло омонатни ўз соҳибига қайтаришни яхши кўради!

Бошқаларнинг муваффақиятидан хурсанд бўлаётган бўлсанг сен қаҳрамонсан. Демак сенда ажойиб қалб бор!

Неъмат соҳиблари ҳаққига барака сўраб дуо қилар экансан. Демак қаҳрамонсан. Сен Аллоҳнинг тақсимотига рози бўлгансан!

Маҳзун кишиларнинг кўз ёшларини артган бўлсанг, мажруҳ кишиларни ширин сўзларинг билан кўнглини олган бўлсанг, қалби синган кишиларни елкасига қўлингни қўйиб юпатган бўлсанг, демак қаҳрамонсан!

Хотин-қизларингга бўлган рашк сени ўз оловида ёндираётган бўлса, аммо бу сени зулмга олиб бормаса, чегарада тура олсанг, демак қаҳрамонсан!

Абдулқодир Полвонов

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдулмалик ибн Мажшун имом Молик роҳимаҳуллоҳнинг шогирди эди. У фақиҳ ва обид инсон эди. Мадинаи Мунавварада муфтий эди. Кунларнинг бирида шогирдларидан бири давоми...

1009 19:50 / 01.11.2022
Абу Тийб Табарий роҳимаҳуллоҳ оёқ кийимини тузатиш учун этикдўзга берди. Этикдўзнинг иши ниҳоятда кўп бўлиб, доимо баҳона қилиб узр айтаверар эди. Абу Тийбнинг давоми...

1363 21:00 / 03.11.2022
Ушбу битим йил ой кундажой номида Ф.И.Ш. туғилган сана, ой, кун, жинси, яшаш жойи паспортга мувофиқбундан кейин сотувчи деб юритилади ва Ф.И.Ш. туғилган сана, ой, кун, давоми...

5110 17:43 / 29.03.2018
Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсинким, буюк алломалар юрти бўлмиш жаннатмакон Ватанимизнинг дунё ҳамжамиятида тутган ўрни тобора юксалиб бормоқда. Чорак асрки, давоми...

4112 09:49 / 23.09.2017